«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 21:23
ЎЗO‘Z

Вақти келмаган эртани қўйинг!

01 янв, 07:53 4 369 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Вақти келмаган эртани қўйинг! "Аллоҳнинг амри келди. Бас, унинг тезроқ келишини талаб қилмай қўя қолинг". Ҳодисалардан олдинлаб кетманг. Нима, ҳомиласи ҳали етилмаган болани туғдириб ёки пишмаган мевани узиб оласизми? Ахир эртага дегани йўқ нарса, унинг ҳақиқати йўқ. Борлиги йўқ, таъми ҳам, ранги ҳам йўқ. Шундай экан, нима учун ҳали келмаган куннинг ҳали йўқ мусибатларини ўйлаб эзиламиз, хавфсираймиз ва ҳали юз бермаган ҳодисаларга аҳамият берамиз? У ҳали юз берадими, йўқми, билмаймизку? Юз берса ҳам, балки хурсандчилик ва шодлик бўлар?!

Муҳими, у ҳали ғайб оламидадир. Ҳали-бери ерда содир бўлмаган.
Демак, келмасидан олдин кўприк қуриб, ундан ўтишнинг ҳожати йўқ.

Имкони ҳам йўқ. Ким билади, балки кўприкка етиб келмай тўхтаб қолармиз. Ёки етиб бормасимиздан олдин кўприк қулаб тушар, эҳтимол кўприкка етиб ҳам борармиз, соғ-омон ўтиб ҳам олармиз.

Келажак ҳақида фикр юритиш учун зеҳнга кенг имкониятлар бериб, ғайбга тааллуқли китобларни варақлаш, кейин содир бўлиши эҳтимоли бор нарсаларга безовталаниш шаръан оқланмайди ҳам. Чунки булар оддий орзу-ҳаваслар бўлиб, ақл уни айблайди. Бу нарса соя билан олишув кабидир. Кўпинча келажакда очлик-яланғочлик, беморлик, камбағаллик ва мусибатлар содир бўлади деб қўрқитилди. Бунақа ишлар шайтон мактабининг ўқув дастурларидир. "Шайтон сизларни (хайр-эҳсон қилишда) камбағал бўлиб қолишдан қўрқитади ва фахш ишларга ундайди. Аллоҳ эса сизларга Ўзидан мағфират ва фазл бойлик ваъда қилади. Аллоҳ карами кенг ва билимдон зотдир".

Кўп йиғлоқилар эртага оч қолиши, бир йилдан кейин касалга чалиниши ёки дунё юз йилдан сўнг тамом бўлиб қолиши... кабилардан қўрқади. Умри бошқанинг изнида бўлган одам йўқликдан гаров олиши асло мумкин эмас. Қачон ўлишини билмайдиган кимса ҳақиқати йўқ, ҳали келмаган нарса ила машғул бўлиши ҳам жоиз эмас. То етиб келгунича эртани тарк этинг. Хабарлари ҳақида сўраб ўтирманг, бостириб келувчи машаққатларини ўйламанг. Чунки сиз бугунингиз билан бандсиз.

Ажабланиш керак бўлса, ғамни қарзга олиб нақдга айлантирган, сўнг ҳали қуёши чиқмаган, нури кўринмаган кунда уни насияга тўлайдиган кишилардан ажабланинг. Беҳуда ўйланаверишдан ўзингизни тийинг.
"Ўкинма" китобидан

Манба: Azon.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Оқ нондан воз кечганда организмда қандай ўзгаришлар юз беради? 22 мар, 15:13 312
  • Фарзандлар учун ота ва оналарга муносабат ҳақида 20 мар, 00:12 209
  • Узоқ умр кўрувчи инсонларнинг 5 та одати 19 мар, 16:40 473
  • Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд? 18 мар, 22:30 315
  • Олимлар хотирани кучайтирувчи оддий машғулотни аниқладилар 16 мар, 23:43 350
  • Нечанчи фарзанд бўлиб туғилиш инсон шахсиятига таъсир қиладими? 16 мар, 16:50 426
  • Сўнгги янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 0
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 1
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 1
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 10
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 71
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 51
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 25
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 30
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 68
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 261
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 18
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 156
  • Бўлимлар