«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 11:16
ЎЗO‘Z

Одам организми нега қарийди?

13 авг, 19:18 6 259 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Одам организми нега қарийди? Фото: «Watchme88»
Одам нега қарийди? Олимлар икки асрдан буён бу саволга жавоб топишга уринади. Шу вақт ичида кўплаб назариялар илгари сурилди. Улардан қайси бирлари ҳақиқатга яқинроқ?

1. Организмнинг бактериал интоксикацияси назарияси
Мазкур назария муаллифи — россиялик биолог Иван Мечников бўлиб, у тананинг моддалар алмашинуви маҳсулотлари билан заҳарланиши оқибатида одам ўлади, деб ҳисоблаган. Бу маҳсулотлар йўғон ичакда — ўзига хос чиритувчи микроорганизмлар инкубаторида тўпланади.

Назария ўз тасдиғини топмади. Боз устига, кейинчалик тадқиқотларнинг кўрсатишича, йўғон ичакда тана учун бетакрор аминокислоталар ишлаб чиқарилади.

2. Эркин радикаллар назарияси
Бир-бири билан боғлиқ бўлмаган иккита тадқиқотчи томонидан деярли бир вақтда илгари сурилган — Дэнхем Харман (1956 й.) ва собиқ Иттифоқ биокимёгари Наум Эмануэл (1958 й.). Мазкур назарияга кўра, ҳужайра ишининг бузилишига эркин радикаллар сабаб бўлади — кислороднинг фаол шакллари митохондрияларда (ҳужайраларнинг энергетика фабрикаларида) синтез йўли билан ҳосил қилинади. Агар кимёвий фаол (демакки, тажовузкор) эркин радикал ўзининг ўрганган жойини тарк этса, у ДНКга ҳам, РНКга ҳам зарар етказиши мумкин.

Ушбу назарияга кўпчилик эргашди, чунки нафақат қариш механизмини, балки унга ҳамроҳ патологик жараёнларни ҳам изоҳлаб берди (юрак-қон томир касалликлари, иммунитет пасайиши, мия функцияси бузилиши, онкологик хасталиклар ва ҳоказо). Эркин радикаллар назариясининг яна бир афзаллиги — тайёр зиддизаҳарнинг мавжудлиги. Ушбу назариётга кўра, танага озиқ-овқат — А, С, Е витаминлари билан тушаётган антиоксидантлар эркин радикаллар таъсирини камайтириши мумкин.

Бу тижорий жиҳатдан энг фойдали назариялардан бири бўлиб, турли витаминли қўшимчалар ва БАДлар ёрдамида унинг ортидан мўмайгина пул ишлаб олишган ва даромад қилишда давом этишмоқда.

3. Ҳужайра апоптози назарияси
Россиялик академик Владимир Скулачев томонидан ишлаб чиқилган. Апоптоз — ҳужайраларнинг дастурланган ҳалок бўлиш (ўз-ўзини йўқ қилиш) жараёни. Унга кўра, ҳар бир ҳужайра ўзининг ҳаётий циклини босиб ўтгач, йўқолиши, ўрнини эса янгиси эгаллаши зарур. Апоптоз ҳужайра эҳтиёткорлик билан нобуд бўлади — ўз-ўзини қисмларга ажратади, қўшни ҳужайралар эса кейинчалик ундан қурилиш материали сифатида фойдаланади.

Танада ҳужайралар туғилишдан кўра кўпроқ ўлганда қариш бошланади, нобуд бўлаётган ҳужайралар ўрнини эса янгилари эмас, бириктирувчи тўқималар эгаллайди.

Скулачев нуқтаи назарига кўра, кексаликни «ўчириш» мумкин. Бунинг учун ҳужайра тузилиши парчаланишига қарши қандай ҳаракат қилиш кераклигини тушуниш зарур. Олим қариш аломатларини бартараф этишга мўлжалланган антиоксидант ишлаб чиқди.

4. Молекуляр-генетик назария
Замонавий геронтологияда энг кўп танилган назария, унга кўра қаришга ҳужайраларнинг генетик аппарати ўзгариши сабаб бўлади.
Назариянинг ичида иккита тармоқ мавжуд. Баъзилар генларнинг қаришга оид ўзгаришлари наслдан наслга ўтади, дейишса, бошқалар уни тасодифий мутациялар тўпланиши оқибати деб ҳисоблайди.

Манба: Xabar.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 88
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 249
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 155
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 238
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 372
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 176
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 0
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 0
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 4
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 12
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 33
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 40
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 25
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 17
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 98
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 235
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 125
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 247
  • Бўлимлар