«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 06:04
ЎЗO‘Z

Газли ичимликлар ва эрта ўлимлар орасидаги боғлиқлик маълум қилинди

21 мар, 07:38 5 593 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Газли ичимликлар ва эрта ўлимлар орасидаги боғлиқлик маълум қилинди
Ҳаддан ташқари миқдорда газли ва ширин ичимликлар ичиш юрак ва қон-томир касалликлари ҳамда саратондан эрта ўлиш эҳтимолини сезиларли равишда оширади. Бу ҳақда Circulation журнали хабар бермоқда.

"Кузатувларимиз сайёранинг барча аҳолиси умрни узайтириш ва саломатликни яхшилаш учун ҳамма турдаги ширин ичимликлардан воз кечиб, оддий сув истеъмол қилишга ўтишлари зарурлигини яна бир кўрсатмоқда", - дея маълум қилди Гарвард университети (АҚШ) олими Васанти Малик.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, дунёда бугунги кунда семизлик эпидемияси кузатилмоқда. Ер шарининг ҳар учинчи аҳолиси ортиқча вазндан азият чекади.

Кўп шифокорлар ва олимларнинг таъкидлашича, семизлик эпидемиясининг асосий “тарқатувчиси” - бу сўнгги йилларда дунёда машҳур бўлган ширин ичимликлар.

Малик ва унинг ҳамкасблари 1980-2014 йиллар оралиғида HPFS ва NHANES лойиҳалари доирасида ўтказилган тадқиқот натижаларини таҳлил қилиб, юрак ва қон-томир касалликлари келиб чиқиши ҳамда улар сабабли ўлим ҳолатлари юз беришининг асосий сабабларидан бири ҳаддан зиёд ширин ичимликлар ичиш эканлигини тасдиқлашди.

Ушбу тадқиқотларда юз мингдан ортиқ уларнинг саломатликлари ва ҳаёт тарзини узоқ муддат давомида кузатишга розилик берган малакали тиббиёт мутахассислари иштирок этишган. Улар ҳар икки йилда ижтимоий хизмати ходимларига уларнинг зарарли ва фойдали одатлари қандай қилиб ўзгарганини айтиб, кўрикдан ўтиб туришган. Малик ва унинг ҳамкасблари газли ва таркибида шакар бўлган бошқа ичимликларни кўп истеъмол қилиш эрта ўлим эҳтимолига қандай таъсир кўрсатганини текширишган.

Маълум бўлишича, ҳафтасига уч-тўрт стакан газли ичимлик ичувчи кишилар орасида ўлим ҳолати бу ичимликларни умуман истеъмол қилмайдиганларга нисбатан 6 фоизга кўпроқ кузатилган. Бундай ичимликларни ҳар куни кунига бир стакан истеъмол қилиш эрта ўлим ҳолатини 14 фоизга ҳамда икки ва ундан ортиқ стакан истеъмол қилиш 21 фоизга ошириши аниқланган




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 85
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 247
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 154
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 237
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 366
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 175
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 8
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 12
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 121
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 64
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 27
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 36
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 200
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 139
  • U-23 Осиё кубоги. Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда! 25 апр, 22:31 128
  • Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради 25 апр, 22:22 45
  • Файзуллаев Европага қачон кетиши айтилди 25 апр, 21:56 233
  • Украина урушда илк бор АҚШнинг узоқ масофали баллистик ракеталаридан фойдаланди 25 апр, 21:30 299
  • Бўлимлар