«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 21:23
ЎЗO‘Z

Тушкунлик ва ширинлик: қоматга таъсири борми?

21 окт, 14:10 5 164 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тушкунлик ва ширинлик: қоматга  таъсири борми? Хафа бўлганимизда кўнглимиз беихтиёр ширинлик тусаётганини сезмай қоламиз. Ширинликка ўчлик ҳам тобелик ҳисобланади. Шу сабаб, кайфиятни кўтариш учун қоматга таъсир кўрсатмайдиган бошқа маҳсулотларни истеъмол қилган яхши.

Қанд мия фаолияти учун фойдали, усиз хотира панд ейди, янги нарсани ёд олиш ҳам қийин, деган фикр мавжуд. Қисман бу тўғри, фақат гап қандда эмас, балки организмнинг ҳар бир ҳужайраси учун қувват манбаи бўлмиш глюкозада.

Углеводлар фойдалими?

Ширинлик ва хамирли таомлардан вазн ортиши барчага маълум. У ҳолда глюкозани қаердан олиш керак? Албатта, углеводлардан. Фақат шоколад каби тез эмас, масалан, ёрмалар, мева ёки сабзавотлар каби секин ўзлаштириладиган углеводлардан. Нонуштага бўтқа ёки буғда пиширилган сабзавотларни енг. Улар қоринни узоқ вақт тўқ тутади, калориялари эса оз. Агар тушликкача ширинлик хоҳласангиз, конфет ўрнига олма ейишингиз мумкин. Бу фойдали тамадди қоматингизга зарар етказмайди.

Қанча қанд ейиш мумкин?

Кўпчилик ортиқча вазн билан курашишда углеводсиз парҳезларни танлаб, қанддан умуман воз кечади. Бу иккита сабабга кўра нотўғри. Биринчидан, қаттиқ чеклашлар парҳезнинг бузилиши ва янада кўпроқ вазн ортишига олиб келади. Иккинчидан, миянинг яхши ишлаши учун глюкоза керак ва у барибир глюкозани таомдан бўлмаса, мушак тўқимасидан олади. Бу эса организмнинг умумий кучсизлиги, тез чарчаш, моддалар алмашинувининг бузилиши ва узоқ давом этувчи тушкунлик ҳолатига олиб келади. Шунинг учун қандни меъёрида истеъмол қилиш керак. Умумий қанд истеъмоли кундалик таом калориясининг 10 фоизидан ошмаслиги лозим.

Агар сиз ўрта ёшлардаги аёл бўлсангиз ва у қадар оғир бўлмаган меҳнат билан шуғуллансангиз, оладиган кундалик калориянгиз ўртача 2000 ккални ташкил қилади. Демак, сиз қоматингизга зарар етказмаган ҳолда кунига 50 г қанд истеъмол қилишингиз мумкин, бу тахминан 5 чой қошиқ дегани. Эътибор беринг, бу ерда чойга солинадиган рафинад қанди эмас, кундалик миқдор, шу жумладан, харид қилинган маҳсулотлардаги яширин қандлар ҳам назарда тутилмоқда.

Конфетми ёки котлет?

Қоматингизга бефарқ бўлмасангиз, таом тайёрлаётганда масалан, бўтқага, компотга шакар қўшмасликни ўзингизга одат қилинг. Сут маҳсулотлари — кефир, творог, ряженка, йогуртнинг шакарсиз турларини харид қилинг. Пудинг, ширин йогурт, творогли массалар каби ширинликларни харид қилманг. Улар таркибида шакардан ташқари таъмни кучайтирувчи моддалар, шунингдек, хавфли ёғлар бор.

Агар ширинлик егингиз келса, мармелад, зефир каби фойдали ширинликларни танланг. Уларни ҳам меъёрида истеъмол қилинг.

Хафа бўлганингизда банан, ёнғоқ, сули бўтқаси, балиқ ёки пишлоқ енг. Бу маҳсулотлар (меъёрида) қоматга зарар етказмайди ва кайфиятни кўтаради.

