«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 19:40
ЎЗO‘Z

Психология: Қон гуруҳи характер ва саломатликка таъсир қилади

11 июл, 07:08 25 152 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Психология: Қон гуруҳи характер ва саломатликка таъсир қилади Характер ва саломатлик қон гуруҳига боғлиқ эканлиги ҳақидаги илк ғоялар 1980-йилларда Японияда пайдо бўла бошлаган. Япониялик олимлар Тошитака Номи ва Александр Бешер муаллифлигида чоп этилган «Қон гуруҳинг бу – сен” номли китоб қон гуруҳининг одам феъл-атворига таъсири ҳақида эди. Китобда турли қон гуруҳидагиларга маслаҳатлар берилар экан, унда соғлик, характер, инсонлар билан мулоқот кабилар кенгроқ ёритилган.

Қон гуруҳи инсон характерига таъсир қилади. Стресс ҳолатини қандай ўтказиш, касалликларга нисбатан мойиллик, инсоний муносабатларда ҳам унинг аҳамияти катта.

Япониялик олимларнинг мавзуга доир баъзи қизиқарли маълумотларини берамиз. Ўйлаймизки, биз ва атрофимиздагиларга алоқадор бўлган бу маълумотлар ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди.

Қон гуруҳи бир бўлганлар кучли журъат эгалари ҳисобланади. Улар туғма етакчи, ташаббускор ва оптимист бўлиб, мақсадга қаратилган кучли интилиш эгасидир. Улар танқид ва танбеҳни ёмон қабул қилишади. Бу гуруҳ вакилларининг организмлари ўта чидамли бўлгани учун, улар орасида узоқ умр кўрувчилар кўпчиликни ташкил қилади. Энг кўп учровчи касалликлар: асаб ва ўн икки бармоқли ичак хасталиклари, ошқозон яраси, гастрит ва бошқа ҳазм тизими билан боғлиқ касалликлар. Ўзларидаги табиий куч, соғломликни сақлаб қолишлари учун оқсилга бой таомлар ва жисмоний меҳнатни қилмасликлари керак.

Қон гуруҳи икки бўлганлар барқарор феъл-атвор эгаларидир. Тартибни биринчи ўринга қўйувчи бу гуруҳ вакиллари тасодифлардан кўра ташкиллаштирилган ҳодисаларни афзал кўради. Муаммолари ва ташвишларини яширишга мойил бўлган иккинчи қон гуруҳи эгалари аслида ҳиссиётга берилувчан бўлиб, тез-тез депрессия ҳолатига тушиб туришади. Кам жисмоний ҳаракат қилганлари боис, қуйидаги хасталикларга мойил бўлишади: ревматизм, диабет, юрак фаолияти касалликлари, бронх йўллари астмаси, аллергия, холецистит, буйрак тоши. Ўз саломатликларини тиклаш учун уларга дам олишни тўғри ташкил этиш, таомномаларидан гўшт маҳсулотларини бир оз узоқлаштириш тавсия этилади. Жисмоний машқлардан йога, тай-чи ва шунга ўхшаш спорт турлари билан шуғулланганлари маъқул.

Қон гуруҳи уч бўлганлар ҳақиқатан ҳам ўзига хос одамлардир. Ижодкор табиатли, ижобий маънода ўзбошимча. Одатда уларнинг кўпчилиги ўткир истеъдод, бой тасаввур эгаси. Бор диққатини севимли машғулотига қарата олиш уларнинг муваффақияти калитидир. Баъзан айнан шу туфайли одамлар билан мулоқотга яхши киришолмай, одамови ва камгап кўринсаларда, аслида таъсирчан шахс ҳисобланишади. Саломатлик бобида бу гуруҳ вакиллари биринчи ва иккинчи гуруҳлар ўртасида туради. Улар орасида энг кўп учровчи касалликлар: радикулит, остехондроз, бўғим касалликлари. Саломатликларини тиклаш учун уларга жисмоний машқларнинг барчаси фойдалидир.

Қон гуруҳи тўрт бўлганлар ажойиб ташкилотчи, юмшоқ табиатли, босиқ феълли кишилардир. Кичкина нарсаларга вақт сарфламай, кўп нарсани ўрганишга, имкони борича ишни охирига етказишга ҳаракат қилишади. Тўртинчи гуруҳ вакиллари иммун тизимининг мустаҳкам эмаслигидан азият чекадилар. Уларга иммунитетни мустаҳкамловчи машқлар, асосан, велосипедда сайр, сузиш ва пиёда юриш фойдали. Бундан ташқари, С витаминига бой таомлар ҳам тавсия этилади. Энг кўп учровчи касалликлар: шамоллаш ва уларнинг асорати ҳисобланган ангина, гайморит.

Манба: mulohaza.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Оқ нондан воз кечганда организмда қандай ўзгаришлар юз беради? 22 мар, 15:13 325
  • Фарзандлар учун ота ва оналарга муносабат ҳақида 20 мар, 00:12 212
  • Узоқ умр кўрувчи инсонларнинг 5 та одати 19 мар, 16:40 487
  • Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд? 18 мар, 22:30 330
  • Олимлар хотирани кучайтирувчи оддий машғулотни аниқладилар 16 мар, 23:43 359
  • Нечанчи фарзанд бўлиб туғилиш инсон шахсиятига таъсир қиладими? 16 мар, 16:50 437
  • Сўнгги янгиликлар
  • Great Silk Way-2024 халқаро турнири. Боксчиларимиз яна тенгсиз! 29 мар, 18:53 0
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 0
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 0
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 103
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 175
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Бўлимлар