«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 06:03
ЎЗO‘Z

Саломатликни сақлаш ва ортиқча вазндан халос бўлишнинг осон йўли маълум қилинди

29 дек, 06:30 4 467 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Саломатликни сақлаш ва ортиқча вазндан халос бўлишнинг осон йўли маълум қилинди Копенгаген университети олимлари чидамлиликка жисмоний машқлар, жумладан велосипед ҳайдаш висцерал (ички органларни атрофидаги) ёғ ҳажмининг камайишида муҳим роль ўйновчи ва юрак-томир касалликлари хатарини камайтирувчи интерлейкин-6 синтезида ёрдам беришини аниқлашди.

Олимлар олиб борган 12 ҳафталик тадқиқотда ҳар ҳафта 45 дақиқадан веломашқлар билан шуғулланган 53 киши қатнашган. Уларга, шунингдек, вена томирлари орқали плацебо сифатида физиологик суюқлик ёки интерлейкин-6 рецепторига моноклонал антитаналар – тоцилизумаб юборилган. Тоцилизумаб ревматоид артритга қарши қўлланади ва рецепторлар ишини бостириб, интерлейкин-6’нинг яллиғланиш жараёнлари пайдо бўлишига туртки берувчи сигнал молекуласи сифатида ишлашига қаршилик кўрсатади. Висцерал ёғ магнит-резонанс томография ёрдамида аниқланган.

Плацебо олганлар гуруҳида висцерал ёғ ҳажми 8 фоизга (225 граммга) камайган. Бироқ тоцилизумаб таъсири машқлар бажаришдан олинадиган самарани йўққа чиқарган. Тоцилизумаб юборилганлар гуруҳида ёғ массаси, аксинча, плацебо олганларга нисбатан 278 граммга кўпайган. Дори воситаси, шунингдек, умумий ва “ёмон” холестерин миқдорининг ошишига олиб келган.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, интерлейкин-6 соғлом ва касал одамлар организмида турлича таъсир кўрсатиши мумкин. Бу молекула ҳам яллиғланишга олиб келувчи, ҳам яллиғланишга қарши таъсир кўрсата олади. Интерлейкин-6 даражасининг сурункали тарзда ошиши ўта семиз, 2-турдаги қанд касаллиги ва юрак-томир касалликларига эга беморларда кузатилади. Бундан ташқари, сигнал молекуласининг таъсири у жойлашган тўқималар турига боғлиқ равишда турлича бўлиши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 184
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 103
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 215
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 338
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 169
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 291
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 0
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 187
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 90
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 39
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 159
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 161
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 223
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 91
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 265
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 320
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 397
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 176
  • Бўлимлар