«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 15:47
ЎЗO‘Z

Сочларингиз учун айнан мос рангни танланг

02 фев, 07:30 39 104 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сочларингиз учун айнан мос рангни танланг Агар сочларингиз рангини ўзгартиришга қарор қилган бўлсангиз, шуни ёдда тутингки, кимдадир жуда чиройли кўринган ранг сизга ярашмаслиги мумкин. Мақолада келтирилган тавсиялар сизга идеал даражада мос келувчи соч рангини танлашда кўмак беради, деб ёзади Дарё.

Табиийлик — ҳаммасидан аъло

Сизга табиатан тақдим этилган соч рангини эслаш учун баъзан болаликдаги суратларни кўздан кечиришга тўғри келади. Аксарият ҳолларда сочларнинг табиий ранги энг яхши танловдир. Бироқ ёшингиз улғайгани сари сочларингиз ранги ҳам майинлашиб бориши лозимлигини унутманг.

Кўз рангига аҳамият қаратинг

Бу масалада мавжуд аксиомаларга таяниш лозим, яъни совуқ рангни совуқ билан, иссиқ рангни эса иссиқ ранг билан уйғунлаштириш лозим. Мовий ва кул ранг кўз соҳибаларига блонд, яшил кўзлиларга эса майин малла ранг, жигар ранг кўзларга эса каштан ва шоколад ранглар мос келади.

Тери ва соч рангини уйғунлаштиринг

Тери ва сочлар ранги ўзаро уйғунлик ҳосил қилиши лозим. Юз ранги иссиқ бўлган қизларга (шафтоли ранг, қорачадан келган) жуда тўқ ранглар тавсия этилмайди. Уларнинг сочи тери рангидан очроқ бўлиши лозим, акс ҳолда юз ранги синиққан кўринади.

Юз ранги оқиш бўлган қизлар ёрқин рангларни: малла (агар у табиий бўлмаса), қизил, каштан ва қора рангларни эҳтиёткорлик билан танлаши лозим.

Сочларни бир рангда бўяшни тавсия этмаймиз. Соч бўяшнинг замонавий — омбре, сомбре, балаяж каби турларини ўзингизда синаб кўринг. Улар сизнинг табиий гўзаллигингизга урғу беради.

Қолаверса, сочларингизни уй шароитида бўяшни тавсия этмаймиз. Яхши салонда бўялган сочлар албатта яхшироқ натижа беради ва узоқроқ сақланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Оқ нондан воз кечганда организмда қандай ўзгаришлар юз беради? 22 мар, 15:13 308
  • Фарзандлар учун ота ва оналарга муносабат ҳақида 20 мар, 00:12 208
  • Узоқ умр кўрувчи инсонларнинг 5 та одати 19 мар, 16:40 470
  • Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд? 18 мар, 22:30 313
  • Олимлар хотирани кучайтирувчи оддий машғулотни аниқладилар 16 мар, 23:43 347
  • Нечанчи фарзанд бўлиб туғилиш инсон шахсиятига таъсир қиладими? 16 мар, 16:50 423
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 0
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 0
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 0
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 75
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 32
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 63
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 271
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 68
  • БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазода оташкесимни талаб қилди. Бу нимани англатади? 28 мар, 11:10 62
  • АҚШ давлат котиби Москвадаги терактга изоҳ берди: «ИШИД ҳамон катта таҳдид бўлиб турибди» 28 мар, 10:44 73
  • Бобур Йўлдошев биринчи рафиқасининг вафоти, тўйга чиқмаслиги ва ёлғизлиги ҳақида гапирди 28 мар, 10:17 289
  • Путин «Crocus City Hall»даги теракт туфайли олий мартабали кучишлатарларнинг истеъфосини тайёрламоқда 28 мар, 09:48 292
  • Бўлимлар