«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2024, 14:37
ЎЗO‘Z

Пулларингиз қаёққа ғойиб бўляпти?

15 окт, 16:56 3 223 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Пулларингиз қаёққа ғойиб бўляпти? Бюджетдаги бўшлиқ сабаби одатий нарсалардир ва биз уларга кераклича эътибор қаратмаймиз.
Маош олганингиздан атиги икки кун ўтиши билан картангизда ойликнинг фақат ярми қоладиган вақтлар бўлади. Сиз уни ҳар хил гаровларга тикмасангиз ёки шопоголик (харид қилишга ўч) бўлмасангиз, пуллар қаёққа учиб кетяпти? Бир неча тахминлар келтирамиз.

1. Нархлар ўсиши уларни еб қўймоқда
Сиз деярли бир хил маҳсулотлар харид қиласиз, аммо вақт ўтиши билан шуни пайқайсизки, ой охирига бориб ўтган сафаргисига нисбатан озроқ маблағ йиғилган. Ҳаммаси оддий: нархлар кўтариляпти, маошлар эса... ошяпти, аммо инфляцияга етиб ололмаяпти. Расмий маълумотларга кўра, 2019 йил охирига бориб инфляция 16-16,5 фоизни ташкил этади. Маҳсулотлар нархи ҳам шунга яраша ўзгариб бормоқда ва йил сўнгига қадар ҳам силжишлар кутилади. Нон ҳам ошди.

Нима қилиш керак?
Инфляция ва нархларга ҳеч қандай таъсир кўрсата олмаймиз. Шунинг учун арзонроқ маркадаги маҳсулотларни танлаш йўлимиз бор холос. Аммо кўпинча улар нисбатан қимматроқ муқобиллари билан солиштирганда бир хил сифатга эга бўлади. Шунингдек, чегирма ёки кешбэкларга эга бўлиш имкониятини ҳам ўтказиб юборманг.

2. Сиз кўчада тамадди қилишни ёқтирасиз
Йўл-йўлакай олинган кофе ёки тушлик вақтидаги танаффусда тамаддихонага ташриф буюриш ҳамёнга унчалик ҳам қаттиқ зарба бермайдигандек туйилади. Кўпи билан 15-20 минг сўм кетади деб ўйлаймиз. Аммо шу каби 20 иш кунидан кейин 500 минг сўм атрофида харж рўй бериши мумкин, бу эса анча сезиларли фарқ.

Қаторга севимли, кичик, аммо мунтазам харидларни ҳам киритишимиз мумкин. Масалан, сиз ҳар куни болангиз учун шоколад сотиб оласиз.

Нима қилиш керак?
Агар кафега ташриф буюриш сизни бахтиёр қилса ва бу кейинчалик маошгача қийналишингизга сабаб бўлмаса, ҳеч нарса қилишингиз шарт эмас. Овқат нафақат калория ва микроэлементлар, балки завқланиш ҳиссини ҳам тақдим эта олади. Бироқ тежаш истаги пайдо бўлса, ҳеч бўлмаса онда-сонда уйдан овқат олиб кетишга уриниб кўринг. Бу анча арзон тушади.

3. Сиз чекасиз
Яна бир майда, аммо натижада катта миқдорда пул сарфига айланувчи систематик харж. Агар битта сигарет қутиси ўртача 7-8 минг сўм атрофида турса, ашаддий чекувчи учун бир ойлик тамаки 400-500 минг сўмга тушиши мумкин. Бир йилда эса миқдор 5-6 млн сўмга айланади.

Нима қилиш керак?
Нима ҳам бўларди, чекишни ташлаш керак, албатта. Нафақат тежайсиз, балки ўз танангизни заҳарлашни ҳам бас қиласиз.

4. Сиз аввалдан режалаштирилмаган харидларни амалга оширасиз
Сипермаркетлар бизнинг қулайлигимиз учун яратилмаган, балки иложи борича кўпроқ пул сарфлашимиз учун ўйлаб топилган. Агар шундоқ бурнимиз остида маҳсулотлар билан тўлдирилган пештахтани кўраверсак, миямизда имкониятларнинг алдамчи ҳисси пайдо бўлади: «Қўлингни чўзсанг бас, у сеники».

