«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 22 2019, 02:15
ЎЗO‘Z

Қон гуруҳи инсон ҳаёти ва бойлик орттиришига қанчалик таъсир кўрсатади?

22 июн, 14:13 3 179 Ҳаёт тарзи
Қон гуруҳи инсон ҳаёти ва бойлик орттиришига қанчалик таъсир кўрсатади?
Қон гуруҳи инсон табиати ва фаровон ҳаёт кечиришига катта таъсир кўрсатади. Япониялик олимлар кўп йиллар давомида олиб борилган тадқиқотлар натижасидан сўнг шундай хулосага келишди. Бу ҳақда Sputnik Today News нашрига асосланиб хабар қилди.

Тадқиқотчилар қон гуруҳи инсон ютуқлари, унинг табиати ва умуман фаровон ҳаёт кечиришига қанчалик таъсир кўрсата олиши мумкинлиги борасида изланишлар олиб боришди. Маълум қилинишича, биринчи қон гуруҳи вакиллари раҳбарлик қилиш хислатларига эга. Улар аниқ бир мақсад сари интилувчан ва ўзига ишонган кишилардир. Шу билан бирга, қоннинг ёмон қуюлиши туфайли касаликка осон таслим бўладилар.

Иккинчи қон гуруҳи вакиллари ҳақида тўхталадиган бўлсак, улар тиришқоқ ва сабрли кишилардир. Уларнинг бу хислатлари бойлик орттириш бобида кўзлаган мақсадларига эришишларига кўмаклашади. Иккинчи қон гуруҳи вакиллари осонлик билан безгак касаллигини юқтириб олишлари мумкин. Бундан ташқари, улар камгап, узоқ муддат давомида сайр қилишни хуш кўришмайдиганлар тоифасидан.

Қайд этилишича, учинчи ва тўртинчи қон гуруҳи вакилларининг пул ишлаб топиш борасида омадлари унчалик чопмаган. Чунки улар одатда ҳаётларини ижод қилишга бағишлашган ва уларни моддий бойлик қизиқтирмайди.

Қайд этиш жоизки, айрим мамлакатларда танишишда, иш ёки шерик излашда айнан қон гуруҳи сўралади. Масалан, Японияда одатда бўш ўрин (вакансия) ҳақидаги эълонларда қайси қон гуруҳига мансуб одам кераклиги албатта кўрсатиб ўтилади. Шунингдек, танишув сайтларида танишмоқчи бўлган одамнинг қайси қон гуруҳига мансуб бўлиши кераклиги олдиндан тилга олинади.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Хотирани яхшилашда фойда берадиган маҳсулотлар 05 апр, 13:12
  • Аёл кишининг қон гуруҳи унинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида сўзлайди 14 июл, 10:27
  • Психология: Қон гуруҳи характер ва саломатликка таъсир қилади 11 июл, 07:08
  • Олимлар энг ақлли жонзотлар рейтингини тузишди 23 апр, 23:36
  • Сиз қон гуруҳингизни айтинг, биз феълингиздан хабар берамиз! 13 окт, 21:26
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қаршида 19 ёшли йигит ютиб юборган игна унинг бўйин умуртқасидан олиб ташланди 22 окт, 00:30 135
  • Уйқусизлик касаллигидан қандай қутилишни ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? 22 окт, 00:03 151
  • Аёлни эрига хиёнаткорликда қўрқитиб «шантаж» қилган шахс ушланди 21 окт, 23:35 284
  • ДХХ Ўзбекистон—Қозоғистон чегарасида юзага келган тирбандликка изоҳ берди 21 окт, 23:10 263
  • Хитой бойлар сони бўйича АҚШдан ўзиб кетди 21 окт, 22:42 206
  • АҚШ Афғонистондан 2 минг ҳарбийсини олиб чиқди 21 окт, 22:16 224
  • Элдор Шомуродов "Челси"га ўтадими? Унга қизиқишлар бор 21 окт, 21:50 802
  • Тиаго Безерра ўзбек футболи, Жалолиддин Машарипов, “Пахтакор” ва палов ҳақида 21 окт, 21:24 394
  • Конор Макгрегор ушбу ҳафта Москвага боради 21 окт, 21:00 288
  • «Барселона» - «Реал» баҳсининг янги санаси маълум бўлди 21 окт, 20:35 475
  • Бўлимлар