«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 08:19
ЎЗO‘Z

Хурмодан фойдали витаминлар қувватини қандай олиш мумкин?

24 окт, 00:45 4 829 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хурмодан фойдали витаминлар қувватини қандай олиш мумкин? Қариш жараёнини секинлаштиради ва кўриш қобилиятини яхшилайди

Барча оловранг меваларда бўлгани каби хурмода ҳам бета-каротин кўринишидаги А витамини мўл. 100 грамм хурмодан организм ушбу муҳим элементнинг кунлик 12 фоизини олиши мумкин.

А витамини – кучли антиоксидант бўлиб, ҳужайраларни эркин радикаллардан ҳимоя қилади, қариш жараёнини секинлаштириб, саратон ривожланиши эҳтимолини камайтиради.

А витамини яхши кўриш қобилияти гарови ҳам саналади. Ушбу витаминнинг етишмаслиги кўриш қобилияти ёмонлашувига ҳам сабаб бўлади.

Бундан ташқари, бета-каротин қуёшда куймасликка ҳам ёрдам беради: у терини ультрабинафша нурларининг зарарли таъсири, қуруқлик ва ёрилишлардан сақлайди.

Иммунитетни мустаҳкамлайди

Хурмо ўз таркибидаги яна бир антиоксидант билан “мақтана олади”. Бу С витамини бўлиб, у иммунитетни ҳимоя қилиши билан машҳур. 100 грамм мевада витамин кунлик нормасининг 10 фоизи мавжуд бўлиб, у шамоллаш ва гриппнинг олдини олишда ёрдам беради. Тўғри, фақат профилактик жиҳатдан самарали. Агар йўтал ва буруннинг битиши бошланган бўлса, хурмо қутқара олмайди.

Кайфиятни кўтаради

Хурмода моносахаридлар - глюкоза ва фруктоза кўп бўлгани учун у - ширин. Бу шакарнинг энг фойдали тури. У юракни мустаҳкамлайди ва кайфиятни кўтаради. Қоматга эса сахароза каби таъсир кўрсатмайди. Шундай экан, хурмо ҳам шоколадга ўхшаган антидепрессант ва тинчлантирувчи ҳисобланади. Шунга қарамай, унинг қувватлилик даражаси камроқ: 100 грамда бор-йўғи 60-70 ккал бор.

Касалликлар билан курашади

Хурмо сийдик ҳайдовчи восита саналади, унинг таркибида сув кўп. Одам танасидаги суюқликни чиқариш орқали шишлар пайтида ёрдам беради. Муҳим жиҳати, организм калийни йўқотмайди: бу макроэлемент хурмо таркибида бўлгани учун унинг етишмовчилиги дарҳол тўлдирилади.

Хурмонинг зарарли жиҳатлари

Ич қотишига олиб келади


Тўғри, хурмонинг акс жиҳати ҳам бор. Танинларнинг кўп миқдорда бўлиши ич қотишига сабаб бўлади. Бир неча йил давомида доимий равишда хурмо истеъмол қилиш ҳатто ошқозонда яхши ҳазм бўлмайдиган моддалардан мустаҳкам шарчалар – безоарлар шаклланишига олиб келиши мумкин.

Тери сарғайишини келтириб чиқаради

Организмда бета-каротиннинг жуда кўп миқдори терининг сарғайишини келтириб чиқаради.

Хурмони қанча истеъмол қилиш мумкин?

Шундай экан, хурмони меъёрида истеъмол қилиш керак. Катта ёшдаги соғлом кишиларга кунига тўрт донадан ортиқ хурмо емаслик тавсия этилади.

Хурмонинг салбий таъсирини камайтириш учун фақат пишганларини истеъмол қилинг: уларда танин моддаси кам бўлади.

Агар пишмаган мевалар музлаткичга солиб қўйилса, улар пишади, ширинроқ бўлади. Демак, мевадаги танин моддаси камаяди, шунинг учун ичак билан юзага келадиган муаммолардан қўрқмаса ҳам бўлади.

Ким эҳтиёткор бўлиши керак?

Ич қотишига мойил кишилар


Танинлар ошқозондаги моддаларни “бир-бирига ёпиштириб қўяди”. Бу хусусият ич кетишини енгишда қўл келади. Бироқ ич қотишга мойил кишилар ҳолатини янада оғирлаштиради.

Ортиқча вазнга эга кишилар

Фойдали моносахаридлар шакарлигича қолади. Шунинг учун ортиқча вазндан азият чекадиганларга бу мевани кўп истеъмол қилиш тавсия этилмайди: кунига бир-иккита мева етарли бўлади.

Қандли диабетга чалинганлар

Хурмо диабетнинг иккинчи турида ман этилмайди. Бироқ кунига биттадан ортиқ хурмо истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Мевани рационга аста-секин, бир бўлакдан киритиш лозим бўлади.

Хурмо таркибидаги шакарга турли кишиларнинг организми турлича реакция қилиши мумкин. Шунинг учун қандли диабети бор кишилар шифокор билан маслаҳатлашишлари лозим.

Ҳомиладорлар

Хурмони ҳомиладорликда ейиш мумкин. Бироқ ундаги шакар ва танинлар миқдорини ёдда тутиш керак. У юқорида айтилганидек, ортиқча вазн ва ич қотишга сабаб бўлиши мумкин.

Бироқ ҳомиладорлар учун хурмонинг фойдаси эҳтимолдаги кутилмаган эффектларни “ёпиб юборади”. Агар кунига бир-икки мева истеъмол қилинса, микроэлементларга бой хурмо меваси онага ҳам, болага ҳам фойда келтиради.

Кўкрак сути билан озиқлантираётган оналар хурмо бошқа исталган мева каби болада аллергия ҳолати кузатилишига сабаб бўлиши мумкинлигини ёдда тутишлари лозим.

Болалар

Болаларга уч ёшгача хурмо истеъмол қилиш мумкин эмас. Бунга болада ич қотишини юзага келтириши мумкин бўлган танин айбдор.

Тўлиқ қувватга эга бўлмаган ичакка хурмо қандай таъсир кўрсатишини аниқ айтиб бўлмайди. Шунинг учун уч ёшдан ўн ёшгача бўлган болаларга бу мевани эҳтиёткорлик билан, бир-икки бўлакдан бошлаб бериш мумкин. Агар болада аллергия ёки ичак муаммолари кузатилса, мевани дарҳол рациондан чиқариш лозим.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 78
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 243
  • Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор 17 апр, 17:00 134
  • Қулупнайнинг сиз билмаган 10 та фойдали хусусияти 17 апр, 07:41 153
  • Буни энг иродасизлар ҳам эплай олади: Аллен Каррнинг чекишни ташлашда ёрдам берувчи “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди 17 апр, 05:30 128
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 134
  • Сўнгги янгиликлар
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 0
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 18
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 24
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 49
  • Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди 20 апр, 06:00 42
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 115
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 202
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 264
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 516
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 267
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 334
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 62
  • Бўлимлар