«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 01:44
ЎЗO‘Z

Тарвузни кимлар ейиши мумкин эмас?

13 авг, 23:54 7 063 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тарвузни кимлар ейиши мумкин эмас? Қовун-тарвуз мавсуми айни авжида. Қаёққа қараманг, тарвуз ёки қовун қўлтиқлаб кетаётган одамни учратасиз. Бозор ва дўконларда ҳам энг обрўли жойни ушбу полиз экинлари эгаллаган. Уларни ёқтирмайдиган инсонни топиш қийин.

Лекин тарвуз айрим кишилар саломатлигида жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Кўпчилик бу маҳсулотнинг қарши кўрсатмага эга эканини ҳатто хаёлига ҳам келтирмайди.

Хўш, тарвуз кимларга тақиқланади?

Умуман олганда, сифатли тарвузни меъёрда истеъмол қилиш нохушликларга сабаб бўлмайди. Бироқ уни ҳаддан ташқари кўп еб қўйиш кўпчиликда, айниқса, сийдик ажралиши бузилган, сийдик-тош касаллиги, простата бези аденомасидан қийналаётган, шунингдек, операциядан кейин чандиқли жараёнлари бор беморларда муаммолар келтириб чиқариши мумкин.

Бундан ташқари, юрак касалликлари, колит, ошқозон-ичак йўли бузилишида тарвуз истеъмолини назорат қилган маъқул. Ҳаддан ташқари кўпи кўнгил айниши, ич кетиши, ошқозон бузилиши ва қорин шишига сабаб бўлиши ҳеч гап эмас.

Қонида калий миқдори кўплар ҳамда жиддий гиперкалиемияси (қонда калий концентрацияси ошиши юрак ритми бузилишига олиб келади) борлар кунига бир бўлак (тахминан 150 г) тарвуз билан чекланинг (бу 140 мг калий).

Тарвузга аллергик сезгирлик, жуда кам бўлса-да, учраб туради. Бундай вазиятда ушбу маҳсулот истеъмоли тақиқланади.

Соғлом одам учун кунига ярим килогача тарвуз ейиш меъёр ҳисобланади. Фақат уни бир неча бўлакка тақсимлаб тановул қилиш лозим: 250-300 граммдан, бундан ортиқ эмас.

Ҳазм қилиш муаммолари келиб чиқмасин десангиз, албатта меъёрга амалга қилинг ва тарвузни бошқа егуликлар билан аралаштирманг. Дейлик, яримта тарвузни паққос туширдингиз (тахминан 2,5 кг, кичикроғини ҳисобга олганда), борди-ю, ундан кейин қорин шиши ёки ич кетиши каби аломатлар пайдо бўлса, шифокорга кўрининг.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 85
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 240
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 150
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 237
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 361
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 174
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 0
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 0
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 0
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 0
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 91
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 70
  • U-23 Осиё кубоги. Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда! 25 апр, 22:31 79
  • Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради 25 апр, 22:22 15
  • Файзуллаев Европага қачон кетиши айтилди 25 апр, 21:56 145
  • Украина урушда илк бор АҚШнинг узоқ масофали баллистик ракеталаридан фойдаланди 25 апр, 21:30 177
  • АҚШда Ғазодаги урушга қарши намойишда қатнашган юзлаб талабалар ҳибсга олинди 25 апр, 21:09 51
  • Ғазодаги оммавий қабрлардаги жасадларнинг камида 20 таси тириклай кўмилгани маълум қилинди 25 апр, 20:47 120
  • Бўлимлар