«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 23:34
ЎЗO‘Z

Рўзани саҳарлик қилмай тутса бўладими?

21 мая, 20:53 16 345 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Рўзани саҳарлик қилмай тутса бўладими? «Islom.uz» Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Мўминнинг қалқони» китобидан саҳарлик ва ифторликнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақидаги ривоятларни келтирди.

Аллоҳ таолонинг ҳар бир амри ҳикматларга бойдир. «Аллоҳнинг раҳмати баҳона қидирур» деган машҳур мақол бор. Аллоҳ бу умматга раҳматини ёғдиришни ирода қилиб, ўз Пайғамбари орқали саҳарлик ва ифторлик қилишни суннат қилди.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: ‘Аллоҳ таоло ва Унинг фаришталари саҳарлик қилувчиларга раҳмат тилаб, дуо қиладилар’,— деганлар».

Табароний ва ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

Мусулмон киши қорни тўқ бўлса ҳам, таомга эҳтиёжи бўлмаса ҳам саҳарликда бирорта хурмо ёки бир-икки қултум сув ичиб олса, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг суннатларига эргашган бўлади. Зеро, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу у зотнинг «Саҳарлик қилинглар, саҳарликда барака бор»,— деганларини айтган.

Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан саҳарлик қилдик. Сўнгра у зот намозга турдилар»,— деди. «Азон билан саҳарликнинг орасида қанча бўлар эди?»— дедим. «Эллик оят миқдорича»,— деди.

Бухорий, Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

Насоий ва Абу Довуднинг ривоятида: «Саҳарлик емагини лозим тутинглар, чунки у муборак емакдир»,— дейилган.

Абу Довуднинг бир ривоятида: «Хурмо мўмин учун қандай яхши саҳарлик!» дейилган.

Тобеъинлардан Абу Атийя ва Масруқлар Оишанинг ҳузурига кириб, «Эй мўминларнинг онаси, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан икки киши яхшиликда мусобақалашишади. Бири ифтор билан (шом) намозни тезлатади. Бошқаси эса ифтор билан (шом) намозни ортга суради»,— дейишди. Оиша: «Қай бири ифторни ва намозни тезлатади?»,— деб сўради. «Абдуллоҳ ибн Масъуд»,— дейишди. Оиша: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилар эдилар»,— дедилар. Ифтор ва намозни ортга сурган Абу Мусо эди».

Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривоят қилишган.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (рўзани саҳарлик қилмай,) улаб тутишдан қайтардилар. Шунда одамлар: ‘Ўзингиз улаб тутасиз-ку?’— дейишди. ‘Мен сизлардек эмасман. Мен едириб-ичириб туриламан’,— дедилар».

Муслим ривоят қилган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: ‘Саҳар таомидан кундузги рўзага, қайлула уйқусидан тундаги қиёмга қувват олинглар’,— дедилар».

Ибн Можа, Ҳоким ва Табароний ривоят қилишган.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: «Ифтор пайтида рўзадорнинг мустажоб дуоси бор».

Абу Довуд ривоят қилган.

Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Модомики ифторни тез қилишар экан, кишилар яхшиликда бўлурлар»,— дедилар.

Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривоят қилишган.

Абу Довуднинг лафзида: «Модомики одамлар ифторни тез қилишар экан, дин устун бўлур»,— дейилган.

Термизий ва Аҳмаднинг ривоятларида эса: Аллоҳ азза ва жалла: «Мен учун бандаларимнинг энг маҳбуби ифторни тезроқ қиладиганидир»,— деди, дейилган.

Салмон ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Қачон бирингиз ифтор қилса, оғзини хурмо билан очсин, чунки у баракадир. Ким топмаса, сув билан очсин, чунки у покловчидир»,— дедилар.

«Сунан» эгалари ривоят қилишган.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқишдан олдин оғизларини бир нечта ҳўл хурмо билан очар эдилар. Ҳўл хурмо бўлмаса, қуруқ хурмо билан, у ҳам бўлмаса, бир неча ҳўплам сув билан очар эдилар».

Термизийнинг ривоятида: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қишда хурмо билан, ёзда сув билан оғиз очар эдилар»,— дейилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Оқ нондан воз кечганда организмда қандай ўзгаришлар юз беради? 22 мар, 15:13 313
  • Фарзандлар учун ота ва оналарга муносабат ҳақида 20 мар, 00:12 209
  • Узоқ умр кўрувчи инсонларнинг 5 та одати 19 мар, 16:40 475
  • Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд? 18 мар, 22:30 318
  • Олимлар хотирани кучайтирувчи оддий машғулотни аниқладилар 16 мар, 23:43 350
  • Нечанчи фарзанд бўлиб туғилиш инсон шахсиятига таъсир қиладими? 16 мар, 16:50 428
  • Сўнгги янгиликлар
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 0
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 0
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 1
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 2
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 57
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 8
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 14
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 80
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 303
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 24
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 266
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 151
  • Бўлимлар