1. Ақлли инсон олдига маълум мақсад қўйиб суҳбатга киришадиТелефонда ҳам, учрашувда ҳам, чатда ҳам. Суҳбат – мақсадга эришиши йўлидаги воситадир.
Ақли йўқ инсонлар гаплашиш учунгина гаплашади. Улар “вақтни ўлдириш” учун ёки зерикканидан суҳбатга киришади.
2. Ёлғизликда ўзини аъло ҳис қиладиУ ўз фикрлари билан қолади. У муҳим воқеа ёки кашфиёт аввало инсоннинг ботинида юзага келишини тушунади.
Ақли йўқ инсон эса ёлғизликдан қочади, у ўзининг бўм-бўш олами билан ёлғиз қолгиси келмайди. Шунинг учун янгиликлар, турли кампанияларга ўралашиб юради, ижтимоий тармоқларни юз марталаб кўриб чиқади.
3. Мувозанат сақлашга интиладиБошқаларнинг тажрибаси ва шахсий тажрибаси ўртасида мувозанатни сақлашга уринади (филм, китоб в.б.)
Ишончи ва хатоси ўртасида мувозанат сақлашга уринади, у ҳам хато қилиши мумкин, албатта.
Тайёр билим ва янги билимлар ўртасида мувозанат сақлашга уринади.
Маълумот етишмаганда савқи табиий ва аниқ мантиқий таҳлил асосидаги билимлари ўртасида мувозанат сақлашга уринади.
Ақли йўқ кишилар осонгина ўзини бир тарафга уради.
4. Ўз ақл-идроки кўламини мудом ошириб боради.Ақлли инсон сезгида, фикрлашда аниқликка интилади. У яхлитлик майда деталлардан тузилганлигини фаҳмлайди, шунинг учун икир-чикирларга эътиборли.
Ақлсиз ўртамиёна қолиплар билан кифояланади.
5. Кўпчиликнинг “тил”ини биладиАқлли киши меъмор билан иншоотлар, ёзувчи билан китоблар, дизайнер билан интерфейс, рассом билан расм, бастакор билан мусиқа, фаррош билан ҳовли тозалиги бўйича суҳбат қуради. У кишиларнинг касб-ҳунари ҳақида суҳбатлаша олади.
Ақлсиз киши шунчаки гаплашиб ўтиради, унда юқоридаги хусусият йўқ.
6. Ақлли одам бошлаганини охирига етказадиАқлсиз одам эса аранг бошлаганда, ўртароғида ёки тугатай деганда тўхтаб қолади: “Балки бажармаслик керакдир, эҳтимол ҳеч кимга фойдаси йўқдир”.
7. Ақлли одам атрофимиздаги ҳамма нарса инсон қўли билан яратилганини тушунадиМасалан, пойабзал, бетон, шиша, қоғоз варағи, лампочка қачонлардир йўқ эди. Ақлли одам боридан фойдаланиб, ўзидан одамзодга нимадир қолдирмоқчи. Бу ишга қувонч билан киришади. Бошқаларнинг ясаганидан фойдаланишни истаса, миннатдорчилик билан пул беради.
Ақлсизлар маҳсулот, хизмат, санъат асари учун миннатдорлик билан пул тўламайди ҳамда пул камлигидан афсусланади.
8. Ахборотдан парҳез қиладиАқлли одам муаяйн масалани ечиш учун кераксиз фактлар ва маълумотлар билан миясини тўлдирмайди. Дунёни ўрганар экан энг аввало ҳодисалар, нарса-буюмлар ўртасидаги сабаб-оқибатни фаҳмлашга уринади.
Ақли йўқлар мулоҳаза қилмасдан ахборот қабул қилади ва уларнинг орасидаги ўзаро боғлиқликка назар солишга уринмайди.
