«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 17:26
ЎЗO‘Z

Ёғли озиқ-овқатларни еб озиш мумкинми?

16 фев, 21:26 14 229 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ёғли озиқ-овқатларни еб озиш мумкинми? «Ёғларни енг ва озинг» (Eat Fat, Get Thin) китобининг муаллифи доктор Марк Хайман озиш учун албатта ёғли озиқ-овқат истеъмол қилиш кераклигига ишончи комил. Унинг фикрича, тўғри овқатланишнинг 5 та асосий қоидалари мавжуд бўлиб, улардан кўпчилиги айнан таркибида етарли миқдорда ёғлар бўлган овқатларни истеъмол қилишга асосланган, деб ёзади Дарё нашри.

Сабзавотлар — овқатнинг асоси

Хайман парҳезида овқатнинг 70—80 фоизи сабзавотлар, донлар, дуккаклилар ва мевалардан иборат бўлиши лозимлиги кўзда тутилган.

Ўзингиз билан ёнғоқ ва писта олиб юринг

Муаллифнинг айтишича, саёҳатлар вақтида бошқа зарарли маҳсулотларни еб қўймаслик учун доимо ўзи билан пакетчада ёнғоқ олиб юрар экан. «Ёғ ва оқсил — менинг тамаддим», — дейди у.

Сарёғ ва маргарин ўрнига — зайтун ёғи

Зайтун ёғи юрак-томир касалликлари хавфини камайтиради. Шунингдек, баъзи текширишлар холестериннинг умумий миқдорини ҳам камайтириши мумкинлигини кўрсатди. Зайтун ёғи бошқа ўсимлик ёғлари сингари етарлича калорияли бўлгани учун уни бемалол сарёғ ва маргариннинг ўрнига ишлатиш мумкин.

Стейк ўрнида — ёғли балиқлар

Лосось, макрель ва форель каби ёғли балиқлар — Оmеgа-3 ёғ кислотасига жуда бой. Omega-3ни организмнинг ўзи ишлаб чиқармайди ва у истеъмол қилинган озиқ-овқатлардан олинади. Инсон организми учун унинг аҳамияти жуда муҳим бўлиб, ҳатто юрак хасталиги ва инсультнинг олдини ҳам олади.

Оқ нон ва гуручни камроқ истеъмол қилинг

Тозаланган углеводлар юқори бўлган ва бутун донлар паст бўлган парҳез соғлиқ билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқаради.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Оқ нондан воз кечганда организмда қандай ўзгаришлар юз беради? 22 мар, 15:13 309
  • Фарзандлар учун ота ва оналарга муносабат ҳақида 20 мар, 00:12 208
  • Узоқ умр кўрувчи инсонларнинг 5 та одати 19 мар, 16:40 472
  • Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд? 18 мар, 22:30 313
  • Олимлар хотирани кучайтирувчи оддий машғулотни аниқладилар 16 мар, 23:43 348
  • Нечанчи фарзанд бўлиб туғилиш инсон шахсиятига таъсир қиладими? 16 мар, 16:50 424
  • Сўнгги янгиликлар
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 0
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 0
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 12
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 10
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 106
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 23
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 20
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 48
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 288
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 66
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 132
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 450
  • Бўлимлар