«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 12:40
ЎЗO‘Z

40 ёшга тўлгунга қадар тўхтатилиши керак бўлган хатолар

22 мая, 15:27 6 979 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
40 ёшга тўлгунга қадар тўхтатилиши керак бўлган хатолар Агар ўзингизни яхши кўрсангиз ва дангасаликни енгиб ўтишга қодир бўлсангиз, ёшнинг аҳамияти йўқ. 20 ва ҳатто 30 ёшда ҳам муаммолардан қўрқмайсиз. Тана ҳар қандай шароитда ишлашга тайёр ва йўлда учрайдиган барча тўсиқлар ўтиб кетадигандек кўринади.

Аслида эса, ёшликдаги хатолар 40 га яқинлашганда ўз таъсирини кўрсатиши мумкин. Ҳар бир чекилган сигарета, истеъмол қилинган спиртли ичимлик, қўйиб юборилган машғулотлар аянчли тугаши ҳеч гап эмас. 40 да ҳам ёш ва тетик бўлишни истайсизми? Trendymen бунинг учун ҳозирнинг ўзидаёқ чек қўйишингиз керак бўлган хатоларга ишора қилади, дейди Kun.uz нашри.

Сув ичмаслик

Сув организмдаги ҳар бир ҳужайра ва орган, шу жумладан терини ҳам озиқлантиради. Айниқса ёши 30 дан ошган кишилар учун организмнинг етарлича намланган бўлиши жуда муҳим: нима учундир ёш ўтган сари чанқоқ ҳисси камроқ сезилади.

Машғулотларни қўйиб юбориш

Яхши ўйланган жисмоний машқлардан иборат режим махсус машғулотларсиз тўлиқ бўлмайди. Бу сизга мушаклар тонусини сақлаб қолиш, метаболизмни ошириш ва суякларни мустаҳкамлашда ёрдам беради. Бундан ташқари, оғир юклар билан ишлаш эпчиллик ва мувозанатни яхшилайди ҳамда барча органларни етарлича кислород билан тўйинтиради.

Чекиш

Чекиш - заҳар каби. Тамаки тутуни юрак-қон томир касалликлари, ўпка саратони, фалаж хавфини оширади ва чекувчи инсонга бошқа кўплаб кўнгилсизликлар келтиради. 30 ёшдан кейин бу энг зарарли одатлардан очиқчасига таҳдид солувчи одатга айланади: мавжуд барча хавфлар ривожланиш учун жиддий омил бўлиб хизмат қилади.

Оғриққа эътиборсизлик

Танангиз сизга нимагадир ишора қилаётганида, унга эътибор бермаслик аҳмоқона хатодир. Муаммодан қанча эрта хабар топсангиз, уни даволашга шунча кам пул сарфлайсиз. Шунга қарамай, кўп беморлар шифокорларга мурожаат қилишни орқага суришади. Масалан, эркаклар проктологга боришга ор қилишади, аёллар эса маммологни четлаб ўтишга ҳаракат қилишади.

Қуёш остида юриш

Албатта, кун бўйи қуёшдан қочишга чорламаймиз, бироқ ёдингизда бўлсин: ультрафиолет нурлар терининг вақтидан илгари қаришига олиб келади ва меланома (ҳалокатли касаллик)нинг ривожланиш хавфини оширади. Солярияни унутинг ва доимий равишда қуёшдан ҳимояловчи кремлардан фойдаланинг. Шунда соғломроқ бўласиз.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 89
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 251
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 159
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 242
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 377
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 176
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 92
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 44
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 77
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 25
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 308
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 152
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 282
  • Бўлимлар