«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 08:29
ЎЗO‘Z

Қуёш урганда нима қилиш керак?

14 июл, 21:15 19 225 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қуёш урганда нима қилиш керак? Фото: Google Images
Қуёш уриши — куйишнинг бир тури. Бу тўғридан тўғри қуёш нурларининг инсон бош қисмини қизитиб юбориши ҳисобланади. Бироқ, иссиқ ўтиши бирданига содир бўладиган ҳодиса эмас. Унинг ўзига хос аломати мавжуд — иссиқдан силла қуриши. Бу жадаллашувчи жараён бўлиб, организм ҳароратни назорат қила олмаётгани ва унга совишга кўмак зарурлигидан хабар беради деб ёзади Zarnews.

Термик силла қуришини ҳар хил ҳолатларга доир қуйидаги аломатлар орқали аниқлаш мумкин:
- Оқарган, совуқ, хира тери;
- Бош айланиши;
- Бемажоллик ва онгнинг чалкашиши;
- Кўз олди қоронғилашиш ҳисси;
- Чуқур терлаш;
- Бош оғриши;
- Кўнгил айниши, энгил қайт қилиш;
- Юрак уриши тезлашиши;
- Мушаклар сиқилиши ва ич кетиши;
- Пешоб рангининг ўзгариши (тўқ).

Иссиқ уришининг аломатлари
Агар сиз термик силла қуриш белгиларини аллақачон бошдан кечираётган бўлсангиз, ҳолат иссиқ уришига этган бўлиши ҳам мумкин. Унинг аломатлари янада жиддийроқ тус олади:

- Тана ҳарорати 40 °С дан кўтарилиши;
- Нафас олишда қийинчиликка дуч келиш;
- Оғизда сув тўпланиши;
- Безгак тутиши;
- Юрак уришида жиддий бузилишлар;
- Ички органларнинг иссиқдан шок туфайли фаолиятини тўхтатиши эҳтимоли;
- Мия ишлашида узилишлар.

Буларнинг бари ўта хавфли ва нафақат саломатлик, қолаверса ҳаёт учун таҳликалидир. Шунинг учун зудлик билан қарши чоралар кўриш керак ва бу икки ҳолатга ҳам тааллуқли.

Термик силла қуришида биринчи ёрдам
Агар гап иссиқ уришининг фақат бошланғич симптомлари ҳақида кетаётган бўлса, илк вазифалар қуйидаги тартибда бўлади:
- Жисмоний ҳаракатни тўхтатиш;
- Қуёш остидан (иссиқ бинодан) сояга ўтиш, ҳаво айланиши энгил бўлган ёки кондиционерли хонага кириш;
- Иложи бўлса кийимларни эчиш;
- Пешонага совуқ сувда намланган дока ёки сочиқ қўйиш;
- Камида 1-2 стакан сув ичиш. Бу организмга сувсизлик ҳолатидан чиқиш ва ўзини совитиш хусусиятини тиклашга ёрдам беради;
- Регидрон ёки спорт изотоник ичимликлари ичиш. Бундай ичимлик таркибида метаболизм ва асаб тизими функциялари учун муҳим бўлган электролитлар мавжуд.

Қуёш ургандаги биринчи ёрдам
Агар сизни ёки атрофингиздаги одамлардан бирортасини қуёш урган бўлса, ўша ернинг ўзида кўрсатилган ёрдам самарали бўлмаслиги мумкин. Қусиш, юрак уришида бузилишлар аниқланса, хушдан кетиш хавфи бўлса, зудлик билан тез тиббий ёрдам чақириш керак.

Иссиқ уриши ортга суриб бўлмайдиган тиббий ҳолат ҳисобланади, ундан азият чекувчи одам тезкор ёрдамга муҳтож.

Тез ёрдам ходимлари етиб келгунга қадар, термик силла қуришида асқотувчи кўрсатмаларга амал қилиб турган маъқул. Самарадорликни ошириш учун «оғир артиллерия»дан фойдаланса ҳам бўлади:

Бемор танасига юпқа матога ўралган муз қўйинг (музлатилган мева-сабзавотлар ҳам бўлиши мумкин).
Тана ҳароратини тезроқ пасайтириш учун совуқ сувли ваннага тушиш керак. Фақат аҳамият бериш лозимки, бу ҳолатда иссиқ урган беморга ёрдам берувчи одамлар бўлиши керак. Ёлғиз бўлганда сувга тушиш хавфли.

Шифокорлар етиб келишгач, бемор ҳолатини баҳолашади. Иссиқ уришида кўрсатилган биринчи ёрдам етарли натижа берган бўлса, госпитализацияга ҳожат бўлмаслиги ҳам мумкин. Танадаги йўқотилган электролитлар ўрнини тўлдириш учун томчи укол буюрилади, қон ва сийдик таҳлиллари, ички органлар ҳолатини ўрганиш учун ультратовуш текширувидан ўтиш тавсия қилинади. Терапевт натижаларни кўриб чиқиб, бундан кейин нима қилиш кераклиги борасида ўз маслаҳатларини беради.

Хавфсизлик чоралари
Агар сиз офтоб уришидан азият чеккан бўлсангиз, яқин ҳафталар давомида юқори ҳароратга нисбатан сезувчан бўлиб қоласиз. Шунинг учун қуйидаги хавфсизлик чораларига амал қилинг.

Кўпроқ суюқлик ичинг
Қуёш остида ўтувчи ҳар бир соат учун 2-4 пиёла ичимлик (сув, мева ёки сабзавот шарбати) энг тўғри меъёр ҳисобланади, айниқса жазирамада жисмоний фаолият билан машғул бўлсангиз. Терлаш давомида танангиздаги намлик камайиб боришига йўл қўйманг.

- Куннинг энг иссиқ вақтларида салқин жойда бўлишга ҳаракат қилинг Ёз кунларида кундузги 11:00 дан 5:00 гача вақт оралиғи энг хавфли ҳисобланади. Айнан шу даврда қуёш нурларининг тўғридан тўғри тушишидан эҳтиёт бўлинг.

- Ёрқин рангдаги энгил кийим танланг. Кийимингиз иложи борича кенг ва ҳаво ўтказувчан бўлиши керак.

- Бош кийимни унутманг. Шляпа ёки панамалар офтоб уришини қайтаришга қодир. Кепкалар иссиқ кунда мақбул танлов эмас, бош кийим юпқа ва каттароқ бўлгани маъқул.

- Тез-тез совуқ сувли душ ёки ванна қабул қилинг. Бу тана ҳароратини туширади.

- Таркибида алкоголь ёки кофеин бўлган ичимликлар ичманг. Улар сувсизлик даражасини янада оширади ва қон томирларини таранглаштиради. Бунинг натижасида тана кам терлайди, совиши қийинлашади.

- Пешоб рангини назорат қилинг. Ранг тўқлашиши таҳликали сувсизликдан дарак беради.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 78
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 243
  • Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор 17 апр, 17:00 134
  • Қулупнайнинг сиз билмаган 10 та фойдали хусусияти 17 апр, 07:41 153
  • Буни энг иродасизлар ҳам эплай олади: Аллен Каррнинг чекишни ташлашда ёрдам берувчи “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди 17 апр, 05:30 128
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 134
  • Сўнгги янгиликлар
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 0
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 18
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 24
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 49
  • Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди 20 апр, 06:00 42
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 115
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 202
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 264
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 516
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 267
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 334
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 62
  • Бўлимлар