«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 10:38
ЎЗO‘Z

Қайси касблар «сахар» касаллигини чақиради?

04 окт, 16:54 5 358 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қайси касблар «сахар» касаллигини чақиради? Фото: «Ruroditel»
Швециялик олимлар одамнинг касбий фаолияти билан 2-тип диабет ривожланиши ўртасида қандай боғлиқлик борлигини аниқлашди. Экспертлар 1937 — 1979 йиллар давомида дунёга келган қарийб 4,5 миллион кишининг саломатлиги тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиб чиқишди, деб ёзади «Хабар» нашри.

Буни қарангки, касб чиндан ҳам мазкур хасталикнинг ривожланишига таъсир кўрсатар экан. Мана, масалан, кучли жинс вакиллари орасида диабет асосан ҳайдовчилар (8,8 фоиз) ва ишлаб чиқаришда фаолият кўрсатувчилар (7,7 фоиз)да қайд этилган. Энг кам дастурчиларда кузатилган (2,5 фоиз).

Аёлларга келсак, улар учун энг хавфли иш деб ишлаб чиқаришда меҳнат қилиш топилди (6,4 фоиз диабет ҳолати). Бундан ташқари, хавфли гуруҳга ошпазлар (5,5 фоиз) ва фаррошлар (5,1 фоиз) ҳам киритилди. Энг паст кўрсаткич муҳандисларда қайд этилди (1,2 фоиз).

Олимларнинг фикрича, диабет хавфининг юқорилиги нобарқарор иш жадвали билан боғлиқ. Уйқуга тўймаслик, тунги сменалар ва доимий стресс инсон соғлигига салбий таъсир кўрсатади.

Мутахассислар ёдга солади: диабет келиб чиқиш эҳтимолини камайтириш учун вазнни назорат қилиш, тўғри овқатланиш ва жисмоний юкламаларга зўр бермаслик керак.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор 17 апр, 17:00 112
  • Қулупнайнинг сиз билмаган 10 та фойдали хусусияти 17 апр, 07:41 124
  • Буни энг иродасизлар ҳам эплай олади: Аллен Каррнинг чекишни ташлашда ёрдам берувчи “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди 17 апр, 05:30 116
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 114
  • Ҳаётда панд бермайдиган 16 та мураккаб, аммо ўта муҳим кўникмалар 15 апр, 13:22 235
  • Тарозида ўзгариш йўқ: озишда йўл қўйиладиган хатоликлар 12 апр, 10:29 131
  • Сўнгги янгиликлар
  • 20 давлат Украина учун ярим миллионта ўқ-дори сотиб олади 18 апр, 09:39 8
  • Европа комиссияси раиси: Россиянинг урушдаги ғалабаси ЕИга жуда қимматга тушади 18 апр, 09:15 54
  • “Элдорда бунақасини кўрмагандик”. Раньери Шомуродов ҳақида яна нималар деди? 18 апр, 09:09 110
  • «Права» расмийлаштириб беришини айтиб, фуқароларни чув тушириб келган шахс ушланди 18 апр, 08:34 8
  • “Бавария” “Арсенал”ни минимал ҳисобда мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди (видео) 18 апр, 08:29 25
  • “Реал” пенальтилар сериясида “Манчестер Сити”ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди! 18 апр, 08:25 33
  • Шомуродов, навбат “Ювентус”га! 18 апр, 00:18 424
  • Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик" 18 апр, 00:02 141
  • ОЧЛ. "Ал Айн" кутилмаганда ярим финалнинг илк ўйинида "Ал Ҳилол"ни мағлуб этди 17 апр, 23:59 123
  • Ўзбекистонда пиёз нархи кескин арзонлашди. Бунга сабаб нимада? 17 апр, 23:53 212
  • Улуғбек Ҳошимов: "Ҳужумчи позициясига 3-4 футболчи даъвогарлик қилмоқда" 17 апр, 23:36 87
  • Тимур Кападзе Малайзия устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 17 апр, 23:10 132
  • Бўлимлар