«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 22:04
ЎЗO‘Z

Тадқиқот уйланганларнинг уйланмаганлардан қанчалик соғлом бўлишига ойдинлик киритди

15 фев, 19:41 8 995 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тадқиқот уйланганларнинг уйланмаганлардан қанчалик соғлом бўлишига ойдинлик киритди Уйланганлар ва уйланмаганлар ўртасидаги фарқ нимада экани хусусида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Албатта, уларнинг оила қурган ёки қурмаганлигида. Аммо, Карнеги-Меллон университети руҳшунослари шу икки тоифа инсонларнинг яна бир жиҳатини ҳам аниқлашди. Уйланганлар уйланмаган эркакларга қараганда соғломроқ бўлишади, дейишмоқда тадқиқотчилар. Олимларнинг фикрича, оилали эркакларнинг стресс гормони кортизол даражаси оила қурмаган ёки ажрашганларга нисбатан пастроқ бўлади. Илмий изланиш натижалари Psychoneuroendocrinology журналида эълон қилинди, деб ёзади Кун.уз нашри.

Тадқиқотчилар уч кун мобайнида ҳар 24 соатда 21–55 ёшдаги 572 нафар кўнгиллиларнинг сўлагидан намуналар олишди. Никоҳда бўлган иштирокчиларнинг кортизол миқдори бошқаларникидан пастроқ эди. Олимлар, шунингдек, кўнгиллиларнинг кортизоли даражаси қанчалик ўзгаришини ҳам текширишган. Одатда, кортизол эрталаб юқори бўлади ва кун давомида пасая боради. Оилалиларда бу жараён тезроқ юз беради. Бу эса, юрак хасталиклари эҳтимоли камайиши ва саратон хасталигига учраган беморларнинг ҳам кўпроқ яшашига сабаб бўлади.

Кортизол даражаси стресс, асаббузарлик каби кўнгизсизликлар туфайли ошади. Бу ўз навбатида вақти келиб турли хил салбий оқибатлар, хусусан, бош мия ҳужайларининг кичрайиши, асабий бузилишлар кабиларга олиб келиши мумкин. Шундай қилиб, тадқиқот натижасига кўра, уйланмаган инсонлар асаббузарликни оилаларга нисбатан оғирроқ кечиради.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 81
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 238
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 142
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 235
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 361
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 174
  • Сўнгги янгиликлар
  • Файзуллаев Европага қачон кетиши айтилди 25 апр, 21:56 9
  • Украина урушда илк бор АҚШнинг узоқ масофали баллистик ракеталаридан фойдаланди 25 апр, 21:30 60
  • АҚШда Ғазодаги урушга қарши намойишда қатнашган юзлаб талабалар ҳибсга олинди 25 апр, 21:09 35
  • Ғазодаги оммавий қабрлардаги жасадларнинг камида 20 таси тириклай кўмилгани маълум қилинди 25 апр, 20:47 77
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 71
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 33
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 132
  • Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ" 25 апр, 19:12 92
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 90
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 175
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 66
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 126
  • Бўлимлар