«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 10 2024, 06:21
ЎЗO‘Z

Сувни қачон ичган маъқул?

04 ноя, 00:30 6 427 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сувни қачон ичган маъқул? Кимдир ҳазм қилиш жараёни осон бўлиши учун сувни овқатдан кейин ичган маъқул, деб ҳисоблайди. Яна бошқа биров эса сув меъда шираси билан аралашгач, ҳазм қилиш жараёни секинлашишини айтади. Қай бир фикр тўғри? Мутахассис фикрига қулоқ тутамиз.

Анна Юркевич
Гастроэнтеролог. Тўғри овқатланиш ва овқат ҳазм қилиш тизимининг саломатлиги тўғрисидаги блог муаллифи.

“Сув ҳақида гап кетар экан, уни қачон ва қандай қилиб ичиш эмас, миқдори муҳим ҳисобланади. Бироқ бу фикрнинг ҳам бир неча “аммо” лари бор. Келинг, биргаликда ойдинлик киритамиз.

Овқатланиш бўйича қўлланмаларда 25-30мл/кг сони кўрсатилади. Бу одам учун тавсия этиладиган сув миқдори. Албатта, бу рақам шартли. Одам ичиши керак бўлган сув миқдори кўплаб омилларга боғлиқ:

1. Ҳавонинг намлиги ва ҳарорати.
2. Одам танаси ҳарорати.
3. Ёш ва жинс.
4. Жисмоний фаоллик.
5. Касалликлар, биринчи навбатда сийдик ажратиш тизими касалликлари.

Шахсий организм сигналларига, яъни чанқашга қараб сув ичиш лозим. Бунинг учун ёнингизда доим бутилкада сув ва стакан бўлиши керак. Ҳар 30-60 дақиқада бир ҳўплам сув ичинг. Сувни чанқоғингиз қонгунига қадар тўйиб ичинг.

Сув ошқозон ширасига аралашиб, кислоталиликни пасайтириши албатта “лоф”.

Акс ҳолда кислоталиликни пасайтириш учун махсус дориларни буюриш зарурати бўлмасди. Бунинг учун бир пиёла чой ичишнинг ўзи етарли бўларди.

Овқатдан олдин ҳам, тановул қилиш вақтида ва ундан кейин ҳам сув ичиш мумкин. Гап шундаки, оч қоринга ичилган сув ундан тезда чиқиб кетади: 300 мл сув чиқиб кетиши учун 5-15 дақиқа етарли бўлади. Албатта, овқатдан олдин бир литр сув ичиш ярамайди. Чунки бу ҳолатда суюқлик ошқозондан чиқиб кетиши учун кўпроқ вақт кетади. Истеъмол этилган овқат сабаб ошқозон кенгаяди ва ёқимсиз ҳисларга сабаб бўлади.

Овқат вақтида суюқлик ичиш керак. Айниқса қуруқ егулик истеъмол қилаётган бўлсак. Бу ҳолатда сув овқатни юмшатиб, майдалайди ва унинг яхши ўтишига ёрдам беради.

Агар овқатдан кейин ҳам бир неча ҳўплам сув ичишни истасангиз, бу - нормал ҳолат. Асосий мезон – сизнинг истагингиз, яъни чанқаш ва бошқа ҳислар”.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қариш жараёнини тезлаштириб юборадиган 5 та маҳсулот 09 мая, 22:30 84
  • Электр энергиясини энг кўп сарфлайдиган маиший техникалар 08 мая, 23:43 403
  • Парҳезшунос творог истеъмоли борасида огоҳлантирди 08 мая, 20:46 117
  • Кўк чой ичганда танада қандай ўзгаришлар содир бўлади? 07 мая, 13:08 274
  • Ҳар куни макарон истеъмол қилинса организмда қандай ўзгаришлар рўй беради? 07 мая, 09:44 167
  • Хотирани кучайтирадиган ва мия фаолиятини яхшилайдиган маҳсулотлар 07 мая, 08:30 147
  • Сўнгги янгиликлар
  • "Боруссия Д" ЕЧЛ финалида "Реал"га мағлуб бўлса, кўпроқ фойда кўради... 10 мая, 01:42 86
  • Баҳслари тугамаётган ўйиндаги энг шубҳали қарор бўйича экспертлар хулосаси чиқди 10 мая, 01:36 115
  • Сирдарё ҳокими президент топшириғига кўра боёвутлик отахонга Гулистон шаҳридан уй совға қилди 10 мая, 01:31 37
  • Тестни ечгандан кейин йўналиш танлаш учун абитуриентга 10-15 кун вақт берилади 09 мая, 23:17 33
  • Саудия Арабистони Ҳаж мавсумида учар такси ва дронларни синовдан ўтказади 09 мая, 23:00 28
  • Қариш жараёнини тезлаштириб юборадиган 5 та маҳсулот 09 мая, 22:30 84
  • Жаҳонга машҳур шахслар ва уларнинг оила аъзолари (фото) 09 мая, 22:02 123
  • Индонезия U-23 Гвинеяга ютқазиб қўйди ва Олимпиадага бормайдиган бўлди 09 мая, 21:46 214
  • Францияда тайёрланган 140 метр узунликдаги багет нони Гиннес рекордлари китобига киритилди 09 мая, 21:24 39
  • Донецкдаги ҳарбий тўқнашувда Украинанинг 215 нафар аскари ҳалок бўлди 09 мая, 21:00 560
  • Бахтиёр Саидов Покистон президенти билан учрашди 09 мая, 20:37 63
  • Шавкат Мирзиёев Ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда иштирок этди 09 мая, 20:00 152
  • Бўлимлар