«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 07:41
ЎЗO‘Z

Ўзидан-ўзи бош айланса, нима қилиш керак?

04 фев, 00:05 9 292 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзидан-ўзи бош айланса, нима қилиш керак? Бош айланишини енгиллаштириш учун бироз ётинг ва кўзларингизни юминг. Ўзидан-ўзи бош айланиши — бу касаллик эмас, балки саломатлик билан боғлиқ бошқа муаммоларнинг аломати ҳисобланади. Ундан қутулиш учун уни нима келтириб чиқарганини аниқлаб олиш керак бўлади.

Бош айланишининг сабаблари
Уни турли хил омиллар келтириб чиқариши мумкин:
- спиртли ичимлик;
- бошнинг безарар тўхтовсиз позицион айланиши (ББТПA);
- қон босимининг пастлиги;
- қон таркибида шакар миқдорининг камлиги;
- инсульт;
- сувсизланиш;
- гипервентиляция;
- ваҳима ҳужуми;
- ўрта қулоқ инфекцияси;
- денгиз касаллиги;
- менер касаллиги;
- ички қулоқнинг яллиғланиши (лабиринтит).
Бош айланишини баъзи дори воситалари ҳам ножўя самара сифатида келтириб чиқариши мумкин. Шунинг учун ҳар доим дорини қўллашдан олдин ножўя таъсирлари рўйхатини ўқиб чиқинг.

Бош айланишида ёрдам берувчи дори воситалари
Дори-дармонлар ёрдамида бош айланишини эмас, балки унинг келиб чиқишига сабаб бўлган касалликни даволаш мумкин. Унга боғлиқ равишда қуйидаги воситалар ёрдам бериши мумкин:
- транквилизаторлар, агар бош оғриғи руҳий кечинмалар билан боғлиқ муаммолар натижасида юзага келган бўлса;
- антихолинергик ёки антигистамин препаратлар, агар сабаб ББТПA бўлса;
- мигренга қарши воситалар, агар бош айланиши мигрен билан боғлиқ бўлса.

Агар бу воситалар ёрдам бермаса, яшаш тарзингизда ниманидир ўзгартиришга уриниб кўринг.
Агар бош айланиши бир ҳафта давомида ўтиб кетмаса, албатта шифокорга мурожаат қилинг.

Яшаш тарзини ўзгартириш
Бош айланишининг олдини олиш учун кўпроқ сув ичишга, тўйиб ухлашга ҳаракат қилинг, стресс ҳолатларини, спиртли ичимликларни ва чекишни камайтиринг.

Шунингдек, бош айланишига қарши курашишнинг физиотерапевтик усуллари: акупунктура, Эпли ва мувозанатни сақлаш машқлари ҳам мавжуд. Агар бош айланиши руҳий ҳолат билан боғлиқ бўлса, унда руҳшуносга мурожаат қилинг.

Қачон шифокорга мурожаат қилиш лозим?
Агар сизда бош айланиши билан бирга қуйидаги аломатлар ҳам кузатилаётган бўлса, албатта шифокорга учрашинг:
- кучли бош оғриқлари;
- юриш пайтидаги қийинчиликлар, йиқилиб тушишлар;
- кўнгил айниши ва қайт қилиш;
- ҳушдан кетиш;
- нафас олишга қийналиш;
- бўйин мушакларининг сиқилиши;
- томир тортишиши.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 103
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 268
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 178
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 247
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 390
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 178
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 0
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 0
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 0
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 15
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 66
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 28
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 51
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 63
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 156
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 64
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 88
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 94
  • Бўлимлар