«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 05:10
ЎЗO‘Z

Бирор киши исмига "шайх" иборасини қўшиш ҳақида...

23 мая, 14:21 4 278 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бирор киши исмига "шайх" иборасини қўшиш ҳақида... Бугун ифторликда кимлар шайх дейилиши ҳақида мавзу очилиб қолди. Ўзим ҳақимда сўз борганда, 3-4-йил олдин бу ҳақда ёзганимни, умрим охиригача бирор киши исмимга "шайх" иборасини қўшса, ундан рози эмаслигимни айтганимни зикр қилдим ва бунга шуни қўшимча қилдим: "Мен ўзимнинг илмим ва амалим қай даражада эканини билганим учун, мени Мубашшир дейишлари у ёқда турсин, балки Мубаш дейишларига-да лойиқман". Ва мен буни шунчаки камтарлик юзасидан эмас, ростдан ва чин дилдан айтдим.

Ана шу кайфиятда юрганимда машойихлар шайхи Аҳмад Рифоъийнинг муридларига қарата айтган қуйидаги сўзларини ўқиб қолдим: "Мени шайх ёки муршид деманг! Агар мен ўзимни бирортангиздан афзал ва яхши кўрсам, Қиёматда Фиръавн ва Ҳомонлар қаторида тириламан. Мен шайх эмасман. Ҳатто шайъ (бирор нарса) ҳам эмасман. Аллоҳ кароматлар билан сийлаган зотлар, кароматларини аёл ҳайзини яширгандек яширганлар" ("Бурҳонул-муайяд" китобидан).

Шайх Рифоъий бундай деганларининг сабаби, киши ўзини бошқалардан устун кўрса, Фиръавн ва Ҳомоннинг ишини ва қилмишини қилган бўлади. Зеро, уларнинг ёмонлиги - ўзини бошқалардан устун кўриши ва мутакаббирлиги эди. Ўзидан розилиги ва ужби (ҳайратланиши) эди.

Буларни айтган шайх Аҳмад Рифоий-ку, илм ва амалда халқнинг олди саналганлар. Қанча одамнинг ҳидояти ва истиқоматига боис бўлганлар. Шунда ҳам турли унвонлардан ҳазар қилганлар. Ҳар қандай мақтов ва олқиш вафотларидан кейингина айтилишига рози бўлганлар. Бу эҳтиёткорликлар қалбларининг риоя ва муҳофазаси учун ҳамда ужб ва кибрдан эҳтиёт бўлганлари сабабли эди.

Энди бизга ким қўйибди, шайхлик ё устозлик даъвосини? Халқнинг олдига ўтиш ёхуд муршидлик ва йўлбошчилик иддаоси бизга эмас. Ҳаддимизни билайлик, жойимизда турайлик. Азизлик ва каромот Аллоҳнинг ҳузуридадир, халқнинг назарида эмас. Аллоҳдан қолмайлик, истиқомат сўрайлик.

Манба: Azon.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Оқ нондан воз кечганда организмда қандай ўзгаришлар юз беради? 22 мар, 15:13 315
  • Фарзандлар учун ота ва оналарга муносабат ҳақида 20 мар, 00:12 210
  • Узоқ умр кўрувчи инсонларнинг 5 та одати 19 мар, 16:40 476
  • Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд? 18 мар, 22:30 322
  • Олимлар хотирани кучайтирувчи оддий машғулотни аниқладилар 16 мар, 23:43 351
  • Нечанчи фарзанд бўлиб туғилиш инсон шахсиятига таъсир қиладими? 16 мар, 16:50 431
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қўштепа канали қурилиши бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда 29 мар, 05:00 1
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 111
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 101
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 69
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 59
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 40
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 35
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 41
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 40
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 186
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 301
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 26
  • Бўлимлар