«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 09:30
ЎЗO‘Z

Севган инсонингиз характерини билиб олишингиз учун ажойиб тест!

29 авг, 19:26 16 831 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Севган инсонингиз характерини билиб олишингиз учун ажойиб тест! Севган инсонингиз исмини бош ҳарфини танланг. Сўнгра унинг характерини қандай эканлигини аниқ билиб олинг!

ИСМНИНГ БИРИНЧИ ҲАРФИДАГИ ИНСОН ХАРАКТЕРИ ва СИРЛАРИ…

(А). Фикрлаш ва хатти-ҳаракатларнинг ўзига хослиги, феъл-атворнинг эркинлиги ва сардорлик қобилияти билан бошқалардан фарқ қилади;

(Б). Таъсирчан ва қалби ҳис-туйғуга тўла бўладилар. Улар ўз ҳис-туйғуларини яшира олмайди. Шодлик, хафалик, жаҳл, ҳайратда қолиш — бунинг барчасини унинг юзидан очиқ китобни ўқигандек билиб олиш мумкин. Бундай инсонга жамоада ишлаш яхшироқ, якка ҳолдаги иш уни ғамгинликка олиб келиши мумкин;

(Д). Артистларча маҳоратли ва ҳазил-мутойиба туйғусига эга бўлади. Бундай инсон самимий ва мулоқотда очиқ бўлади, фақатгина идора ташқарисида. Болалигидан ўткир зеҳнли ва бор кучини жамиятда мустаҳкам ўрин эгаллашга қаратади;

(Э). Покизалиги билан бошқалардан фарқ қилади. Кичкина доғ ёки чанг изи уни асабийлаштириши мумкин. Бундай инсон ҳаётидаги барча нарсалар ўз-ўзидан бўлишини хоҳлайди, ўзини ҳеч уринтирмайди. Ишда кўпинча у иккинчи даражали эътиборини қаратади ва ўз фаолиятининг туб мақсадини унутади;

(Ф). Ҳар томонлама ривожланган шахс. Ижод билан боғлиқ бўлган иш унга шодлик бахш этади. Бундай инсон эс-ҳушини йўқотгунча ижод қилиши мумкин. Назарий билимларни мустаҳкам эгаллаганига қарамай бундай инсонга амалиёт етишмайди. Баъзан улар замонавий ҳаётга умуман мослашмаган бўлади;

(Г). Ўз уйи ва оиласига боғланган бўлади. Қариндош уруғларнинг муаммоларини ечиш учун ҳамма нарсага тайёр. Дам олишни ҳам, ишлашни ҳам бирдек хуш кўради. Бундай инсон куй ва оҳангларни яхши фарқ қилади ва бирор чолғу асбобида мусиқа чалади. Мусиқа унинг бўш вақтини ўтказиш учун севимли машғулотига айланади.

(Ҳ). Ёрқин шахсиятпараст. Унинг бир ўзи ҳеч хижолат тортмай бутун жамиятга қарши тура олади. Фикрини ўзига ўтказмоқчи бўлган инсонларни кескинлик билан тўхтатади. Шу тариқа уларда ўз ишларига аралашиш хоҳишини йўқотади.

(И) Том маънода пулларни ўзига тортади. У йўқ нарсадан ҳам пул қила олади. Ҳар қандай ҳолатни у ўз фойдасига буриши мумкин. Бундай инсонда миллионер бўлиш учун барча имкониятлар бор. Унга ҳардамхаёллик хос, лекин ўзи буни сезмайди.

(Ж). Олийжаноблик, эркинлик ва ўзига хос муросасизлик. Ўзини тез-тез сахий қилиб кўрсатиб, ўзи бундан завқланади.

(К). Яхши санъаткор. У барча ишни мукаммал даражага етказадиган ҳақиқий идеалист. Бундай инсон ижод қилишни яхши кўради.

(Л). Ҳиссиётлари жўшқин. Бошқаларнинг хафа қиладиган сўзлари ва ҳаракатларига умуман бефарқ бўлса-да, бироқ у атрофдаги ҳайвонлар ва табиат ҳодисаларидан қаттиқ таъсирланади. Ўз ички дунёсини воқеа ҳодисалар томон йўналтириб, табиат ва ҳайвонот дунёсидан илҳом кутади. Кўпинча бундай инсон келажакни олдиндан кўрадиган ёки экстрасенс бўлиб чиқади.

(М). Интизомлилиги ва жавобгарлилиги билан ажралиб туради. Бундай инсонга бирор ишни топшириб, вақтида бажарилишига ишониш мумкин. Унинг ҳаддан ташқари ишбилармонлиги катта харажатлар эвазига яшаш истаги билан яқин туради.

(Н). Оғир ишдан қочмайди. У жуда ҳам жиззаки одам ва келажакдаги муваффақиятлар ҳозирда қилинган ҳаракатларга боғлиқ деб ҳисоблайди. Кўпинча у ўз кучига ишонмайди. Бундай инсонлар орасида руҳи тушган инсонлар кўп учрайди.

(О). Доимо ўз-ўзи билан курашади. Бу нарса унинг иккиюзламачилиги туфайли содир бўлади. Атрофдаги инсонларнинг фикрига қарамай, 5 дақиқа ичида ўз фикрини қарама-қарши фикрга алмаштириши мумкин.

