«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 19:42
ЎЗO‘Z

Творогдан ёшартирувчи ниқоблар

09 фев, 08:29 10 810 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Творогдан ёшартирувчи ниқоблар Творог таркибида кўп миқдорда витамин ва минераллар мавжуд бўлиб, улар юз териси соғломлигини тиклаш ва ундаги ажинларга қарши курашишда ёрдам беради. Масалан, ундаги А витамини терини ёшартирса, Б12 витамини юз териси рангини яхшилайди, магний микроэлементи эса коллаген ишлаб чиқарилишига кўмак бериб, ажинларга қарши курашади.

Юз учун ниқоблардан фойдаланишдан аввал терингиз турини аниқлаб олинг. Қуруқ тери учун энг ёғли творог, ёғли тери учун эса аксинча ёғсизлантирилган творогдан фойдаланган маъқул, деб ёзади Дарё нашри.

Творог ва бананли ниқоб

Юз терисини қисқа вақт ичида тартибга келтириш керак бўлса, бу ниқоб айнан сиз учундир. У теридаги ажинларни текислаб, намлантиради, озиқлантиради ва тетиклик бағишлайди. Ниқобни тайёрлаш учун бир ош қошиқ творог ва бананли пюрени икки ош қошиқ сметана билан аралаштиринг.

Творогдан ёшартирувчи ниқоб

Макзур ниқобни 2—3 ҳафта қўллашингиз билан юз териси кўз ўнгингизда ўзгарганлигини пайқайсиз. Ниқоб учун икки ош қошиқ творог, бир дона тухум, бир чой қошиқдан асал ва Ши ёғи (унинг ўрнини ўсимлик ёғи ҳам боса олади), ярим чой қошиқ майдаланган долчин, бир ош қошиқ коньяк, бир ампула суюқ Е витамини (дорихоналарда сотилади) керак бўлади. Барчасини аралаштириб, юзингизга суринг. Ниқобни илиқ сувда ювиш тавсия этилади.

Юз рангини яхшиловчи творог ва реза мевали ниқоб

Юз терисини соғломлаштириш ва ёрқинлигини қайтаришда мазкур ниқоб қўл келади. Ниқоб учун икки ош қошиқ сарҳил реза мевалар ва икки ош қошиқ творог керак бўлади. Исталган мевалардан фойдаланиш мумкин. Асосийси, қуруқ юз учун ширин мевалар, ёғли юз териси учун нордон мевалар танлаш керак. Мевалар ва творогни араштириб, эзасиз ҳамда тозаланган терига сурасиз.

Ниқобларни қўллашда қуйидаги қоидаларга амал қилинг:

– Ниқобдан аввал терини скраб ёрдамида тозаланг;

– творогли ниқобни юзда 20—30 дақиқа ушлаб туриш лозим;

– ниқоб илиқ сув билан ювилади;

– уни ҳафтада бир марта бир ой мобайнида қўллаш тавсия этилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 192
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 291
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 158
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 279
  • Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор 17 апр, 17:00 146
  • Қулупнайнинг сиз билмаган 10 та фойдали хусусияти 17 апр, 07:41 171
  • Сўнгги янгиликлар
  • ЦСКА афсонаси Акинфеев Файзуллаевга нега танбеҳ берди? 23 апр, 18:58 0
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 0
  • Хитойда порахўр амалдорларни қидириш бўйича “Тулки ови” операцияси бошланди 23 апр, 18:29 0
  • Ботир Қодиров Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраевларни нима учун судга бергани маълум бўлди 23 апр, 18:26 1
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 29
  • Ўзбекистон ва Британия ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик тўғрисида иккита ҳужжат имзолади 23 апр, 16:00 24
  • Россия дронлари Одессага ҳужум қилди: 9 киши жароҳат олди 23 апр, 15:26 88
  • Америка Урушни ўрганиш институти: Россия Харкив аҳолисини шаҳардан қочишга мажбурламоқчи 23 апр, 14:36 135
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 82
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 80
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 37
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 453
  • Бўлимлар