«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 07:32
ЎЗO‘Z

Оммабоп маҳсулотларнинг жиддий хавфи исботланди

21 мар, 22:35 4 947 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Оммабоп маҳсулотларнинг жиддий хавфи исботланди Гарвард университети олимлари юз мингдан зиёд кишини қамраб олган кенг миқёсли тадқиқот ўтказдилар ва таркибида шакар бўлган ичимликларни истеъмол қилиш юрак-қон томир касалликлари ҳамда саратондан ўлим ҳолати хавфини оширишини исботладилар. Шу билан бирга, бир кунда шакар ўрнини босадиган моддага эга ичимликни тўрт стакан ёки ундан кўпроқ истеъмол қилиш аёлларда ўлим хавфи даражасини оширади. Бу ҳақда MedicalXpress'га таяниб Kun.uz хабар берди.

Мутахассислар 1980-2014 йилларда 80 647 аёл ва 1986-2014 йилларда 37 716 эркак киши иштирокида олинган маълумотларни таҳлил қилишди. Кўнгиллилар ўз турмуш тарзини баҳолаш учун сўровдан ўтишди, уларнинг саломатлиги ҳолати эса ҳар икки йилда аниқланди.

Маълум бўлишича, таркибида шакар мавжуд бўлган ичимликларни бир ойда бир донадан тўрт донагача истеъмол қилиш эрта ўлим хавфини 1 фоизга, ҳафтада икки донадан олти донагача - 6 фоизга, кунига бир донадан икки донагача - 14 фоизга, кунига икки дона ёки ундан кўпроқ ичиш - 21 фоизга оширади. Шу билан бирга, ичимликлар ва ўлим кўрсаткичлари ўртасидаги боғлиқлик аёлларда эркакларга қараганда кўпроқ намоён бўлган.

Эрта ўлимнинг асосий сабаби юрак-қон томир касалликлари бўлиб чиқди. Ширин ичимликларни кўп истеъмол қилганларда бундай якуннинг юзага келиш эҳтимоли 31 фоизни ташкил этди. Ҳар бир қўшимча ичимлик хавфни яна 10 фоизга оширган. Таркибида шакар бўлган ичимликларни шакар ўрнини босувчи моддаларга эга ичимликларга алмаштириш ўлим хавфини сезиларли даражада қисқартирган, аммо уларнинг ҳаддан ортиқ истеъмоли (кунига тўрт марта) ҳаёт давомийлигининг пасайишига ҳам олиб келган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 0
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 200
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 309
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 163
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 280
  • Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор 17 апр, 17:00 147
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 0
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 0
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 10
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 109
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 230
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 75
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 82
  • Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, энг муҳими бор кучимизни ишга солиш" 23 апр, 23:03 71
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео) 23 апр, 22:44 113
  • Аббосбек Файзуллаев бирданига учта совринга даъвогар 23 апр, 22:24 203
  • Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз" 23 апр, 22:20 151
  • Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади" 23 апр, 22:02 91
  • Бўлимлар