«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 03:54
ЎЗO‘Z

​Қўл кафтида акс этувчи 10 касаллик

07 дек, 18:38 30 713 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
​Қўл кафтида акс этувчи 10 касаллик Қўл бармоқ суяклари ҳолати ҳамда бўғим оғриқлари, қўл терисининг қуруқлашиши, ачишиши, тошма тошиши – буларнинг барчаси организмдаги ички касалликлардан дарак бўлиши мумкин. Қуйида қўллар ҳолатига кўра саломатликдаги ўзгаришлар ҳақида билиб оласиз.

Саҳифа мутахассиси: Нодира ҲАМРОЕВА, 1-Марказий маслаҳат – ташхислаш поликлиникаси терапевти, олий тоифали шифокор.

ҚЎЛЛАР ТИТРАСА...

Қўллар титрашининг бир қанча сабаблари бор. Масалан, айрим турдаги дори препаратларини узоқ муддат қабул қилиш қўлларда титроқни келтириб чиқаради. Бундай препаратларга антидепрессантларни киритиш мумкин. Шунингдек, киши кучли психо – эмоционал ҳолатда бўлганида ҳам қўлларда титроқ пайдо бўлади.

Айрим маълумотларга кўра, организмга кофеин келиб тушиши меъёрдан ошса, қўлларда енгил титроқ кузатилиши мумкин.

Шунингдек, бир ёки иккала қўлда титроқ сезилиши Паркинсон касаллигининг илк белгилари бўлиши мумкин. Ушбу хасталик асаб фаолиятида экстрапирамид тизими зарарланиши асоратида келиб чиқади. Қўллар титраши паркинсонга тахмин қилинганида невролог кўриги тавсия этилади.

БУЙРАК КАСАЛЛАНГАН БЎЛСА...

Бу ҳақида тирноқ пластинкаси рангининг ўзгаришига қараб билиб олиш мумкин. Агар тирноқ юзаси ҳеч бир ташқи таъсирларсиз (тирноқ синиши, жароҳатлар) қорайиб борса, буйракларни текшириш керак. Одатда, буйраги хаста кишиларда тирноқ пластинкасининг табиий ранги ўзгаради. Шунингдек, тирноқ юзасида вертикал, яққол кўзга ташланувчи чизиқ кўриниб қолса, тиббий кўрик мақсадга мувофиқ. Ушбу ҳолат меланома аломати бўлиши мумкин.

Бундан ташқари тирноқ рангининг ўзгариши замбуруғ касалликларида ҳам кузатилади.

ЮРАГИНГИЗ ОҒРИМАЙДИМИ?

Чап кўкрак қафасида бошланган оғриқ, чап қўлга тарқалса ва қўл бармоқлари зирқираб оғриса, юрагингизни текширтиринг! Бу юрак қон – томир касалликларининг кенг тарқалган белгиларидан биридир.

Шунингдек, қўл бериб кўришган маҳали билак кучига баҳо бериш орқали ҳам юрак ҳолатини билиш мумкин экан. Айтилишича, юраги бақувват одамнинг билак кучи ҳам шунга мос бўлади. Аксинча, юрак касалликлари хавфи мавжуд бўлганида билак кучи у қадар сезилмайди.

ГИПЕРТОНИЯ ХАВФИ

Артериал қон босимининг ошишига мойилликни қўл бармоқлари ёстиқчасига кўра аниқлаш мумкин. Яъни, бармоқ ёстиқчалари чизиқлари жимжимали бўлса, кишида гипертонияга мойиллик мавжуд бўлиши мумкин экан. Гап шундаки, бармоқ изи, ҳомиладорликнинг маълум даврида юзага келади. Ва айни жараён қон босимига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бир қанча омиллар иштирокида амалга ошади.

КАМҚОНЛИК БЕЛГИСИ

Кўз пастки қовоғи шиллиқ қавати қон томирларига бой «жой» ҳисобланади. Анемияда ана шу соҳа очаради. Юз ва қўл териси рангпар тусга киради. Тирноқ пластинкаси синувчан бўлиб қолади. Бундан ташқари қўл ва оёқлар тез – тез увишади. Ушбу аломатлар қонда гемоглобин миқдорини аниқлаш учун етарли асосдир.

Шунингдек ...

- Қўл (оёқларда ҳам) бармоқ учининг доим музлаб қолиши – қон айланиши тизимининг бузилиши ҳамда атеросклероз хавфидан дарак беради.
- Подагра ва ревматизмда қўл бармоқлари ишиб қолади, шакли ўзгариши мумкин.
- Кучли стресс, депрессия аломати – бу қўл терисининг яққол очариб қолишидир.
- Қўл бармоқларининг терлаши ички касалликлар, шунингдек, юрак қон – томир хасталикларига ишора қилиши мумкин.
- Қўл терисининг қуруқлашиши, кўпинча, витамин танқислиги, етарлича суюқлик қабул қилмаслик ва нотўғри овқатланиш оқибатида келиб чиқади.
Н.Илёсова тайёрлади




Мавзуга оид янгиликлар
  • Оқ нондан воз кечганда организмда қандай ўзгаришлар юз беради? 22 мар, 15:13 314
  • Фарзандлар учун ота ва оналарга муносабат ҳақида 20 мар, 00:12 210
  • Узоқ умр кўрувчи инсонларнинг 5 та одати 19 мар, 16:40 476
  • Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд? 18 мар, 22:30 321
  • Олимлар хотирани кучайтирувчи оддий машғулотни аниқладилар 16 мар, 23:43 350
  • Нечанчи фарзанд бўлиб туғилиш инсон шахсиятига таъсир қиладими? 16 мар, 16:50 430
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 50
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 58
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 48
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 36
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 33
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 28
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 35
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 33
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 165
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 274
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 23
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 46
  • Бўлимлар