«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 07:47
ЎЗO‘Z

Кунига 30 дақиқалик югуриш умрни 9 йилга узайтиради

23 мая, 08:10 12 724 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Кунига 30 дақиқалик югуриш умрни 9 йилга узайтиради Америкалик олимларнинг тадқиқотларига кўра, кунига 30 дақиқалик югуриш умрни 9 йилга узайтирар экан. Тадқиқот натижаси фитнеснинг аъзоларимизга қанчалик ижобий таъсир қилишини яна бир бор исботлаб берди. Олимларнинг қайд қилишларича, доимий жисмоний ҳаракатлар ҳужайралар қаришини секинлатади ҳамда умрнинг узайишига хизмат қилади.

Ҳафтасига 5 кун мунтазам равишда ярим соатдан югуриш инсон умрини 9-10 йилга узайтиради. Бундай югуриш машқлари ажин тушиши ва сочнинг оқаришини ҳам секинлаштиради. Ўрта ёшли кишиларда организмдаги ҳужайралар жуда мустаҳкам бўлиб, силлиқ тери, қалин сочлар ва юқори даражадаги энергия билан таъминлайди. Аммо йиллар давомида ҳужайралар мустаҳкамлиги кучсизланиб боради, ҳужайраларнинг ўзи эса ҳалок бўла бошлайди.

Афсуски, бу ҳолат юзга ажинлар тушиши, сочнинг оқариши ҳамда тери остидан томирларнинг бўртиб чиқиб қолишига олиб келади. Бироқ жисмоний ҳаракатлар ушбу жараённи секинлатишига таъсир ўтказа олади. Тадқиқотлар шуни исботлайдики, машқларни фаоллик билан бажарган инсонларда теломерлар кўрсатгичи анча узун бўлади.

Теломерлар – хромосомалардан иборат бўлиб, уларнинг узунлигига қараб, қариш жараёни ҳам секинлашади. Шунингдек, теломерларнинг узунлиги чиройли ташқи кўриниш ва қадди-қоматни тетик бўлишини ҳам таъминлайди.

“Паспортда ёшингиз 40 бўлса, бу кўринишинингиз ҳам 40 ёшда дегани эмас. Жисмоний фаолликнинг даражаси бизнинг аъзоларимиздаги қариш жараёнининг тезлигига таъсир кўрсатади”, дейди тадқиқотчилардан бири.

Манба: Qalampir.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 103
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 268
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 178
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 247
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 390
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 178
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 0
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 0
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 0
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 15
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 66
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 28
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 51
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 63
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 156
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 64
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 88
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 94
  • Бўлимлар