Баъзида ширинлик ейиш истагини оддий очлик билан адаштирамиз. Шунда ширинлик ўрнига гўштли таом ейиш мумкин. Парҳезшунослар ёғли таомнинг қомат учун шакар каби у қадар хавфли эмаслигини таъкидлашади. Қолаверса, ёғли гўштни кўп еёлмаймиз, ширинлик эса қанча есангиз ҳам меъдага тегмайди.

Қанд ўрнини босувчи маҳсулотлар

Қанд ўрнига қуруқ мева, фруктоза ва қанд ўрнини босувчиларни истеъмол қилиш фойдали ҳисобланади.

Қуруқ мевалар таркибида қандлар кўп ва улар жуда калорияли. Шу сабаб, уларни чекланган миқдорда — бир-икки донадан истеъмол қилиш керак. Иккинчидан, харидоргир қуруқ меваларни фойдали деб бўлмайди, уларнинг товар кўринишини сақлаш ҳамда сақлаш муддатини узайтириш учун ишлаб чиқарувчилар турли айёрона усулларни қўллашади. Қоқи, қора олхўри, майиз, хурмо ва хоказоларни соғлиқ учун зарарли эритмаларда ивитишади. Агар қуруқ меваларни дўкон ёки бозордан харид қилсангиз, истеъмол қилишдан олдин албатта қайноқ сувда ювинг.

Фруктоза қанд ўрнини босувчиларнинг энг яхшиси ҳисобланмайди. У жигар томонидан ҳазм қилинади. Шунинг учун уни мевалардан олганимизда жигар буни уддалайди, қанд ўрнига мева қиёмларини истеъмол қилсак, жигарга катта юклама тушади ва бу унинг фаолиятидаги бузилишга сабаб бўлиши мумкин.

Тўғри овқатланиш тарафдорлари табиий қанд ўрнини босувчи моддалар (стевия, ксилит, сорбит)ни тавсия қилишади. Аммо уларнинг қанддан ширин ва калорияли эканлигини унутмаслик керак. Шу билан бирга улар ўзига хос таъмга эга.
Ж.АБДУРАҲМОНОВ тайёрлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 96
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 256
  • Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор 17 апр, 17:00 137
  • Қулупнайнинг сиз билмаган 10 та фойдали хусусияти 17 апр, 07:41 156
  • Буни энг иродасизлар ҳам эплай олади: Аллен Каррнинг чекишни ташлашда ёрдам берувчи “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди 17 апр, 05:30 130
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 139
  • Сўнгги янгиликлар
  • Франциялик сиёсатчи Европа Иттифоқини жиноий ташкилот деб атади 20 апр, 20:51 0
  • Луис Энрике матбуот ҳақида: "Ит ҳурар, карвон ўтар!" 20 апр, 20:33 0
  • Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди 20 апр, 20:05 0
  • “Чиқиш йўқ”: НАТОнинг собиқ маслаҳатчиси Ғарбнинг Украина бўйича ваҳимаси ҳақида гапирди 20 апр, 19:38 13
  • Ижара ҳақи 1 миллион долларлик вилла: Telegram асосчиси Павел Дуров қаерда яшайди? 20 апр, 19:09 34
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 51
  • Доимий қулоқ битиши ва бош оғриғи нимадан далолат беради? 20 апр, 18:13 22
  • Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!» 20 апр, 18:00 22
  • Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз" 20 апр, 17:45 69
  • Россия танклари дронга қарши янги ҳимоя билан жиҳозлана бошлади (видео) 20 апр, 17:20 129
  • Ўлим учун кўпайтирилаётган 18 миллиард ҳайвонлар ҳақида 20 апр, 16:51 211
  • Автобусда ёнидаги аёлга тегажоғлик қилган 45 ёшли эркак 15 суткага қамалди 20 апр, 16:30 57
  • Бўлимлар