«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 12:38
ЎЗO‘Z

Биз ҳаётдан кечикиб оладиган 20 та сабоқ

12 дек, 20:34 10 009 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Биз ҳаётдан кечикиб оладиган 20 та сабоқ Инсон бир умр ҳаётдан сабоқ олиб яшайди. Лекин ҳаёт сабоқлари дарс жадвалига қараб берилмайди. Афсуски, баъзи сабоқларни жуда кечикиб оламиз. Шулардан энг муҳимларини санаб ўтамиз.

1. Соғлиқ ҳамма нарсадан муҳим

Ёшликдан соғлиқни эҳтиёт қилиш қариликда ўзини яхши ҳис қилишнинг асосидир. Лекин, ёшликда соғлиқнинг қадрини билмаймиз.

2. Қулай фурсатни кутиш керак эмас

Кейинги ҳафтадан ёки кейинги ойнинг биринчи кунидан янги ҳаёт бошлайман, деб режа тузгунимизча ҳаётимиз ўтиб кетганини сезмай қоламиз.

3. Тўлиқ бахтни изламанг

Ҳаёт фақат оқ ва қора йўлаклардан иборат эмас, улар орасида ҳар хил кўринишга эга бўлган кўплаб кул ранг йўлаклар ҳам бор.

4. Деярли ҳамма нарсанинг чораси бор

Кўпинча тузатиб бўлмайдиган воқеа рўй берди, деб ўйлаймиз. Аслида ундай эмас. Ҳаяжонимиз босилиб, вазиятга ақл билан ёндаша бошласак, яна ҳаммаси яхши бўлади.

5. Ҳамма саволларга жавоб топишимиз шарт эмас

Баъзи саволларимизга жавоб изламасдан ҳам ҳаётдан завқланиб яшасак бўлади.

6. Бундан яхшироқ бўлмаслиги ҳам мумкин эди

Ҳаётимизда бўлиб ўтган бирор воқеани эслаб, агар шундай йўл тутмаганимда, ҳаётим бундан кўра яхшироқ бўларди, деб ўйлаймиз кўпинча. Лекин бунинг аниғини ҳеч ким билмайди.

7. Ҳаракат — қўрқувнинг давоси

Хато қилишдан қўрқиб имкониятни бой бергандан кўра, хато қилиб бўлса ҳам ҳаракат қилган яхши.

8. Ёлғизликнинг ҳам яхши томонлари бор

Ёлғизлик ўзликни англашга ёрдам беради.

9. Муаммосиз ҳаёт бўлмайди

Муаммонинг сабаби ҳар хил бўлиши мумкин, лекин унинг ечимини топиш сизнинг вазифангиздир.

10. Сабрли бўлиш керак

Ҳаётда кўп нарсаларга дарров эришиб бўлмайди, бунинг учун сабр ва тиришқоқлик билан қилинадиган меҳнат керак бўлади.

11. Борига шукур қилиш керак

Инсон ҳаёти омонат ва ғаниматдир, шунинг учун ўзингизда бор нарсаларнинг қадрига етинг ва шукур қилинг.

12. Ишни зерикарли деб ўйламанг

Кўпчилик учун иш жуда ҳам зерикарли ёки қийин нарса бўлиб туюлади. Ишга қобилиятларимиз ва талантларимизни юзага чиқаришга ёрдам берадиган имконият деб қараш керак.

13. Ҳаётнинг ҳар бир дақиқасидан баҳра олиш керак

Шиддат билан эмас, бироз тўхтаб, майда нарсалардан ҳам завқ олиб яшаш керак.

14. Бахт фақат моддий нарсаларда эмас

Уларсиз ҳам ўзингизни бахтли ҳис қилсангиз бўлади.

15. Одамларни тушунишга ҳаракат қилиш керак

Ёмон феъл-атворнинг тагида бошдан ўтказилган бахтсизлик ёки оғир болалик ётган бўлиши мумкин.

16. Муваффақиятсизликлар ҳам аҳамиятлидир

Чунки улар инсоннинг чидамли, сабрли, жасур бўлишига ёрдам беради.

17. Ўзини яхши кўриш худбинлик ҳисобланмайди

Ўзингизга энг яқин дўстингизга бўлгандек муносабатда бўлинг.

18. Ҳар эҳтимолга қарши, «B» режа ҳам бўлиши керак

Узоқни кўра билиш, мувозанатни топа билиш муваффақиятсизликлар эҳтимолини камайтиради.

19. Дунё шафқатсиз эмас

Кўп нарса аслида бизнинг дунёга бўлган муносабатимизга боғлиқ.

20. Умр қисқа

15 ёшимизда ҳаёт ҳали жуда олдинда деб ўйлаймиз, 30 ёшимизда эса ҳамма нарсага улгуриш мумкиндек бўлиб туюлади, ёшимиз 60 га етгандагина ҳаётнинг жуда қисқалигини англаб етамиз.

Манба: Daryo.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 213
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 121
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 223
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 348
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 169
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 305
  • Сўнгги янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 2
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 16
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 30
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 82
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 36
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 101
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 39
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 82
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 44
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 233
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 215
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 37
  • Бўлимлар