«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 03:11
ЎЗO‘Z

Уйқу сифатини яхшилашнинг 10 усули

04 фев, 15:54 7 699 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Уйқу сифатини яхшилашнинг 10 усули Жаҳон уйқу жамияти "Катталар учун уйқу гигиенасининг 10 қоидаси"ни ишлаб чиқди. "Кun.uz"да айтилишича, шу қоидаларга риоя қилинса, уйқу билан боғлиқ муаммолар сизни четлаб ўтади.

1. Ҳар доим бир вақтда ухлаш ва уйғонишни одат қилинг
Кўпчилик дам олиш кунлари уйқудан кечроқ туришга ҳаракат қилади. Бироқ олимларнинг фикрича, бундай беқарорлик туфайли бизнинг циркад ритмимиз бузилиши мумкин экан. Уйқуни яхшилаш учун ҳар куни бир вақтда ухлашга ётиб, бир вақтда уйғониш тавсия этилади.

2. Чарчоқни ҳис қилсангиз, бироз мизғиб олинг
Бироз мизғиб олсангиз, ўзингизни яна тетик ҳис қила бошлайсиз. Бироқ шуни ҳам инобатга олиш керакки, пешиндан кейинги уйқу 45 дақиқадан ошмаслиги керак.

3. Зарарли одатлардан воз кечинг
Мутахассислар спиртли ичимликларни истеъмол қилмаслик ва ҳеч бўлмаганда, ухлашга ётишдан 4 соат олдин чекмасликни тавсия қилишади. Бу одатлардан бутунлай воз кечсангиз, янада мақсадга мувофиқ бўлади.

Яхши одатлар уйқу сифатига ижобий таъсир кўрсатади. Кўп тадқиқотларнинг кўрсатишича, уйқу сифати унга кетган вақтдан-да муҳим аҳамиятга эга.

4. Кофеин истеъмолини қисқартиринг
Жаҳон уйқу жамияти тавсияларига кўра, ухлашга ётишдан камида 6 соат аввал кофеин истеъмолини тўхтатиш керак. Шуни ёдда тутингки, у нафақат қаҳвада, балки чой, газли ичимликлар ва ҳатто шоколадда ҳам бор.

5. Уйқу олдидан тўйиб овқатланманг
Енгилгина тамадди қилиш мумкин. Бироқ ухлашга ётишдан 4 соат аввал оғир, аччиқ таомлар ва ширинликлар истеъмолидан сақланиш лозим.

6. Уйқу олдидан спорт билан шуғулланманг
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, спорт билан мунтазам равишда шуғулланиш керак. Бироқ ухлашга ётишдан олдин жисмоний машқлар билан шуғулланиш унинг сифатига зиён етказиши мумкин.

7. Ўзингизга қулай тўшакларни танланг
Агар тун ярмида исиб кетиб уйғонсангиз, демак, одатий ёпинувчи тўшагингизни алмаштиришингиз керак. Бу энг аввало ўзингизнинг саломатлигингиз учун яхши.

8. Ётоқхонани шамоллатинг
Яқинда ўтказилган тадқиқот давомида маълум бўлишича, дераза очиқ бўлган хонада ухлаш уйқу сифатини яхшилар экан. Агар хонада кондиционер бўлса, уйқуга мувофиқ ҳароратни танланг. У одатий ҳароратдан бир неча даража паст бўлиши керак.

9. Чалғитувчи шовқин ва ёруғликдан халос бўлинг
Ётоқхонада мавжуд электроника сизнинг тўйиб ухлашингизга халақит бериши мумкин. Масалан, ёниб ўчувчи рақамли соатлар, ўчирилмаган компьютер ва албатта, телевизор.

10. Тўшакда бошқа ишлар билан шуғулланманг
Смартфон ёки ноутбук ёрдамида тўшакда ётган жойимизда келаётган хабарларга жавоб беришимиз мумкин. Бироқ бундай одат бу жойнинг иш билан боғланишига олиб келиши мумкин. Бундай қилмасликка ҳаракат қилинг, тўшак ухлаш учун мўлжалланган.

Юқоридаги қоидаларга риоя қилиб, уйқу сифатини яхшилайсиз, шунингдек тўйиб ухламасликка чек қўясиз. Уйқусизлик эса соғлиқ билан боғлиқ жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 101
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 264
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 174
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 247
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 390
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 178
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 9
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 8
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 17
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 19
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 85
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 39
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 49
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 64
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 106
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 189
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 134
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 70
  • Бўлимлар