(П). Сардорлик қобилиятига эга, қатъий ва қайсар, мансабпарастдирлар. Агар ўзини бироз тийиб турмаса, у ҳолда эртами кечми жаҳли тез ва тажанг золимга айланади. Бу моҳир, ҳийлагар, ғазабланган инсонни ўз ишларини ҳал қилиш учун бошқаради, уни осонликча ўз ихтиёрига бўйсундира олади.

(Қ). Таҳлил қилиш қобилияти зўр бўлади. Унинг энг хуш кўрган машғулоти ўзининг ва атрофдаги инсонларнинг хатти-ҳаракатини таҳлил қилишдир. Бундай инсон киришимли ва содиқ дўст бўла олади. Пул билан муомала қилиш қобилияти бор. Ундан яхши ишбилармон чиқади. У ўзига келажакда катта фойда келтирадиган ишларни топади. Бундай инсон ҳеч қачон хор бўлмайди. Бу одам ўз оиласини ҳеч қачон охирги ўринга қўймайди.

(С). Жиззаки ва ички ҳиссиётлари беқарор шахс. Барчанинг диққат марказида бўлишни яхши кўради ва бировнинг ўзи устидан устунлик қилишини кўтармайди. Бундай инсон дўстларига жуда боғланган бўлади. Вазиятга қараб бошқаларга раҳм қилади, уларга нисбатан меҳрибон бўлади ва ғамхўрлик қилади.

(Т). Фикридан қайтариб бўлмайди. У ўз эркинлиги билан ажралиб туради, ўзининг фикрлаши билан атрофдагиларни хижолатда қолдиради.

(У). Хушмуомала бўлади ва деярли ҳеч қачон ноқулай вазиятга тушмайди. Ажойиб дипломат бўлиб, бу инсон ашаддий душманларни ҳам осонликча яраштира олади.

(В). Фақат биттагина иш билан шуғулланишни ёмон кўради. У бир вақтнинг ўзида ҳамма нарсага қўл уради ва бунинг уддасидан чиқади. Бундай инсон ҳар хил нарсаларга қизиқади. Агар бирор нарсага эришолмаса қаттиқ асабийлашади ва тез аччиқланади. Бундай инсон катта тадбирларни хуш кўради. Ва барча жамоат ишларида қатнашади.

(Х). Ўзининг ички ҳиссиётига ишонади. Бу ички ҳис ҳар доим ҳам унга ёрдам беравермайди. У жуда бадгумон одам.

(Й). Кўплаб мавзулардан хабардор. Унинг фикрлаш жараёнини кузатишнинг ўзи бўлмайди, чунки бу инсоннинг фикрлаш тезлиги жуда ҳам юқори. Бундай инсон учун пул ҳар доим биринчи ўринда туради.

(Ў) Жудаям меҳрибон ва мулойимдир. Унинг душманлари умуман бўлмайди ёки жуда кам бўлади. Бундай инсон ўз эҳтиёжларини унутиб бошқалар ҳақида қайғуради. Улар кимгадир ёлғон гапиришига ишониш жуда қийин.

(Ғ). Анча зид шахс. Романтик, шижоат унинг қалбида тамоман моддий қадриятлар билан ёнма-ён мавжуд бўлади. Бундай инсон тарозига ўхшайди. Тарозининг икки палласи унинг ҳаётида икки томонга оғади, бироқ эртами-кечми дастлабки ҳолатига қайтади.

(Ш). Жуда яхши ташкилотчи. У ҳиссиётга берилиш хусусиятига эга бўлсада, анча ҳушёр, давомий, бундай инсон ўз ҳис-туйғуларини очиқчасига намойиш этмайди. Хиёнатни ҳеч качон кечирмайди. Бундай инсонни ҳокимият ўзига тортмайди. Ўринбосарлик билан кифояланади. Бироқ анча ишларни ўзи бошқаради.

(З). Эртами кечми жуда катта ҳаётий куч намоён болади. У жуда ҳис-ҳаяжонга берилувчан ва хушчақчақдир. Саёҳатларни ва одамлар орасида бўлишни хўш кўради. Хаёлга кўп берилади. Бундай инсонни ишга амалий ёндашуви бизнинг замонимизда кам учрайдиган хаёлпарастлик билан мужассам бўлган. Бироқ қатъий характер ва кучли иродаси туфайли уни йўлдан уриш мумкин.

(Ч). Ўз нуқтаи назарини бошқаларга ўтказишни яхши кўради. У ўз қарашларини бошқаларга ўтказа олгач, мулойим ва ёқимли инсонга айланади. У ўзини кучли ва иродали инсон сифатида кўради. Бошқалар буни кўрмаётганига ажабланади.

(Я). Ҳиссиётларга берилувчан. У ўз хатти ҳаракатини беихтиёр ва кўп ҳолларда аввал ҳаракат қилади кейин эса ўйлайди. Артистлик маҳоратига эга бўлиб, кўпинча давраларни қиздиради. Нотаниш одамлар орасида ўзини эркин ҳис қилади ва янги танишлар орттиради.

(Х). Ташкилотчилик фазилатларига эга. У кўпинча жамоат ишлари билан боғлиқ бўлган касбни танлайди. Бундай инсон жуда фаол бўлади. У ўз бўйнига жавобгарлик ишини олишдан қўрқмайди.

Манба: Hordiq.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 87
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 249
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 155
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 238
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 368
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 176
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 0
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 0
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 0
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 7
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 7
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 52
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 126
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 77
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 182
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 94
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 34
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 50
  • Бўлимлар