«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 12:08
ЎЗO‘Z

Нега қон гуруҳлари фарқли бўлади ва у нималарда акс этади?

11 сен, 23:36 6 892 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Нега қон гуруҳлари фарқли бўлади ва у нималарда акс этади? Қон гуруҳлари нимаси билан ўзгача, резус-фактор нима ва буларнинг барчаси инсон саломатлиги ва характерига қандай таъсир кўрсатиши ҳақида қизиқарли маълумотлар.

Қон гуруҳларга бўлинади
Қоннинг таркиби плазма ва унда сузиб юрувчи ҳужайралардан — эритроцитлар, лейкоцитлар ва тромбоцитлардан ташкил топган. Эритроцит қобиғида юзлаб антигенлар, яъни гликопротеин ёки гликолипидлар мавжуд бўлиб, уларнинг борлиги генетикага алоқадордир. ABO тизими учун 2 хил антиген аҳамиятга эга: А ва В. Айнан уларнинг борлиги ёки йўқлиги қон гуруҳини белгилаб беради.

A (II) қон гуруҳи — эритроцитлар фақат A антигенларини ишлаб чиқаради.
B (III) қон гуруҳи — фақат B антигенлари чиқарилади.
O (I) қон гуруҳи — на A антигени, на B антигени мавжуд.
AB (IV) — A ва B антигенлари бор.
Шунингдек, қон гуруҳларига боғлиқ равишда, плазмада альфа (анти-А) ёки бета (анти-В) антителалари бўлиши мумкин. Улар бегона антигенлар билан курашувчи ва иммун жавобни уйғота олувчи оқсил бирикмасидир.

A (II) қон гуруҳи — зардобда анти-В антителаси бор.
B (III) қон гуруҳи — зардобда анти-А антителаси бор.
O (I) қон гуруҳи — анти-А ҳам, анти-В ҳам мавжуд.
AB (IV) — анти-А ҳам, анти-В ҳам йўқ.

Нима учун қон қуйиш учун унинг қон гуруҳи муҳим?
Агар А қон гуруҳидаги инсонга В гуруҳдаги қон қуйилса, зардобдаги анти-В антителаси донор қонидаги антигенларга таъсир билдира бошлайди, уларга ёпишади ва чўкиндига айланади — агглютинациялашади. Бунинг натижасида томирлар бекилиб қолиши ва ўлим кузатилиши мумкин.

Айнан шунинг учун донор танлашда қон гуруҳи доимо инобатга олинади.

1. Инсон қони А гуруҳига мансуб бўлса, унга А ва О гуруҳини қуйиш мумкин.
2. В гуруҳидаги инсонга В ва О қонини қуйиш мумкин.
3. Агар қон гуруҳи АВ тоифасига кирса, В ва О турдаги қон қуйилади.
4. О гуруҳига кирувчи қон эгаларига фақат О гуруҳидаги қон мос келади.
Аммо улар ҳар қайси бошқа гуруҳ учун донор бўла олади. Ахир уларда антиген йўқ, бу дегани уларга қарши на альфа, на бета антителалари курашга киришади.
Бироқ қон қуйишда унинг гуруҳидан ташқари, резус-фактори ҳам муҳим.

Резус-фактор нима?
Резус-фактор — эритроцитлар юқори қаватидаги D-антиген оқсиллари. Агар сизда шундай оқсил мавжуд бўлса, резус-фактор мусбат бўлади (Rh+), агар йўқ бўлса — манфий (Rh–).
Манфий Rh’ли инсонга D-антигенли қон қуйилса, унинг организми D-антителасини ишлаб чиқара бошлайди. Бу эритроцитларни вайрон қилади. Шунинг учун резус-манфийга мос келувчи гуруҳ қонини ҳар қандай инсонга қуйиш мумкин, резус-мусбатли қонни фақатгина Rh+’ли инсонларга қуйилади. Ваҳоланки, ер юзида манфий резус-факторли қон уруҳига мансуб инсонлар резус-мусбатларга қараганда анча кам — атиги 15 фоиз.

Қон қуйишдан ташқари, Rh–’ли инсонлар ўзларидаги ноёбликни ҳомиладорликни режалаштириш вақтида ҳам инобатга олишлари зарур. Агар Rh– қонли аёлда Rh+ қонли ҳомила пайдо бўлса, у она қони билан оз бўлсада алоқага киришади ва натижа антитела ишлаб чиқилишига олиб келади. Бу биринчи ҳомиладорликда муаммо туғдирмайди, аммо иккинчи ва кейинги ҳомиладорликда Rh+ ҳомила пайдо бўлса, антитела йўлдош орқали ўтиши натижасида бола қони ҳужайраларига зарар етади ва анемия ривожланади.

