«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 14:49
ЎЗO‘Z

Олимлар "сурункали чарчоқ синдроми"нинг сабабини топишди

13 июл, 19:55 5 978 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Олимлар "сурункали чарчоқ синдроми"нинг сабабини топишди Сурункали чарчоқ синдроми (СЧС)нинг ривожланишига бактерияларнинг муайян штаммлари сабаб бўлар экан. Уларнинг ичаклардаги аномал катта миқдори инсоннинг доимий чарчоқни ҳис қилишига олиб келади. Microbiome журналида чоп этилган мақолада шу ҳақида маълум қилинди.

"Эҳтимол, сурункали чарчоқ синдроми мия ва ичак ўртасидаги икки томонлама "мулоқот"нинг бузилиши натижасида юзага келувчи сурункали оғриқлар каби шаклланар. Бу муаммоларни юзага келтирадиган бактерияларни кашф қилиб, биз СЧС ташхиси ва уни даволаш усулларини яратишга бир қадам яқинлашдик", - деди Нью-Йоркдаги Колумбия университетидан Брент Уильямс.

Сўнгги йилларда тиббиёт ходимлари сурункали чарчоқ синдромига йўлиққан беморларнинг сони ошганини қайд этишмоқда. Аксарият беморларда умумий белгилар кузатилмоқда - тез-тез оғриқ туриши, уйқусизлик, чарчоқ ва бош оғриғи. Узоқ изланишларига қарамай, тадқиқотчилар бу синдромнинг сабабини топа олишмаётган эди, кўп шифокорлар унинг психологик характерга эга эканини тахмин қилишаётганди.

Нисбатан яқинда олимлар бу ноодатий касаллик асаб тизимининг доимий "фавқулодда ҳолат" туфайли шикастланиши натижасида ривожланишини аниқлашди. Бунинг натижасида эса организмда, жумладан орқа мияда ҳам яллиғланиш жараёнлари авж олади.

Уильямс ва унинг ҳамкасблари СЧС'дан азият чекувчи 50 нафар бемор ҳамда 50 нафар соғлом кишилар қонининг кимёвий таркиби ва микрофлора турларини таҳлил қилиб, қайси бактериялар шундай муаммоларни келтириб чиқаришини аниқлашди.

Маълум бўлишича, касалланган ва соғлом кишиларнинг қон таркиби ва микрофлораси бир-биридан анча фарқ қилган, тафовутлар барча беморлар учун тахминан бир хил бўлган ва бу сурункали чарчоқ синдроми ривожланишининг биологик сабабига ишора қилган.

Микроблар қандай қилиб СЧС ривожланишига таъсир кўрсатиши ҳозирча номаълум, лекин бу В6 витамини ва қатор бошқа муҳим биологик молекулалар синтезидаги бузилишлар билан боғлиқ экани тахмин қилинмоқда, уларнинг манбаи эса одатда ичаклардаги бактериялар ҳисобланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 89
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 253
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 159
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 242
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 377
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 176
  • Сўнгги янгиликлар
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 63
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 215
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 100
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Бўлимлар