«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 00:29
ЎЗO‘Z

Қизларга Иймона, Имрона, Ясина исмларини қўйиш жоизми?

10 сен, 14:14 35 574 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қизларга Иймона, Имрона, Ясина исмларини қўйиш жоизми? Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг фатво ҳайъати сайтидан фуқаролар томонидан берилган исмлар билан боғлиқ саволларга жавобларни йиғдик. Қуйида улар билан танишиб чиқишингиз мумкин:

Савол: 4 ёшли қизим бор. Исми Иймона. Кеча телевизорда домла Иймона исми Исломда мумкин эмас дедилар. Шу ростми?
Жавоб: Рост. Лекин Иймон деб қўйса бўлади. Иймон сўзи мусулмон бўлмаган инсон мусулмон бўлганида “иймон келтирди”, “иймонли бўлди” дейилади. “Иймона” исм шаклида эмас.

Савол: Яқинда киз фарзандли бўлдим. Ясина деб исм қўйиш истагидаман. Шу исм жоизми?
Жавоб: “Ясин” бу – Аллоҳнинг муқаддас китоби, “Қуръони карим”даги ўттиз олтинчи суранинг номидир. Лекин бу сўзнинг “Ясина” шакли йўқ.

Савол: Набирамнинг исми Имрона. Бу исмни ўзгартириш керакми?
Жавоб: Ўзгартириш шарт эмас. Лекин бу каби исм қўйишга тавсия қилмаймиз. Шу ўринда сиз азизларга шуни таъкид билан айтиб ўтмоқчимизки, фарзандга гўзал исм қўйиш ота-она ва оила бошлиқлари зиммасидаги муҳим бурчлардан бири ҳисобланади. Исм қўйишда агар ўзларингиз қўймоқчи бўлган исмнинг маъносини аҳли илмлардан сўраб олинг, чунки ҳар қандай жарангдор эшитилиши гўёки ёқимли бўлган исмлар тўғри маънога далолат қилавермайди.

Савол: Фарзандим дунёга келганида пешонасида холи бор эди. Унга Камрон деб исм қўйганмиз. Холи билан туғилган болага Холдор ёки шунга ўхшаш исм қўйиш шартми?
Жавоб: Йўқ, хол билан туғилган кишига “Холдор” деб исм қўйиш шарт эмас.

Савол: Муҳаммадқодир исмини қўйиш мумкинми?
Жавоб: Абдулқодир деб исм қўйиш мақсадга мувофиқдир.

Савол: Жаҳонгир исми динимизда ҳаром эканини баъзи манбаларда ўқиб қолдим. Шу ростми?
Жавоб: Шариатимизда бу исм ҳаром деган гап йўқ.

Савол: Ўғлимнинг исми Абдурасул. Уни ўзгартиришим керакми?
Жавоб: “Абдурасул” эмас балки, “Муҳаммад Расул” ёки “Расул” деб атасангиз мақсадга мувофиқ бўлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 99
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 263
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 172
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 245
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 390
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 178
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 48
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 22
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 26
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 56
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 60
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 160
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 217
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 71
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 90
  • Бўлимлар