«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 00:25
ЎЗO‘Z

2021 йилдан Ўзбекистонда мажбурий тиббий суғурта жорий этилади

10 ноя, 09:18 5 287 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
2021 йилдан Ўзбекистонда мажбурий тиббий суғурта жорий этилади Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йилдан бошлаб Ўзбекистонда мажбурий тиббий суғурта тизимини босқичма-босқич жорий этишни топширган. Бунда Жанубий Корея, Сингапур, Германия каби давлатлардан халқаро консультантларни жалб қилиб, тегишли қонун ва қонуности ҳужжатларини ишлаб чиқишни айтган.

9 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлат раҳбари барча ривожланган давлатларда мажбурий тиббий суғурта тизими жорий этилгани ва бу орқали бюджет харажатларини камайтириш, тиббий хизмат сифатини оширишга эришилганини таъкидлаган.

"Тиббиёт соҳасида давлат-хусусий шериклик тизимини ривожлантириш, айрим даволаш муассасаларини шундай шериклик асосида юқори технологик ускуналар билан жиҳозлаш, уларга тўлиқ молиявий мустақиллик бериш бўйича чора-тадбирлар белгиланди", дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Шунингдек, йиғилишда тиббий таълим тизимини ислоҳ қилиш масаласи ҳам алоҳида муҳокама қилинган. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда нуфузли хорижий таълим муассасалари филиалларини очиш, олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот институтлари ва ихтисослашган тиббиёт марказлари ўртасида интеграцияни кучайтириш бўйича топшириқлар берган.
тиббий суғурта, суғурта тизими




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 99
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 263
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 172
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 245
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 390
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 178
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 48
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 22
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 26
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 56
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 60
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 160
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 217
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 71
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 90
  • Бўлимлар