«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 11:46
ЎЗO‘Z

Қуритилган хурмо: нимаси билан фойдали ва уни қандай истеъмол қилиш керак?

24 янв, 15:20 7 519 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қуритилган хурмо: нимаси билан фойдали ва уни қандай истеъмол қилиш керак? Қуритилган хурмо меваларини бутун дунёда севиб истеъмол қилишади. У ўзининг ширин ва ёқимли таъми билан ажралиб туради. Десерт ва енгил егулик учун идеал даражада мос келади. Бундан ташқари, унинг бир қатор фойдали жиҳатлари ҳам бор.

Қуритилган хурмо: нимаси билан фойдали ва уни қандай истеъмол қилиш керак?
Қуритилган хурмо - таъриф
Ушбу қуруқ мева кўпинча Африка мамлакатларидан келтирилади. Африка қитъасида бу маҳсулотдан кўп фойдаланилади, кўплаб маҳаллий таомларга қўшилади.
Янги узилган меваси қуритилганига қараганда очроқ рангда ва юмшоқ бўлади. Пальмалар йилига бир неча марта мева беради. Хурмо шингил бўлиб ўсади.

Қуритилган хурмо қандай тайёрланади?
Йиғиб олингач, хурмо ивитилади. Улар намликни назорат қилган ҳолда махсус печларда қуритилади. Мева намликни бироз сақлаб, ширали ҳолда қолиши муҳим.
Қишлоқларда мевалар энг оддий ва табиий усулда – қуёшда қуритилади. Ҳатто қуритилганидан кейин ҳам маҳсулот ўз фойдали сифатларини сақлаб қолади.

Фойдали хусусиятлари
Хурмо маҳсулотга ёқимли ва ширин таъм берадиган углеводларга бой. Қуруқ мева таркибида аёллар саломатлиги учун фойдали саналган фолий кислотаси кўп бўлгани учун айниқса қадрланади. Шунингдек, РР, В ва А витаминлари ҳам кўп. Маҳсулот таркибида темир, цинк ва магний миқдори кўп. Хурмолар макроэлементларга бойлигини ҳам қайд этиш лозим.

Қандай истеъмол қилиш керак?
Хурмо қуввати юқори маҳсулот. Фруктоза миқдори юқори бўлгани учун қуруқ мева юқори гликемик индексга эга. Демак, қуруқ мева истеъмол қилинганида қондаги қанд даражаси кескин ошади ва шунингдек пасаяди. Бу маҳсулотни чекланган миқдорда истеъмол қилиш кераклигини англатади. Диабет касаллигига чалинганлар эса уни рациондан бутунлай чиқаришлари зарур.

Тетиклик ва тезда тўйиш учун аъло даражадаги маҳсулот. Бу эса уларни тўйимли егуликка айлантиради. У тезда тўйинтиради ва куч беради.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 49
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 200
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 312
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 163
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 281
  • Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор 17 апр, 17:00 147
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 0
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 1
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 1
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 3
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 6
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 106
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 8
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 119
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 91
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 54
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 14
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 49
  • Бўлимлар