«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 09:41
ЎЗO‘Z

Болага меҳрибонлик

27 авг, 11:58 7 166 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Болага меҳрибонлик Болага меҳрибонлик кўрсатиш ота-онанинг вазифаси ва боланинг ҳаққидир.

Инсон зоти доимо меҳр-муҳаббатга эҳтиёжли бўлади. Айниқса, болалар бу нарсага жуда ҳам муҳтожлар. Аслида, меҳр-муҳаббат дини бўлмиш Ислом, шунинг учун ҳам, болаларга меҳр-муҳаббат кўрсатишни ота-оналарга вазийфа этиб юклаган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳузурларида Ақраъ ибн Ҳобис Таймий ўтирганда Ҳасан ибн Алийни ўпдилар. Шунда Ақраъ: “Менинг ўнта болам бор. Улардан бирортасини ўпганим йўқ”, – деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга назар солдилар-да, сўнг: “Раҳм қилмаганга раҳм қилинмас”, – дедилар”. Бухорий, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўта болажон зот эдилар. Ул зот болалар ичида набиралари Ҳасан ва Ҳусайнни жуда ҳам яхши кўрар ва уларга меҳрибонлик кўрсатар эдилар.

Ушбу ривоятда у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ҳасан розияллоҳу анҳуга кўрсатган меҳрлари, саҳобалардан бирининг бунга бўлган муносабатлари ва бу муносабатнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан баҳоланиши ҳақида сўз кетмоқда.

Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени олиб, сонларига ўтқазар эдилар. Ҳасанни эса бошқа сонларига ўтқазар эдилар. Сўнгра сонларини бир-бирига қўшиб туриб: “Аллоҳим! Иккисини раҳм қилгин, мен уларга раҳм қилурман”, – дер эдилар”. Бухорий ривоят қилган.

Оиша розияллоҳу анҳадан ривоят қилинади: “Бир аъробий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди ва: “Сизлар болаларни ўпасизларми? Биз уларни ўпмаймиз”, – деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ қалбингдан раҳматни суғуриб олган бўлса, мен нима ҳам қила олар эдим”, – дедилар”. Икки Шайх ривоят қилишган.

Шаъбийдан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, киши боласининг бошини силаганига ва аёлига яқинлик қилганига ҳам ажр олади”, – дедилар”. Ҳусайн Марвазий ривоят қилган.

Мусулмон одам ўз боласига меҳр кўрсатиб, унинг бошини силаб, кўнглини овутиб, тарбия маъносида қилган ҳаракатларига ҳам албатта ажр олади.

Демак, бола тарбияси учун қилинадиган ҳар бир ҳаракат ажрсиз, савобсиз қолмас экан. Боланинг бошини силашда одамнинг ўзи роҳат топади. Лекин шу нарса болага ҳам яхши таъсир қилганидан, Аллоҳ таоло бунинг учун ота-онага ажр-савоб берар экан. Ота-она боласининг бошини силагани учун ҳам ажр олар экан, уни едириб-ичиргани, кийдиргани, ўқитгани, Қуръон ёдлатгани, одоб-ахлоқдан тарбия бериб қийналгани учун оладиган савоблари қанча бўлишини ўзингиз тасаввур қилаверинг.

Демак, ота-онанинг бола учун қиладиган ҳеч бир ҳаракати савобсиз, ажрсиз кетмас, дунёю охиратнинг бахту саодатига сабаб бўлмай қолмас экан.

Қизларга алоҳида ҳурмат ва меҳр билан муносабатда бўлиш ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмалари ҳам бор. Чунки, қизлар меҳрга муҳтож, ўзлари ожиза бўлишади. Шу боис улар тарбиясида эътибор, меҳр-мурувват ва эҳтиёткорлик кўпроқ зарур бўлади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Манба: Azon.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 105
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 271
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 180
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 247
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 390
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 182
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 63
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 13
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 80
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 52
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 125
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 45
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 88
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 98
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 220
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 89
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 132
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 124
  • Бўлимлар