«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 14:13
ЎЗO‘Z

Нима учун дуо ҳар доим ҳам қабул бўлавермайди?

15 авг, 09:55 20 696 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Нима учун дуо ҳар доим ҳам қабул бўлавермайди? Ҳар куни Аллоҳ таолонинг ҳузурига миллиардлаб дуолар кўтарилади.

Кўпчилигимиз «Нега дуоларим қабул бўлмаяпти?» дея куюниши бор гап.

Аввало, дуо қилиш одоблари ва шартларига риоя қилиш даркор. Қолаверса, ҳар қандай дуонинг ўша заҳотиёқ ижобат қилинмаслигининг қуйидаги бир нечта ҳикматлари бор.

Биринчидан, ҳар кимнинг ҳаёт йўлига алоқадор сабаблар туфайли ҳамма одамларнинг дуоси ижобат бўлиши мумкин бўлмаган нарсадир. Мисол учун, ҳамма бойлик сўрайди. Агар Аллоҳ ҳамма баналарнинг сўровини ижобат қилиб, ҳамма бараварига бойиб кетса, кўпчилик инсонлар туғёнга кетишлари, ер юзи фасодга тўлиши шубҳасиз. Аллоҳ таоло айтади: «Агар Аллоҳ бандаларига ризқни кенг қилиб қўйса, албатта, улар ер юзида ҳаддан ошиб кетурлар, лекин У Ўзи хоҳлаганига ўлчов билан туширади. Албатта, У Ўз бандаларидан ўта хабардордир, ўта кўриб турувчидир» ("Шуаро" сураси, 27-оят).

Иккинчидан, албатта, инсон дуода яхшиликни сўраб, ёмонликдан паноҳ тилайди. Лекин яхшилик ва ёмонлик доим ҳам инсон тасаввуридагидек бўлмайди. У ўз ўй-хаёлидаги яхшиликни истаб дуо қилади. Аслида эса бу унинг учун ёмонлик бўлиши мумкин. Тақдир унга бир ишни ихтиёр қилса, уни ёмонлик деб ҳисоблайди. Кейин кунлар ўтиб, унинг яхшилик экани аён бўлади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло айтади:

«Ажаб эмаски, ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса. Ва ажаб эмаски, ёқтирган нарсангиз сиз учун ёмон бўлса. Аллоҳ биладир, сиз эса билмассиз» ("Бақара" сураси, 216-оят).

Учинчидан, дуо қилган инсоннинг барча ҳолатида унинг дуоси ижобат бўладими-йўқми, барибир унга яхшилик бўлаверади. Агар дуоси амалга ошса, у билан бахтли бўлади. Агар амалга ошмаса, ёки Аллоҳ бу дуони унга келадиган бир ёмонликнинг қайтишига сабаб қилади, ёки уни охирати учун заҳира қилади, ёки бир оз вақтдан сўнг амалга оширади, ёки дуосидан унга охиратини эваз қилади. Буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларида таъкидлаб айтганлар:

«Ер юзида қай бир мусулмон гуноҳ аралаштирмасдан, қариндошлик алоқасини узмасдан туриб дуо қилса, албатта, Аллоҳ таоло унга ё сўраганини тезда беради, ёки ўшанинг мислича ёмонликни ундан буриб қўяди».

Термизий ривоят қилган.

Тўртинчидан, баъзилар шариат буйруқларини бажармай, қайтариқларидан қайтмай, қалбида Аллоҳга холислик бўлмай, ғофил қалб билан дуо қиладилар. Бу сабаблар унинг дуоси қабул бўлмаслиги учун етарлидир. Саъд ибн Аби Ваққос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Дуо қилинг, мен дуоси ижобат бўладиганлардан бўлай», деганида, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Таомингни пок қил, дуоинг қабул бўлади», дедилар» .

Манба: Islom.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 204
  • Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор 17 апр, 17:00 122
  • Қулупнайнинг сиз билмаган 10 та фойдали хусусияти 17 апр, 07:41 141
  • Буни энг иродасизлар ҳам эплай олади: Аллен Каррнинг чекишни ташлашда ёрдам берувчи “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди 17 апр, 05:30 121
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 130
  • Ҳаётда панд бермайдиган 16 та мураккаб, аммо ўта муҳим кўникмалар 15 апр, 13:22 252
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 0
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 70
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 21
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 23
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 141
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 143
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 51
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 288
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 77
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 109
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 71
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 373
  • Бўлимлар