«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 18:27
ЎЗO‘Z

Зираворларни қандай таомлар билан уйғунлаштириш мумкин?

04 фев, 08:05 12 818 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Зираворларни қандай таомлар билан уйғунлаштириш мумкин? Энг оддий таомлар ҳам зираворлар қўшилганда бетакрор ва ёрқин таомга айланиши мумкин. Моҳирлик билан танланган зираворлар ёғсиз парҳез таомларни ҳам мазали ва ейишли қила олади, дейди «Дарё» нашри. Асосийси уларни тўғри уйғунлаштириш ва қўллашда чегарани билишдир.

Маҳсулотлар ва зираворлар

Товуқ. Кашнич, кардамон, куркума ва мускат ёнғоқли аралашмадан фойдаланинг. Духовкага жойлашдан аввал товуққа зираворлар суриб, 3—5 соатга совуткичга қўйинг.

Балиқ. Зира, кунжут, кардамон ва райҳон унинг таъмига хушхўрлик бағишлайди. Заъфарондан ҳам фойдаланиш мумкин, фақат уни бошқа зираворлар билан аралаштирмаслик зарур. Балиққа зайтун ёғи суриб, устидан лимон шарбатини сиқинг ҳамда зираворлар аралашмасини суринг. Уни 30 дақиқадан бир соатгача маринадлаб қўйинг.

Гўшт. Мол ёки қўй гўштидан тайёрланадиган таомларга туз ва қалампир аралашмасидан ташқари, райҳон, зира ва кашнич аралашмасини қўллаш мумкин. Қўй гўшти учун, бошқа зираворлар билан аралаштирмасдан, зирадан фойдаланиш мумкин.

Сабзавотлар. Улар билан исталган зираворларни уйғунлаштириш мумкин. Кунжут, райҳон ва каррини тенг нисбатда аралаштиринг. Сабзавотларни зайтун ёғи қўшган ҳолда грилда қовуринг. Уларни дастурхонга тортишдан аввал ўтлар ва зираворлар аралашмасини устидан сепинг.

Энг мазали ва хушбўй зираворлар

Заъфарон. Гўшт, балиқ, ош, қандолатчилик маҳсулотлари, шўрвалар ва ризоттога ажойиб безакдир. Иссиқ таомларга тайёр бўлишига беш дақиқа қолганда қўшилади.

Райҳон. Гўшт, қайлалар ва соуслар учун мос келади. Пицца ва қўзиқориндан тайёрланадиган таомларга ҳам қўшиш мумкин.

Кашнич. Гўшт ва балиқли таомлар, шунингдек, консерва, маринад ва тузламалар билан ажойиб уйғунлик ҳосил қилади.

Кардамон. Қаҳва ёки чой, пишириқ ва бўтқа, гуруч, сабзавотлар, соус ва салатларга қўшиш мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Оқ нондан воз кечганда организмда қандай ўзгаришлар юз беради? 22 мар, 15:13 325
  • Фарзандлар учун ота ва оналарга муносабат ҳақида 20 мар, 00:12 212
  • Узоқ умр кўрувчи инсонларнинг 5 та одати 19 мар, 16:40 487
  • Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд? 18 мар, 22:30 330
  • Олимлар хотирани кучайтирувчи оддий машғулотни аниқладилар 16 мар, 23:43 359
  • Нечанчи фарзанд бўлиб туғилиш инсон шахсиятига таъсир қиладими? 16 мар, 16:50 437
  • Сўнгги янгиликлар
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 102
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 174
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 168
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 45
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 206
  • Бўлимлар