«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 00:56
ЎЗO‘Z

Саида Мирзиёева: "Ҳар бир оила ўз оила боши билан фаровон ҳаёт кечирсин"

10 авг, 21:20 5 281 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Саида Мирзиёева: "Ҳар бир оила ўз оила боши билан фаровон ҳаёт кечирсин" Ўзбекистон президентининг қизи, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева ўзининг Фейсбукдаги саҳифаси орқали барча ўзбекистонликларни, дўст ва яқинларини Арафа куни билан муборакбод этди.

“Қадрли юртдошлар! Дўстларим, кўплаб фолловерларим! Барчангизни оила аъзоларим номидан Арафа куни муносабати билан табриклайман!

Бу дунёда ҳамма нарса ўткинчи. Лекин меҳр-оқибат, урф-одатларимиз ва қолаверса, муқаддас динимиз билан боғлиқ барча қадриятларимиз абадий сақланиб қолади.

Энг асосийси, бахтимизга ота-онамиз, яқинларимиз соғ бўлишсин. Ҳар бир оила ўз оила боши билан фаровон ҳаёт кечирсин.

Ҳаж сафарини ўтаётган ватандошларимизни эса Аллоҳ зиёратларини қабул қилиб, эсон-омон ўз яқинлари бағрига етиб келишларини насиб этсин!

Арафа муборак, дўстларим!”, деб ёзди у ҳамда мазкур постига Шавкат Мирзиёев ва Зироатхон Мирзиёеваларнинг биргаликда тушган суратини жойлади.
Эслатиб ўтамиз, аввароқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити муносабати билан табрик йўллаганди.

Табрикда жумладан, шундай дейилади: “ Муҳтарам ватандошлар! Халқимиз бутун мусулмон уммати билан биргаликда катта шод-у хуррамлик ила кутиб олаётган Қурбон ҳайити билан сизларни, гўзал диёримиздаги барча мўминларни чин қалбимдан самимий табриклаб, энг эзгу тилакларимни билдираман.

Асрлар давомида эл-юртимизнинг маънавий ҳаётида беқиёс ўрин эгаллаб, жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик тамойилларини янада мустаҳкамлаб келаётган ушбу қутлуғ байрам барчамизга муборак бўлсин!

Яратганнинг неъматлари зиёда бўлаётган ва шукроналик ҳислари қалбларимизни нурафшон қилаётган ушбу айёмда узоқ ва яқин ҳудудларда жойлашган барча мусулмон мамлакатларининг халқларини, хорижий дўст ва ҳамкорларимизни қутлаб, уларга тинчлик, бардавом тараққиёт ва фаровонлик ёр бўлишини тилаймиз.

“Дилинг – Аллоҳда, қўлинг – меҳнатда бўлсин”, деган олижаноб эътиқод билан яшаётган халқимиз доимо омон бўлсин!
Жонажон Ватанимиз, хонадонларимиздан хотиржамлик, аҳиллик, файз-у барака ҳеч қачон аримасин!

Эзгу интилиш ва ишларимизда Яратганнинг ўзи ҳамиша мададкор бўлсин!”.
Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 11 август куни нишонланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 166
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 103
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 213
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 336
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 167
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 289
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 22
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 58
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 89
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 38
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 148
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 163
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 225
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 141
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 81
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 42
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 458
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 288
  • Бўлимлар