«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 10:14
ЎЗO‘Z

​Севгида иш берадиган 15 та кескин маслаҳат

02 мар, 11:30 24 790 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
​Севгида иш берадиган 15 та кескин маслаҳат Ўзининг кескин қарашлари билан машҳур бўлган россиялик психолог ўзининг шундай қарашлари билан жуда кўп оилалар ва ҳаётларни сақлаб қолган. Даракчи нашри унинг маслаҳатларини ўрганиб чиқиб улардан энг яхшиларини танлади.

СЕВГИСИНИ ИЗЛАЁТГАНЛАР УЧУН

Ўзига керак бўлмаган инсон ҳеч кимга керак эмас. Ўзини борича қабул қиладиган, ҳаётидан лаззатланишни биладиган инсон эса ҳаёт ташвишларига қарамай гўзал ҳаёт кечиради.

Агар сиз эркак киши билан биринчи, иккинчи, учинчи учрашувда ўзингизни ноқулай ҳис этаётган бўлсангиз, тўртинчисига чиқманг. Илк учрашувда эркак киши ўзини яхши томондан кўрсатишга урунади, агар у инсон билан ўзингизни ноқулай ҳис этаётган бўлсангиз, демак бу муносабатлардан яхши нарса чиқмайди.

Ёш, омадли ва гўзал аёллар гўёки ўзларига жуда юқори баҳо берганликлари сабабли муносиб жуфт тополмаётганлари аслида уларнинг муносабат қура олмасликлари ёки қўрқув сабабли бўлиши мумкин.

Агар турмушга чиқмоқчи бўлсангиз, бу ҳақда ўйлашни тўхтатинг. Соғлом одамларда вазият бошқачароқ. Биринчиси — улар севишни истайди. Ушбу талаб билан улар севган инсонларини топишади ва севилишади.

Уйланган эркаклар билан ҳеч қачон муносабат қурманг. Вақтингизни зое кетказманг. Уйланган эркакка хотин керакмас, унинг уйида битта хотини етарли.

МУНОСАБАТ ҚУРИБ БЎЛГАНЛАР УЧУН

Агар турмуш қурмоқчи бўлсангиз-у, биргаликда анча вақтдан бери учрашиб юрган бўлсангиз, аммо оила қуришга бормаётган бўлсангиз, жуфтингиздан сўраб кўринг, унга оила керакмикин.
Агар эркак киши оила қуришга тайёр бўлмаса, у билан алоқани узинг. Яхшиликча албатта. Мени сенга муносабатим яхши, аммо узоқроқ бўлганимиз яхши.

Ҳар қандай — яна бир бор таъкидлайман — ҳар қандай йиллаб уйда ўтириб, уй юмушлари билан шуғулланадиган аёл, таназзулга юз тутади. Бундан қочиб бўлмайди. Охир оқибат эркак киши бундай аёл билан зерикади ва уни аҳмоқ деб ҳисоблай бошлайди, у ёғи ажримгача ҳам узоқмас. Эътибор беринг: эркак киши бошидан ҳеч нарсага мажбурламаган, аёлнинг ўзи чапак чалиб, мамнуният билан уйда ўтиришга қарор қилган.

Агар у сизни асабийлаштираётган бўлса, шунчаки ундан ажрашинг. Бир ўзингиз қолишдан қўрқманг. Ҳеч қайси эркак унинг учун ўзингиздан кечишингизга арзимайди, ўз истакларингиздан, ва ниҳоят ўзлигингиздан воз кечманг. Ҳеч ким учун.

Ҳаммаси оддий: у бор — қандай бўлса шундай. Ва сиз бор — қандай бўлсангиз шундайлигингизча. Сизлар ўзингизи биргаликда яхши ҳис этасиз, ёки шунчаки бундай муносабатнинг кераги йўқ. Оила қуриб, фарзандлар кўриб, ажрашгандан кўра, буни ҳозир амалга оширинг.

Руҳан соғлом одам ўз ҳисларини асосий ўринга қўяди. Ҳеч нарса ўзингизни қурбон қилишингизга арзимайди. Агар талаб қилаётган бўлса, демак бу сизники эмас. Ҳеч қандай мақсад учун муносабатларда ўзни қурбон қилиш ярамайди.

БАРЧА УЧУН

Бир умр хушомад қилолмайсиз, ҳафсала совиш ҳаммасидан оғриқли, ўзингизни борингизча кўрсатинг.

Ўзини севишни билмаган одам, бошқани ҳам севолмайди, шу сабабли улардан бахтли жуфтлик ҳам чиқмайди.

Биринчи навбатда бошингиздаги ўй фикрларни бир ёқли қилинг. Аёл киши «Мен севардим» деб айтса, — бу севги ҳақида бўлмайди. Бу доим азобда яшаган инсон ҳақида бўлади. Соғлом севги — бу сен бахтлилигинг ҳақида.

Агар унинг сизга муносабати ёқмаса, унга бу ҳақда айтинг. Агар ҳеч нарса ўзгармаса — хайрлашинг.

Нормал одам уни ҳурмат қилмайдиган одам билан муносабатларни давом эттирмайди. Умуман олганда бундай инсон билан муносабатлар бошланмайди ҳам.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 105
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 273
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 185
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 249
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 394
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 182
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 149
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 40
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 179
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 95
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 190
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 60
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 119
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 131
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 273
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 107
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 170
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 138
  • Бўлимлар