«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 20:31
ЎЗO‘Z

«Дадам вафот этди, аммо мен...бахтли одамман...»

16 окт, 08:17 5 345 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Дадам вафот этди, аммо мен...бахтли одамман...» Яқинда бир дўстимнинг отаси узоқ давом этган касаллик туфайли оламдан ўтди. Ҳафта ўртаси бўлгани учун ишдан ортиб водийга боролмадим. Дам олиш куни етиб борганимда фотиҳаю маракалари ўтиб, кўнгил сўрагани келаётганларнинг сафи сийраклашган эди. Шу сабаб дўстимиз билан анча ҳасратлашиб ўтирдик.

Дарвоқе, дўстим ва дадаси ҳақида.

У оддий қишлоқ йигитлари қатори уйлангач, янги ер учаткаси олиб уй қуриш, ўғлига тўй қилиш... каби “ўзбекона” ташвиш туфайли йиллаб Россия ё Қозоғистонда ишлар, қиш пайти жойнамозини қидириб қолса-да, бошқа вақт “ишдан ортмас”, агар улфатлар ёлғондакам мажбурласа, ростдан “қиттай-қиттай” қилиб юраверарди. У чет элда юрган пайти синфдошлар “дўппидек” ош устида йиғилиб қолсак, албатта, дўстимизнинг оталарини топиб келардик. Кўнгли очиқ ва самимий инсон бўлганларидан даврамизни “бузиб” қўймасдилар. Мени алоҳида яхши кўрар, ва бунинг сабабини ўзим яхши билардим: озгина диний илмим борлигидан эди бу эътибор. Ора-чира мендан: “Ўртоғингизни ҳам “йиқитинг”, деб беозоргина илтимос қилардилар. Шусиз ҳам дўстимга ибодатнинг шарт ва афзаллиги ҳақида кўп ва хўп айтардим. Аммо натижа бўлавермасди...

Хуллас, “фотиҳа”да ўтирган пайтимиз аср намознинг вақти кириб қолди. Табиийки, намозга тараддудландим. Шунда дўстим: “ Ичкарига кирайлик, бирга ўқиймиз” деб қолди. Албатта, ажабланмадим, чунки бирор яқинидан айрилган ҳамқишлоқларимиз намозхон бўлиб қолади. Аммо, афсуски, бу мутаассирлик кўпга чўзилмаслигиниям биламиз.

Ибодатдан фориғ бўлганимиздан сўнг ўртоғим гап бошлади: “Дадам анча ётиб қолди. Хабарингиз бор, астойдил қаратдим. Машина олишга тўплаган пулим тугаб, анча мунча мунча қарзга ҳам кирдим, лекин розиман. Тўғри, дадам вафот этди, аммо мен...бахтлиман. Чунки йиллаб Россияда юрганимда “пўк” этиб ўтиб қолганларида...ўзимни кечиролмасдим... Узоқ кечаларда ёнларида ўтирдим. Бор гапларини менга айтдилар. Васиятлариниям эшитдим. Улар орасида укамга ва менга беш вақт намозни канда қилмасликни алоҳида тайинладилар, биз ваъда бердик. Сингилларимдан доимо хабар олишимни айтдилар, албатта, хабар оламан. Энди, дўстим, намозни яхшилаб ўрганмоқчиман, Сизга анча саволларим йиғилиб қолган...”

Дўстимнинг кейинги гаплари қулоғимга кирди ё кирмади. Мен унга ишондим, у отасининг васиятига албатта амал қилади, ибодатларини канда қилмайди, иншааллоҳ...

Тошкентга қайтар эканман, дўстимнинг раҳматли отаси ҳақида ўйлаб келдим. Саксон йилдан ортиқ яшади. Доимо ҳалол меҳнат қилиб ўтди, бой бўлишга интилмади. Олти нафар фарзандларини уйлаб-жойлади. Бировдан ошиб ҳам, бошқадан қолиб ҳам кетмади. Ибодатларини ҳам гўзаллик билан адо этарди, яъни қишлоқдаги кам сонли намозхонлардан бири эди. Ўта камтар ва ҳокисор эди. Ҳавас қилса арзигулик умр кечириб ўтдилар. Бир сўз билан таърифлаш керак бўлса, мен бу зотни “яхши банда” деган бўлардим...

Кўз олдимда отахоннинг табассум муҳрланган чеҳралари намоён бўлди. Беихтиёр кўзимдан ёшлар, дилимдан дуолар ёғила бошлади: “Аллоҳим, шу яхши бандангни ўз раҳматингга чўмдир...”
Манба: Azon.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 96
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 256
  • Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор 17 апр, 17:00 137
  • Қулупнайнинг сиз билмаган 10 та фойдали хусусияти 17 апр, 07:41 156
  • Буни энг иродасизлар ҳам эплай олади: Аллен Каррнинг чекишни ташлашда ёрдам берувчи “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди 17 апр, 05:30 130
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 139
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Чиқиш йўқ”: НАТОнинг собиқ маслаҳатчиси Ғарбнинг Украина бўйича ваҳимаси ҳақида гапирди 20 апр, 19:38 13
  • Ижара ҳақи 1 миллион долларлик вилла: Telegram асосчиси Павел Дуров қаерда яшайди? 20 апр, 19:09 34
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 50
  • Доимий қулоқ битиши ва бош оғриғи нимадан далолат беради? 20 апр, 18:13 22
  • Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!» 20 апр, 18:00 22
  • Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз" 20 апр, 17:45 69
  • Россия танклари дронга қарши янги ҳимоя билан жиҳозлана бошлади (видео) 20 апр, 17:20 129
  • Ўлим учун кўпайтирилаётган 18 миллиард ҳайвонлар ҳақида 20 апр, 16:51 210
  • Автобусда ёнидаги аёлга тегажоғлик қилган 45 ёшли эркак 15 суткага қамалди 20 апр, 16:30 57
  • Эрта тонгда жанг: Бектемир Мелиқўзиев рақибидан оғирроқ тош босди 20 апр, 16:08 86
  • “Ўзбекконцерт” хонанда Лола билан унинг кийиниш маданияти юзасидан суҳбат ўтказди 20 апр, 15:43 154
  • Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди... 20 апр, 15:15 212
  • Бўлимлар