9. Тугал маълумотсиз хулоса ясашга шошмайдиҚандай ҳодиса юз бермасин, нимаики кўрмасин вазиятни тўла ўрганмасдан ва тафсилотларини билмасдан хулоса ясаш ва баҳо беришга интилмайди. Ақлли одам камдан-кам ҳолда танқид қилади ва қоралайди.
Ақлсиз киши нарса-буюмларга ва ҳодисаларнинг тафсилотини ўрганмай туриб баҳо беришга мойил. У танқид қилаётган объектидан ўзини юқори тутганидан маза қилиб ўз ишини бажаради.
10. Ҳамиша мустақил позицияси бўладиҲамма бир фикрга ёпишиб олганда ҳам бу фикр янглиш бўлиши мумкинлигини ақлли одам билади.
Ақли йўқлар ақли борларнинг мулоҳазасини қабул қилади, қачонки у кўпчилик томонидан маъқулланса. Кўпчилик ақлли деб ҳисоблаган одамни ақлли деб санашга тайёр.
11. Китоблар ва филмларга ўта ҳассослик билан муносабатда бўладиАқлли кишига китоб ёки фильм муаллифи унчалик қизиқ эмас. Асосийси – мазмун ва моҳият.
Ақлсиз одам довруғи чиққан ва шов-шувли филмларни кўришга ишқибоз.
12. Тинимсиз ўз салоҳиятини ўстирадиАқлли инсон вақт сайин ўз-ўзига “Менга бу етарли эмас, бундан ҳам яхшироқ бўлишим керак”, дейди.
Ақлсизлар атрофдагилар кўзида ўз обрўйини орттиришга интилади, бошқаларни камситади ва шу аснода ўзини ҳам ерга уради.
13. Хато қилишдан чўчимайдиАқлли одам хатоларни илгари одимлашнинг табиий шарти деб қабул этади ва бошқа такрорламасликка ҳаракат қилади.
Ақлсиз одам хато қилиб қўйиш шармандалигидан чўчиб яшайди.
14. Диққатини жамлай оладиАқлли одам диққатини тўла жамлаши учун ўзи билан ўзи қолади, бошқаларга мутлақо диққат сарфламайди.
Ақлсиз одамлар эса куну тун гаплашишга тап-тайёр.
15. Ақлли одам ҳаётда барчаси ўзигагина боғлиқлигига ўзини ишонтирадиГарчи, тўлиқ шундай эмаслигини фаҳмласа ҳам. Шунинг учун “омад” сўзига эмас, ўзига ишонади.
Ақлсизлар ҳаётда барчаси вазиятга ва бошқаларга боғлиқ деб ишонади. Бу уларга ҳаётда юз бераётган ҳодисалар масъулиятидан ўзини соқит қилишга имкон беради.
15. Пўлатдек мустаҳкам ёки ипакдек мулойим бўлиши мумкинАқлли одам турли вазиятларга қараб ўз тушунчаси асосида ўзини тутади.
Ақлсиз атрофидагиларнинг ихтиёрига мослашиш учун пўлатдек мустаҳкам ёки ипакдек мулойим бўлади.
17. Ўз хатоларини осойишталик билан қабул қиладиУнинг мақсади доимо ҳақ бўлиш эмас, масаланинг тагига етишдир. У ҳаётнинг турли-туманликларини фаҳмлаш мураккаб ишлигини яхши тушунади.
Ақли йўқлар ўзини ҳам бошқаларни ҳам алдайди.
18. Ўзини кўпинча ақллидек тутадиБаъзида ақлли одамлар дам олиш чоғида ўзини ақлсиздек тутади.
Ақлсиз одамлар гоҳида диққатини жамлайди, иродасини тўплайди ва ўзини ақллидек тутади.
Шак-шубҳасиз, ҳеч ким ҳам доимо ақлли бўлолмайди! Агар сизда ақллилик аломатлари кўп бўлса, табриклаймиз – ақлли киши экансиз. Ақлсизлик аломатлари кўп учраса, унда мақоламизни ойна ўрнида кўринг ;)
Манба: Соф.уз