«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 09:51
ЎЗO‘Z

Ўзингиздан узоқ тутишингиз керак бўлган 4 турдаги одамлар

06 апр, 09:34 20 300 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзингиздан узоқ тутишингиз керак бўлган 4 турдаги одамлар Ҳар бир одамнинг ҳаётида эртами-кечми феъл-атвори билан ҳаётингизни бузадиган «заҳарли» кишилар учрайди. Умидсизликка тушишдан сақланиш учун, қуйидаги рўйхатдаги кишиларни ўзингизга яқинлаштирмасликка ҳаракат қилинг, деб Ўз йўлига эргаштирувчилар

Бундай кишилар ўз йўлига юргизиш соҳасида мутахассис ҳисобланади. Улар одамнинг нозик жойини яхши аниқлаб олади ва уларга фойда келтирувчи ишни қилишга қандай мажбур қилишни билади.

Хавфли томони: Бундай кишилар билан мулоқотда бўлиш сизнинг ишонч ва ўз қадрингизни ҳис қилиш тизимингизга салбий таъсир кўрсатади. Улар сиз хоҳламаган ишни қилишга мажбур қилиш йўлларини топишади, бу эса сизни шахс сифатида барбод қилади. Сиз ўзингизнинг эмас, балки уларнинг устунлиги ва эътиқоди билан яшай бошлайсиз.

Нарцисслар

Ўзини муҳим ҳис қилиш туйғуси кучли бўлган бундай кишилар дунё унинг атрофида айланаётгандек ҳисоблашга ўрганиб қолган. Улар ҳам атрофидаги кишиларни ўзларига бўйсундиришга ҳаракат қилади.

Хавфли томони: Уларнинг бутун диққат-эътибори фақат ўзларининг эҳтиёжларига қаратилган бўлади. Сизнинг қизиқишларингиз уларни умуман ташвишлантирмайди. Улар тўлиқ ишонч билан, худди шундай бўлиши табиий ҳолдек, сиздан фойдаланади.

Пессимистлар

Пессимистлар ўзларининг ҳаётидаги яхши нарсаларни қадрламайди. Агар сиз уларга: «Бугун ажойиб қуёшли кун!» десангиз, улар эртага ёмғир ва совуқ бўлиши кутилади деб жавоб беради.

Хавфли томони: Бундай одамлар атрофдагиларнинг қувончини ўғирлайди. Улар дунёга салбий муносабатда бўлади ва буни атрофидагиларга ҳам юқтиради.

Танқидчилар

Сизга нимадир ёқимли ва ажойиб бўлиб кўринса, уларга бу ғалати ва хунук бўлиб кўринади. Агар сиз кимнидир истеъдодли ва истиқболи порлоқ деб ҳисобласангиз, улар аҳмоқ ва қобилиятсиз деб ҳисоблайди.

Хавфли томони: Улар бутун дунёни ўзига мослаштиришга ҳаракат қилади ва буни атрофидагилардан бошлайди. Танқидчилар тинимсиз тортишувлардан оладиган салбий ҳиссиётлар билан озиқланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 188
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 103
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 217
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 338
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 169
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 291
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 0
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 0
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 4
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 82
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 12
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 86
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 280
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 127
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 45
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 213
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 227
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 291
  • Бўлимлар