«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 08:54
ЎЗO‘Z

Юрак ва томирлар учун нималар фойдали?

23 окт, 21:40 4 191 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Юрак ва томирлар учун нималар фойдали? Юрак тўхтовсиз ишлайди. Танамизнинг ушбу энг муҳим аъзоси ҳақида бир қайғуриш муҳим ва кечиктириб бўлмас зарурат. Ёшлар орасидаги инфаркт ва инсульт ҳолатлари сони йил ўтган сайин ортиб бораётгани ҳам бунга яққол далилдир.

Нималар ёрдам бера олади?
Жисмоний машқлар, тоза ҳаво ва соғлом озиқ-овқатлар юракни парваришлашдаги энг асосий омиллар ҳисобланади, шунингдек, маълум бир гиёҳ ва маҳсулотлар ҳам юрак учун алоҳида фойда бера олади, унинг фаолиятини меъёрлаштиришга ва бақувват бўлишига хизмат қилади.

1. Сарсабил — юрак-қон тизими саломатлиги учун жуда муҳим қийматга эга ўсимлик. Ўз таркибида кунлик тавсия этилган фолий кислотасининг 70 фоиз улушини сақлайди. Айнан шу кислота юрак хуружлари хавфини камайтиради. Кўплаб мутахассислар асабийликда сарсабил илдизини ейишни тавсия қилишади.

2. Дўлана — хитой табобатида бу ўсимлик «юрак шифокори» деб аталади. У қон айланиши ва юрак мушаклари ишини яхшилайди. Юрак мушакларининг қисқариш хусусиятини орттиради, юрак уриши ва қон босимини меъёрлаштиради. Ушбу ўсимлик гипертония (артерияда қон босими ошиб кетиши) ва стенокардияда (юрак мускуллари сиқилиши, шунинг натижасидаги оғриқ) ҳам ёрдам беради.

3. Гулизардак (горицвет) — юрак учун жуда фойдали бўлган бир қатор органик бирикмаларни ўз таркибига олган машҳур ўт. Бу кардиофаол гликозидлар (жами 15дан ортиқ) юрак томирларини кенгайтириш ва юрак ритмини нормаллаштиришга мойил.

Бу ўсимлик юқори қон босими, аритмия, юрак етишмовчилиги ва юракка алоқадор бошқа барча касалликлардан азият чекувчи инсонлар учун бирдек фойдалидир.

4. Узум уруғи — капиллярлар, вена ва артерия томирларини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи феноллардан бири бўлган «protsianidinat»ни ўз ичига олувчи кучли антиоксидант.

Юрак фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади ва зарарли холестериннинг оксидланиш жараёнини секинлаштиради. Узум уруғи гипертония ва вена етишмовчилигида ажойиб воситадир.

5. Ўрик данаги — таркибида амигдалин номли хавфли моддани сақлаган тақдирда ҳам, саратонга қарши кучли даво бўлиб қолмоқда.

Мағиз таркибидаги ўсимлик мойлари уни атеросклероз билан курашишда қийматли воситага айлантиради. Улар томир деворларини мустаҳкамлайди, аритмия ва гипертонияда ёрдам беради, бундан ташқари қон босимини туширишга хизмат қилувчи восита бўла олади.

6. Зиғир донлари — кўплаб мутахассисларнинг фикрига кўра, зиғир уруғи саратоннинг турли хилларида жуда яхши профилактика воситасидир. Уларда юрак мушаклари учун беқиёс аҳамиятга эга ёғ кислоталари мавжуд. Уруғларни истеъмол қилиб юриш юрак қисқаришлари частотасини яхшилаши ва холестериннинг ортиқча миқдорини камайтириши олимлар томонидан исботланган.

7. Пиёз — юрак хасталиклари билан курашишда синалган ёрдамчи. Пиёз томирлар ва юрак учун ижобий таъсир кўрсатувчи кверцетин флавоноидларини ўз таркибида сақлайди.

8. Саримсоқпиёз — доривор ўсимликлардан бири бўлиб, табиий антибиотик сифатида таъкидланади. Атеросклероз ривожланишига қарши туради ва юрак хуружи келиб чиқиши хавфини камайтиради.

Уни мунтазам тановул қилишда қон босими, триглицеридлар ва холестерин даражаси меъёрга келади. Саримсоқпиёз қон томирлари деворларида азот оксиди ишлаб чиқилишини тезлаштириш хусусиятига эга.

9. Олма — қондаги зарарли холестерин даражасини 30 фоиз пасайтиришга қодир. Шу йўсинда артерияларда тиқилиш хавфи ҳам камаяди. Кунига атиги битта донадан олма ейиш юрак саломатлигини сезиларли даражада ошириши мумкин.

Олмани ташқи пўчоғи билан истеъмол қилиш аҳамиятлидир, ахир барча фойдали моддалар айнан унда жойлашган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 105
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 271
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 180
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 247
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 390
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 182
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 62
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 13
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 80
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 52
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 125
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 45
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 88
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 98
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 220
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 88
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 132
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 124
  • Бўлимлар