Қон гуруҳи ва резус-фактор қандай аниқланади?
Лаборатория таҳлили ўтказилади: қон намунасига альфа ва бета реагентлари қўшилади ва реакция кузатилади.
Агар қонда А антигени бўлса, анти-В қўшилиши билан эритроцитлар чўка бошлайди, ва аксинча — анти-А қўшилиши билан В антигенли қон чўкади. АВ гуруҳидаги қон ҳеч қандай антителага реакция билдирмаса, О гуруҳи ҳар қандай типдаги антителага таъсирчандир.

Худди шу ҳолат резус-факторлар билан ҳам такрорланади: қонга анти-D қўшилади. Агар ўзгариш кузатилса демак инсонда Rh+, йўқ бўлса — Rh–.

Қон гуруҳлари яна бирор нарсада таъсир кўрсатадими?
Қон гуруҳига қараб характерни аниқлашга, парҳез ва касб танлашга ҳаракат қилишади. Бу асосан Японияда кенг тарқалган — уларда ҳамкасб ва жуфт танлаш, овқат ва ҳатто сочиқ сотиб олишда ҳам қон гуруҳи аҳамиятга олинади.

Chris Gladis/Flickr.com
Бу классификациялар мунажжимлар башорати даражасидадир — кимдир ишонади, аммо исбот йўқ. Биз илмий изланишларга асосланган баъзи боғлиқликларни кўриб чиқамиз.

Овқат ҳазм қилиш
Қон гуруҳи организмнинг лектинларни муаммосиз ҳазм қилиш фаолиятига таъсир кўрсатади. Лектинлар — донлар, дуккаклилар, сут, денгиз маҳсулотлари ва тухум.

Масалан, лима ловияси экстракти фақатгина А гуруҳидаги эритроцитлар бирлашишини уйғотади, узунчоқ пўстли дуккаклилар эса фақат О гуруҳи эритроцитларда. Бироқ кўплаб лектинлар барча қон гуруҳларига нисбатан ўзаро таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, қайта ишланган дуккаклиларда лектинлар парчаланади ва ҳеч қайси қон гуруҳидаги одамга зарар бермайди.

Шунингдек, қон гуруҳлари ёғли овқатларни ўзлаштириш имкониятига ҳам таъсир кўрсатади. А ва АВ қон гуруҳили инсонларда ишқор фосфотазлари яъни фосфор ва ёғ кислоталари метаболизми учун муҳим бўлган ферментлар О ва В гуруҳига нисбатан сезиларли даражада кам. Бу кейинги таъкидланган гуруҳлар ёғли овқатни ҳазм қилиш қобилиятига эгалигини кўрсатади.

Саломатлик
Қон гуруҳи баъзи касалликлар хавфини ошириши мумкин.

Юрак-қон томир касалликлари (ЮҚК)
О гуруҳига кирувчи инсонларнинг юрак касалликларига чалиниш даражаси 11 фоиз кам ва ЮҚК хавфи ҳам жуда оздир. О гуруҳи билан солиштирганда А қон гуруҳидагилар миокард инфарктини кўпроқ бошдан кечиришса, В гуруҳида ишемик инсульт ва веналар тромбози хавфи юқори.

Саратон
А (II) қон гуруҳи. Ошқозон раки ва Helicobacter pylori — ошқозон ярасини келтириб чиқарувчи бактерия билан зарарланиш хавфи юқори.
B (III) қон гуруҳи. Ошқозон ости бези, қизилўнгач, ўт йўллари саратони хавфи юқори.
AB (IV) қон гуруҳи. Ошқозон ости бези саратони хавфи юқори.
O (I) қон гуруҳи. Тери раки хавфи юқори, ошқозон ва ошқозон ости бези саратони хавфи кам.
Олимлар тўғри ичак, кўкрак бези саратони ва қон гуруҳлари ўртасида бевосита алоқа топишмаган. Аммо саратоннинг бу турлари инсон ҳаёт тарзига жиддий боғлиқдир.

Жисмоний кўрсатмалар
Қон гуруҳи жисмоний кўрсаткичларга таъсир кўрсатади: куч, қувват, тезлик ва ҳаракатларнинг мослиги. Қуйида биз маълум бир қон гуруҳи вакиллари қандай тавсифга эгалиги ва қайси спорт турида омад қозониши мумкинлиги эҳтимолларини кўриб чиқамиз.

O (I) қон гуруҳи
Бу қон гуруҳидаги инсонларни спортчилар, айниқса енгил атлетикачилар ва курашчилар орасида тез-тез учратиш мумкин. Улар чидамли ва турли спорт турларида тез омадга эришишади. I қон гуруҳидаги инсонлар портлаш ҳарактеридаги ишларга мойил: спринт, яккакураш, оғир атлетика.
Тавсия: енгил атлетика, қисқа масофага югуриш, яккакураш, оғир атлетика.

