«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 13:39
ЎЗO‘Z

Инфарктга учрамасликнинг самарали усули маълум қилинди

01 окт, 16:48 5 630 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Инфарктга учрамасликнинг самарали усули маълум қилинди Европанинг барча ривожланган давлатларидаги ўлим ҳолатларининг 56 фоизи юрак-томир касалликларига тўғри келади.

Россиялик академик Юрий Беленковнинг айтишича, юрак-томир касалликлари “ёшармоқда”. Ҳозирги кунда хатар гуруҳига ота-оналари шундай касалликлардан азият чеккан 40 ёшдан катта аёллар ҳамда 35 ёшдан катта эркаклар киради.

Охирги йилларда бу касалликларни даволашда сезиларли яхшиланиш кузатилмоқда. Мисол учун, Цюрих олий техника мактаби ходимлари 3D-босма ёрдамида тўлиқ фаолият юритувчи сунъий юрак яратишган.

Бироқ шунга қарамай, Беленковнинг айтишича, инфаркт ва юрак ишемик касаллигига қарши курашда профилактика энг самарали восита бўлиб қолмоқда.

“Тўғри овқатланиш, спорт билан шуғулланиш ва саломатликни кузатиш: қон босими, пульс частотаси, холестирин ва қондаги шакар миқдорини мунтазам кузатиб бориш. Ҳа, бу зерикарли ва оғирдир, бироқ бугунги кундаги энг самарали усулдир”, деб айтмоқда Беленков.

Кунига бор-йўғи 20 дақиқалик бадантарбия юрак, суяк ва мушакларни шикастланишлардан сақлайди ҳамда инфаркт ёки инсульт авж олишининг хавфини камайтиради, ҳафтасига икки ҳовуч ёнғоқ истеъмол қилиш эса юрак-томир касалликлари ривожланиши эҳтимолини деярли 25 фоизга камайтиради.

Германиялик ва британиялик олимларнинг яқинда ўтказган тадқиқотининг кўрсатишича, ҳафтасига 4 финжон қаҳва ичиш юрак ҳужайралари фаолияти ва миокард инфрактидан кейин уларнинг тиклана олишига ижобий таъсир қилади ҳамда қанд касаллигидан ёрдам беради.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 0
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 62
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 202
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 314
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 163
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 282
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 0
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 1
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 1
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 2
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 1
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 20
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 61
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 33
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 55
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 23
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 275
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 24
  • Бўлимлар