Ҳаммасига завқни олдиндан сезишга мажбур қилувчи дофамин айбдор. Олдиндан завқланиш бўлган жойда уни рўёбга ошириш истаги ҳам пайдо бўлади. Ниҳоят, сиз худди сармаст кишидек, аравачага озиқ-овқат, уй тозалаш воситалари ва бошқа нарсаларни сола бошлайсиз.

Баъзида касса олдида ҳушингизни йиғиб, ниманидир жойига қайтаришни бошлайсиз. Аммо аслида олинган нарсалар ичида ҳам кераксизлари мавжудлигини пул тўлаб бўлганингиздан сўнг англаб етасиз.

Нима қилиш керак?
Дўконга ташриф буюришдан аввал рўйхат тузиб олишни четлаб ўтилмайдиган одатга айлантиринг ва ундан чиқиб кетманг. Ўзингизга етарли деб ҳисоблаган маблағингизни нақд кўринишида олиб, картангизни уйда қолдиринг. Ва яна бир муҳим жиҳат: харид учун оч ҳолатда борманг, иштаҳа бизни кутилмаган сарфларга мажбурлайди.

5. Сиз кредит олгансиз
Ҳар ойлик тўлов ва фоизлар кўзингизга у қадар йирик бўлиб кўринмаслиги мумкин, аммо бир ёки икки йилда яхшигина миқдор йиғилади. Айниқса, бизнинг банклар ҳам тақдим этаётган кредит карталари ҳам ўйламасдан харажат қилиш истагини оширади.

Нима қилиш керак?
Кучли зарурат туғилмаган пайтда кредит ва кредит карталари олманг. Агар қарор қилиб бўлган бўлсангиз, шартларни диққат билан ўрганинг ва фоизсиз давр тугамагунга қадар қарздан қутулишга ҳаракат қилинг.

6. Сиз молиявий ҳисоб юритмайсиз
Маош оласиз ва уни орқа-олдингизга қарамай сарфлаб юборасиз. Кейин картадаги пуллар қаёққа учиб кетди деб ҳайрон ҳам бўласиз.

Нима қилиш керак?
Ҳар куни қанча ва нимага пул сарфлаганингизни ёзиб боринг. Буни дафтарда, компьютердаги жадвалда ёки махсус дастур орқали қилиш мумкин. Шунда киримларни ҳисоблаб кейинчалик чиқимларни молиявий аҳволни ҳайратланарли тусга келтирмайдиган тарзда режалаштиришни ўрганасиз.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ҳаётда панд бермайдиган 16 та мураккаб, аммо ўта муҳим кўникмалар 15 апр, 13:22 200
  • Тарозида ўзгариш йўқ: озишда йўл қўйиладиган хатоликлар 12 апр, 10:29 124
  • Узоқ умр кўриш учун энг фойдали сабзавот қайсилигини биласизми? 09 апр, 10:27 363
  • Қайси маҳсулотлар умрни узайтиради? 06 апр, 16:46 287
  • Кунига учтадан тухум истеъмол қилиш организмда қандай ўзгаришларга сабаб бўлади? 05 апр, 19:35 533
  • Фарзандингизни зудлик билан бошқа мактабга ўтказиш кераклигини англатувчи ҳолатлар 05 апр, 16:40 226
  • Сўнгги янгиликлар
  • Озарбайжон ТИВ Арманистонга чақириқ билан чиқди 16 апр, 13:46 1
  • Ўзини ўзи банд қилган шахс «солиқ»да онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин 16 апр, 13:23 12
  • Германия канцлери Украинадаги уруш узоқ давом этишига ишора қилди 16 апр, 13:00 38
  • Полша ва Беларус чегарасида ноқонуний муҳожирлар сони ортиб бормоқда 16 апр, 12:39 33
  • Тадқиқот: жуда қийин уй вазифаларининг фойдасидан зарари катта 16 апр, 12:12 29
  • Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди 16 апр, 11:50 137
  • ҲАМАС нима учун келишувдан бош тортди? 16 апр, 11:30 126
  • "Долларфуруш"ларга қарши катта "ов" бўлиб ўтди 16 апр, 11:15 86
  • Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди 16 апр, 11:02 165
  • Тожикистон Туркия фуқаролари учун виза режимини жорий этди 16 апр, 10:46 41
  • Ўзбекистон ва Қатар стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида битим имзолади 16 апр, 10:44 15
  • Байден ва рафиқасининг умумий даромади эълон қилинди 16 апр, 09:43 128
  • Бўлимлар