А (II) қон гуруҳи
Иккинчи қон гуруҳидаги одамлар жанг санъатида кам тайёргарликка эга бўлишади, бироқ техник томондан қийин бўлган спорт турларида муваффақият қозонишади. А (II) қон гуруҳидаги инсонларнинг кўп фоизи оғир атлетикачилар ва гимнастикачилар, ўйин спорт турлари орасида учратилади.
Тавсия: оғир атлетика, гимнастика, теннис, футбол, волейбол, ҳоккей, баскетбол.

B (III) қон гуруҳи
Юқори тезлик ва координация, юқори тайёргарлик ушбу гуруҳ вакиллари қисқа вақтда катта натижаларга эришишида кўмак беради. Учинчи гуруҳ қони соҳиблари яккакураш ва тезлик муҳим бўлган бошқа спорт турларида омад қозонишади.
Тавсия: бокс ва бошқа яккакурашлар, функционал кўпкураш.

AB (IV) қон гуруҳи
IV гуруҳ қон эгалари учун куч характерлидир. Бу инсонларга куч муҳим, аммо ҳаракат тезлиги аҳамиятсиз.
Тавсия: пауэрлифтинг, стронгмен.

Бу маълумотлардан спорт турини танлашда фойдаланиш мумкин, бироқ уни бузиб бўлмас қоида сифатида қабул қилиш ярамайди. Чунки ғалаба қозонишга имкон берувчи бошқа кўрсаткичлар ҳам мавжуд, масалан маълум типдаги мушак тўқималари ва асаб тизими.

Агар сиз мусобақалашиш ва спорт соҳасида фаолият кўрсатиш фикридан йироқ бўлсангиз, ушбу ўзига хос хусусиятлар ҳақида унутинг ва ўз хоҳиш-истакларингизга кўра бир машғулотни танланг.

Сиз қон гуруҳингиздан қатъи назар ҳар қандай спорт билан ҳаваскор даражада шуғулланишингиз, саломатлигингизни асрашингиз ва машғулотлардан завқ олишингиз мумкин.

Шахсият
Машҳур психологик тестлар орқали қон гуруҳлари ва инсон шахсияти орасидаги алоқани аниқлашга бир неча бор уриниб кўрилган.
Австралиялик 240 нафар эркак ва аёл қатнашган тадқиқотда ҳеч қандай боғлиқлик топилмаган. Бу на канадалик олимнинг 400 кишилик ва на америкалик изланувчининг 2,5 минг нафардан ортиқ Тайван талабалари иштирок этган таҳлилларида ўз ифодасини топган.

Ҳатто япон олимлари ҳам қон гуруҳлари ва шахсият ўртасидаги боғлиқлик 0,3 фоиздан кам деган фикрга келишган. Шундай қилиб, қон ва характер ўртасида узвий алоқа ҳақидаги фикрни олға суришга ҳеч қандай жиддий асос йўқ.

Хулосалар
Қон қуйишда у мансуб бўлган гуруҳ ва резус-фактор аҳамиятлидир. Агар қон гуруҳи мос келмаса, агглютинация — эритроцитлар ёпишиши бошланиши мумкин.
Қон гуруҳлари овқат ҳазм қилишда баъзи таъсирларга эга, бироқ гуруҳлар бўйича парҳез ташкиллаштириш ўзининг самарали таъсирини кўрсатмаган.
Қон гуруҳлари ЮҚК хавфига ўз таъсирини кўрсатади, аммо ушбу касалликлар келиб чиқишининг маълум омили ҳисобланмайди.
Қон гуруҳларининг киши характерига таъсири аниқланмаган ва шахсиятни белгиламайди.

Манба: Kun.uz
қон гуруҳлари, саломатлик




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 188
  • Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор 17 апр, 17:00 120
  • Қулупнайнинг сиз билмаган 10 та фойдали хусусияти 17 апр, 07:41 139
  • Буни энг иродасизлар ҳам эплай олади: Аллен Каррнинг чекишни ташлашда ёрдам берувчи “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди 17 апр, 05:30 119
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 126
  • Ҳаётда панд бермайдиган 16 та мураккаб, аммо ўта муҳим кўникмалар 15 апр, 13:22 250
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 0
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 12
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 157
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 38
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 51
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 46
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 255
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 129
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 147
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 115
  • U-23 Осиё Кубоги. Қатар Иорданияга қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди 19 апр, 08:08 88
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 123
  • Бўлимлар