«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 17:44
ЎЗO‘Z

Семиришдан қўрқмай ҳар куни истеъмол қилиш мумкин бўлган ширинликлар номи маълум қилинди

25 апр, 08:40 14 951 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Семиришдан қўрқмай ҳар куни истеъмол қилиш мумкин бўлган ширинликлар номи маълум қилинди Орамизда ширинликларни яхши кўрадиганлар кўпчиликни ташкил қилади. Бироқ уларнинг калорияли эканлиги ва шу боис қоматга таъсир кўрсатиши ҳақидаги ўйлар бизга тинчлик бермайди. Парҳезшунослар бу борада қайғуришга ҳожат йўқлиги, зеро қомат бузилишидан қўрқмай, ҳар куни истеъмол қилиш мумкин бўлган ширинликлар ҳам мавжудлигини айтишмоқда. "Kun.uz" нашри шу ҳақидаги маълумоти билан бўлишди.

Бундай маҳсулотларга, энг аввало, асал киради. У жуда калорияли, буни унутмаслик керак, лекин бошқа томондан, асал фойдали моддаларга шу қадар бойки, организм уни жуда яхши ва асосийси, самарали ҳазм қилади.

Ушбу маҳсулотни кундалик рационга қўшиб, шамоллаш билан боғлиқ барча касалликлардан ва ҳатто тумовдан ишончли халос бўлиш мумкин. Экспертлар тавсиясига кўра, асални ҳар куни 3-5 қошиқдан ошмаган миқдорда истеъмол қилиш керак.

Шунингдек аччиқ шоколад ҳам фойдали ҳисобланади, зеро унинг таркибига кирувчи барча компонентлари организмни фойдали моддалар билан тўйинтиради ва энергия захирасига ижобий таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, аччиқ шоколад стрессга чидамлиликни оширади, шу боис сиз ҳатто оғир дамларда ҳам асабни асрашингиз мумкин бўлади.

Фойдали ширинликлар қаторида қуритилган меваларнинг ҳам алоҳида ўрни бор. Тўғри, маҳсулот ҳаммага ҳам маъқул келмаслиги мумкин, лекин ёдингизда бўлсин - бу маҳсулотлар фруктоза ва глюкозага бой бўлиб, жуда фойдали ҳисобланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Оқ нондан воз кечганда организмда қандай ўзгаришлар юз беради? 22 мар, 15:13 324
  • Фарзандлар учун ота ва оналарга муносабат ҳақида 20 мар, 00:12 212
  • Узоқ умр кўрувчи инсонларнинг 5 та одати 19 мар, 16:40 485
  • Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд? 18 мар, 22:30 329
  • Олимлар хотирани кучайтирувчи оддий машғулотни аниқладилар 16 мар, 23:43 355
  • Нечанчи фарзанд бўлиб туғилиш инсон шахсиятига таъсир қиладими? 16 мар, 16:50 437
  • Сўнгги янгиликлар
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 0
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 0
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 0
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 0
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 34
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 96
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 69
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 114
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 40
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 153
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 70
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 43
  • Бўлимлар