«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 09:48
ЎЗO‘Z

Озиш учун сувни қандай ичиш керак?

04 ноя, 18:25 6 168 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Озиш учун сувни қандай ичиш керак? Сийқаси чиқиб кетган маслаҳатларга кўра, сиз кунига 8 стакан сув ичишингиз керак, яъни 1600-2000 мл. Умуман олганда, бундай эмас. Мутахассислар суюқлик истеъмол қилишнинг ягона қатъий қоидаси бўлиши мумкин эмаслиги, чунки у ҳар бир ҳолат учун алоҳида кўриб чиқиладиган кўплаб омилларга боғлиқлигини таъкидлашади. Масалан, кун давомида тановул қилинадиган озиқ-овқат, об-ҳаво, кийим-кечак, ичак фаолияти, эмизиш даври ва бошқалар.

Озиш учун қай йўсиндаги сув истеъмоли тўғри келади?
Катта ёшли ва юрак-қон томир касалликларидан азият чекувчи инсонлар учун бир мунча кам миқдордаги сув талаб этилади. Уларнинг кунлик меъёри — тахминан 1 литр, бундан ошса юракка кучли юклама тушиши мумкин. Фаол ҳаёт тарзида яшовчилар учун эса ҳатто 2,5 литр миқдори ҳам етарли бўлмаслиги мумкин.

Сувни қандай ичиш керак?
Ўзингиз учун кунлик сув меъёрини аниқлаш формуласи: 1 кг тана вазнига 30 мл сув. Аммо формула «ишлаши» учун сиз учун мос келувчи мукаммал тана вазнини аниқлашингиз керак. Бу нима дегани? Аслида вазннинг узунликка нисбатан «муносиб» деб эътироф этилган нисбати мавжуд. Масалан, агар сиз 160 см баландликдаги аёл бўлсангиз, сиз учун мукаммал вазн 50-60 кг.ни ташкил этади, худди шундай бўйдаги эркак 55-60 кг тош босиши керак. «Идеал» параметрларни Соловьев индекси орқали ҳисоблаш мумкин (Google ёрдамга келади).

Сув қачон ичиш керак?
Олимлар ўтказилган бир қатор тадқиқотлардан сўнг шундай қарорга келдиларки, овқат тановулидан ярим соат олдин ичилган 500 мл сув инсон очлигини қондиради, камроқ таомланишга, натижада янада семирмасликка ва аввал йиғилган вазнни йўқотишга сабаб бўлади.

Ушбу сув билан вазн йўқотиш усулининг афзаллиги шундаки, у оддий ва бепул. Ҳар бир инсон ўзининг соғлигига хавф туғдирмайдиган тарзда бу усулни синаб кўриши мумкин.
сув ичиш, озиш учун




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 87
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 249
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 155
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 238
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 368
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 176
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 0
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 0
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 0
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 7
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 7
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 52
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 126
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 77
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 182
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 94
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 34
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 50
  • Бўлимлар