«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 17:36
ЎЗO‘Z

Ўқишни истамайдиган болалар билан қандай йўл тутиш лозим?

03 фев, 07:49 8 744 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўқишни истамайдиган болалар билан қандай йўл тутиш лозим? Тан олиш керак, мактаб кўнгилочар муассаса эмас. Болалар боғчасидан фарқли равишда бу ерда болани овқатни охиригача еб қўйганлиги ёки ухлагани учун мақташмайди ҳам. Болалар мактабга билим олиш учун боради ва бу жараён кўчада ўйнаш ёки мультфильм томоша қилиш каби мароқли эмас, дейилади Дарё сайти маълумотида.

Агар фарзандингиз ўқишни истамаслигини маълум қилса, бунинг сабабларини аниқлаб, муаммо ечимини топишга ҳаракат қилишингиз лозим. Ахир бола учун ҳеч нарсанинг қизиғи бўлмаслиги мумкин эмас. Унинг мактабдан ташқари бирор қизиқарли машғулотини аниқланг ва уни мактаб фанлари билан боғланг.

Масалан, ўғил бола компьютер ўйинларига қизиқса, уни дастурлашга қизиқтириш, модага қизиққан қизларни эса ўз «модалар журнали»ни яратишга қизиқтириш мумкин. Бу орқали қизларда тасвирий санъатга, қолаверса, саводхонликка бўлган қизиқишни ошириш мумкин. Ахир журналларда бехато ёзиш талаб этилади.

Ўқишни истамасликнинг яна бир сабаби маълумотларни ўзлаштиришдаги қийинчилик бўлиши мумкин. Агар бола дарсларда гап нима ҳақида бораётганлигини тушунмаса, у зерикиш, ноқулайликни ҳис қилади. Шу сабабдан маълум бир фанни ҳам ёқтирмай қолади!

Бу вазиятни унинг ўқитувчиси билан муҳокама қилиб кўринг. Қўшимча машғулотлар учун репетитор хизматидан фойдаланишингиз ҳам мумкин.

Ўқув жараёнига қизиқишнинг йўқолишига бунинг акси — билимларнинг жуда осон ўзлаштирилиши ҳам сабаб бўлиши мумкин. Масалан, биринчи синфга ўқишни билиб борган болалар тенгдошларининг ҳарф ўрганишидан зерикиши мумкин. У қизиқишини бутунлай йўқотмаслиги учун турли фойдали машғулотлар, клуб ва тўгаракларга йўналтириш лозим.

Асосий қоидага амал қилинг — ҳеч қачон болани камситманг! Агар бола ўқишни истамаса бу уни дангаса, билмасвой каби сўзлар билан камситишга асос бўла олмайди.

Боланинг ўзига хос жиҳатларини эътиборга олиб, уни қўллаб-қувватлабгина ўқишга бўлган қизиқишини қайтариш мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 93
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 256
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 167
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 243
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 380
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 176
  • Сўнгги янгиликлар
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 1
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 1
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 10
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 20
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 172
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 98
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 48
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Бўлимлар