«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 18:36
ЎЗO‘Z

Бюджетни осон юритиш учун 4 та маслаҳат

22 мая, 21:13 3 107 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бюджетни осон юритиш учун 4 та маслаҳат Кўпчилигимиз қанча пул сарфлаётганимизни билмаймиз. Бунга сабаб – аниқ бюджетнинг мавжуд эмаслиги. Кимдир жами харидлар учун қанча пул кетаётганини тушунишдан чўчийди, бошқалар эса бюджет юритишни мураккаб ва кўп меҳнат талаб этадиган иш деб ҳисоблайдилар. Пулни ҳисоблаш қанчалик осон эканлиги ҳақида ҳикоя қиламиз.

Фото: Unsplash
Картадан тўланг

Биринчидан, банклар бунинг учун кешбек тўлашга тайёр. Иккинчидан, картадан пул тўлаш бир ойда қанча пул сарфланаётганини аниқ кузатиш имконини беради. Кўпчилик банк мобил иловалари харажатлар категорияларга қараб ажратилган диаграммани кўрсатади: кийим-кечак, супермаркетлар, кўнгилочар машғулотлар ва ҳоказо. Ҳар бир харажатдан кейин чекдаги маълумотни ёзиб олиш шарт бўлмайди. Иловани очишнинг ўзи етарли.

Фото: Unsplash
Смартфон учун иловадан фойдаланинг

Тасаввур қилайлик, сиз анча олдин нақд пулдан воз кечиб, карта орқали тўловларни амалга оширяпсиз. Бир неча карталардан фойдалансангиз, бюджетни ҳисоблаш қай даражада қулай? Ахир ой охирида ҳар бир категорияни ҳисоблаб чиқиш қулай эмас-да. Бунда сизга смартфон учун мўлжалланган иловалар ёрдамга келади. Улар барча карталар бўйича харажатларни тўплайди. Улардан энг машҳурлари — «Дзен-мани», «Коинкипер».

Фото: Unsplash
Тўловларни автоматлаштиринг

Ҳар биримизда керакли харажатлар бўлади. Уларсиз яшашнинг иложи йўқ. Бу коммунал тўловлар, телефон, интернет, болалар боғчаси ва боланинг курслари учун тўловлар. Уларни эсдан чиқармаслик ва пулни ортиқча нарсаларга сарфламаслик учун онлайн банкда автоматик тўловларни созланг. Маблағ маош олинганининг эртасига ечиб олингани қулайроқ. Ана ўшанда пул барча харажатлар учун етиши аниқ.

Фото: Unsplash
Ўзингизни назорат қилинг

Кўздан қочириладиган майда харажатлар талайгина. Дўкончадаги газли сув, қаҳвага қўшимча сироп. Бу жуда арзондек туюлади, бироқ ой охирига келиб катта маблағ тўпланади. Бюджетни тақсимлашга ҳаракат қилинг. Масалан, ой бошида зарурий тўловлар ва молиявий ёстиқ учун пул ажратинг. Қолган пулни кунлар сонига тақсимланг. Шунда сизда ҳар куни сарфлашингиз мумкин бўлган маблағ пайдо бўлади. Лимитдан ошириб юбордингизми? Келаси куни камроқ пул сарфлашга тўғри келади. Жами бюджет билан бундай қилолмайсиз, фақат айрим категорияларга нисбатан бу усулни қўллаш мумкин. Масалан, уйдан ташқарида овқатланишга кўп пул сарфласангиз, лимит белгилаб, уни кунлар сонига тақсимланг.

Сиз ҳам бюджет юритасизми?




Мавзуга оид янгиликлар
  • Оқ нондан воз кечганда организмда қандай ўзгаришлар юз беради? 22 мар, 15:13 312
  • Фарзандлар учун ота ва оналарга муносабат ҳақида 20 мар, 00:12 209
  • Узоқ умр кўрувчи инсонларнинг 5 та одати 19 мар, 16:40 473
  • Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд? 18 мар, 22:30 314
  • Олимлар хотирани кучайтирувчи оддий машғулотни аниқладилар 16 мар, 23:43 349
  • Нечанчи фарзанд бўлиб туғилиш инсон шахсиятига таъсир қиладими? 16 мар, 16:50 426
  • Сўнгги янгиликлар
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 29
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 10
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 79
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 121
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 68
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 96
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 53
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 275
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 45
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 45
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 90
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 426
  • Бўлимлар