«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 18:52
ЎЗO‘Z

Янги иш ҳафтасига тайёрланишнинг 6 усули

25 мая, 14:53 2 768 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Янги иш ҳафтасига тайёрланишнинг 6 усули Якшанба. Кўпчилигимиз бу куни кайфиятнинг тушишини ҳис этамиз, бари кундек равшан: янги иш ҳафтасидан олдинги сўнгги дам олиш куни. Эътиборингизга осон бўлмаган иш кунларига мослашишнинг 6 усулини тақдим этамиз.

1. Ортга сурмаслик!

Барчамиз дам олиш кунларини яхши кўрамиз, бироқ тугалланмаган ишлар кайфиятимизни туширади. Уй вазифасини якунлаш, уйни тозалаш, дўконга бориб келиш… охирига етказилмаган барча ишлар бажарилиши лозим! Ҳар жума куни дам олиш кунларида амалга оширилиши керак бўлган вазифалар рўйхатини тузинг ва уларни бажаришга масъулият билан ёндашинг. Ана шунда душанба куни барча ишларга улгурганингиз учун ўзингиздан миннатдор бўласиз. Энди эса уйдаги бажарилмай қолиб кетган ишлар ҳақида ўйламай, ишга киришсангиз ҳам бўлади.

2. Бир ҳафта учун рўйхат

Жума кунигача якунлаш керак бўлган ишлар рўйхатини тайёрланг. Агар кундалик дафтарингиз бўлмаса, уни харид қилинг. Ҳар бир кун учун вазифани ёзиш орқали ҳаётингизни анча осонлаштирасиз. Бу рўйхат ҳеч бир вазифани назардан қочирмаслик, шунингдек устуворликларни белгилаш имконини беради.

3. Кийишга кийимим йўқ!

Душанба куни кузатиладиган машҳур муаммолардан бири, шундай эмасми? Кийимларингизни бир ҳафта учун олдиндан тайёрланг. Бу эрта тонгда ишга тайёргарлик кўриш учун вақтни тежаб, асабларингизни асрайди. Бу каби фикрлаш тарзи кийимларни ювиш ёки дазмоллаш ҳақида унутганган бўлсангиз, уларни ҳам ёдга солади.

4. Бир ҳафталик тушликни режалаштиринг

Бир ҳафталик менюни олдиндан режалаштирсангиз, ҳаётингизни бир неча минг марта осонлаштирган бўласиз. Товуқ гўшти, сабзавотларни олдиндан тайёрлаб, кундалик порцияларга ажратиб, махсус идишларга солиб қўйиш мумкин. Албатта, ҳар куни бир хил таомлар билан овқатланиш тўғри эмас, бироқ айрим маҳсулотларни ўзгартириб, асосни тайёрлаб олиш мумкин.

5. Сумкадаги тартиб

Ҳафта сўнгига келиб, сумка, рюкзак ёки ҳатто чўнтаклар ҳам тартибсиз ҳолга келиши мумкин. Уларда ҳеч кимга керак бўлмаган ручкалар, уста хизмати акс эттирилган ташриф қоғозлари, совға купони ва бошқа нарсалар бўлади. Дангасалик қилманг ва янги ҳафтани бошлашдан аввал уларнинг ярмидан кўпи сизга керак эмаслигини кўрасиз.

6. Иш муҳити

Янги ҳафта олдидан иш жойингизни тайёрланг ва оптималлаштиринг. Кераксиз буюмлар, қоғозларни олиб ташланг. Ярим йил давомида эътиборингизга лойиқ бўлмаган буюмлар ҳеч қачон керак бўлмайди, бор-йўғи иш жойингизни эгаллайди холос.

Ишонинг, юқорида айтилган маслаҳатлардан биттасини бажарсангиз ҳам ҳаётингизни анча енгиллаштирасиз ва бу янги ҳафтани максимал даражада қулай бошлашга ёрдам беради.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 94
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 259
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 169
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 243
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 381
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 177
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 19
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 301
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 129
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Бўлимлар