«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 11:05
ЎЗO‘Z

Одамларга таъсир этишнинг асосий калити

08 июл, 14:06 9 568 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Одамларга таъсир этишнинг асосий калити Ким биландир гаплашганда сиз унга ўз нуқта-назарингизни етказасиз. Айтадиганингиз ҳамсуҳбатингизга фойдаси тегса, эътибор қозонасиз. Ҳар бир кишида шахсий мафаат бор ва у биринчи ўринда туришини ёдингиздан чиқарманг.

Муросали бўлинг. Эътибор қозонишнинг энг оддий йўли – музокара. Бировга фикрингизни мажбурлаб уқтирманг.

Одамларга таъсир этишнинг асосий калити – уларга аралашиш. Қанча чиқишимли бўлсангиз, қарашларингизни ёқлайдиганлар шунча кўпаяди.

Бошқалар билан мунтазам муносабат ўрнатишингиз ишонтиришингизга боғлиқ. Бунинг учун эса сизда ўшанга нисбатан иштиёқ кучли бўлиши керак.

Кимнидир ўзингизга боғланиб қолишини истасангиз, уни суҳбатингиз билан маҳлиё этинг. Бунда самимий бўлишингиз жуда муҳим ва ҳурмат кўрсатиш ҳам эътиборга олинади. Оддий, лекин ғурурли бўлинг. Ўзини севган ва ҳурмат қилган одамни барча ёқтиради.

Пул кўп масалани ҳал этадиган восита эканини яхши биласиз. Сахий бўлинг. Тулов усули билан масала тез ва осон ҳал бўлади. Унинг биргина камчилиги Сизга қимматга тушишида.

Дунёқарашингизни аниқлаб олинг ва унга қатъий амал қилинг. Фикрингиз ўзгаришини сезишса, гапингизга ишонтиролмайсиз.

Билмаган нарсангиз ҳақида гапирманг. Аравани қуруқ олиб қочган ҳеч кимга ёқмайди.

Асос билан гапиринг, фикрингизни далил билан исботланг. Масаланинг моҳиятини яхши билган одамнинг гапига қулоқ осадилар.

Тинглашни билган яхши суҳбатдош, деган ақидани билсангиз керак. Эшитиш муносабатларнинг самарали бўлишини таъминлаш билан бирга атрофдагиларнинг эътиборини ҳам тортади.

Ишонч билан гапирсангиз, одамлар қулоқ солишади. Танлаган йўлингизнинг тўғрилигини текширган бўлсангизгина шу йўлдан юришни одамларга ишонтира оласиз.

Гапингизни ўзгалар эшитишини иситайсизми, унда аввал улар фикрини ҳурмат қилишни ўрганинг.
Ўзингизни ақлли, ишончли ва муллоҳазали киши сифатида кўрсатган бўлсангиз, одамлар сизга ишонади ва фикрингизга қўшилади. Ана шунда обрў ва эътиборга эришасиз.

Ўз нуқтаи назарингизга бошқаларни ишонтириш учун узоқ вақт керак. Шунинг учун жуда сабрли бўлишингиз талаб этилади.

Ноҳақ эканингизни англасангиз, иқрор бўлинг. Одамлар хатоларини тан олган кишини адолатли ва ҳалол киши деб ҳисоблашади.

Нима дейишингиздан қатъий назар, айтадиган гапингизда мақсад бўлиши шарт. Уни аниқлаб олган тақдирдагина гапингиз ишончли чиқади.

Ишонтириш гапириш услубингизга ҳам боғлиқ. Бу борадаги маҳоратни эса тажрибадан оласиз. Фақат шу орқали услубингизни мукаммалаштиришингиз мумкин.

Нуқта-назарингизни тасдиқлаш учун далиллар керак бўлади. Тадқиқ билан унга эришасиз.

Одамларга маъқул бўлишни истасангиз, хушчақчақ бўлинг. Одамлар хушфеъл ва қувноқ кишиларни ёқтиришади.

Одамлар бир-бирининг фикрини эътиборга олишади. Қўллаб-қувватлаш билан ўзгаларнинг ҳурмати ва ишончини орттирасиз.

«Марҳамат», «раҳмат» сўзларини кўпроқ ва мулойимлик билан ишлатинг. Илтимос билан иш тез битади.

Ана шу тавсияларни амалга оширсангиз, одамларга таъсир этиш маҳоратини эгаллаган бўласиз. Лекин ундан ҳеч қачон ёмонлик учун фойдаланманг.

Манба: mulohaza.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 204
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 111
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 221
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 346
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 169
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 303
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 0
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 0
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 0
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 49
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 28
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 118
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 189
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 26
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 207
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 52
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 145
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 361
  • Бўлимлар