«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 11:00
ЎЗO‘Z

2017 йил учун рақамли башорат (Жуда қизиқ)

31 дек, 12:48 11 236 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
2017 йил учун рақамли башорат (Жуда қизиқ) Бунинг учун бошланишига 2017 йил учун ўз шахсий сонингизни аниқлаб олинг. Масалан, сиз 12 январда (12.01) туғилгансиз:1+2+0+1=4.

Бу сонга 1 рақамини қўшинг, у 2017 йил рақами саналади (2+0+1+7=10; 1+0 =1). Шундай қилиб 4+1 =5. Натижада 5 сони сизнинг 2017 йилга бўлган шахсий рақамингиздир.

Шахсий рақамингиз – 1

Вақт кутиб турмайди. Бир бу йўл боши, мустақиллик, фаол ҳаракат тимсолидир, демак сиз ўз эзгу орзуйингизни амалга оширишга киришингиз керак. Ўтмиш хотиралари қийнаяптими? Унутинг, ўз имкониятларингизга ишониб, олдинга қаранг ва феъл-атворингизни кўрсатинг. “Секин ҳаракатланиш” тавсия этилмайди: 2017 йилда

рулни катта оқим ўртасига қўрқмай буриб, газни босинг.

Шахсий рақамингиз - 2

Бошқалар билан келишиш, ҳамкорлик қилиш, ҳамфикрларни топиш, сабр, эътибор асосий фазилатларингиз бўлиши даркор. Ҳаётда нимадир сизга ёқмаса қайсарлик қилиш ё умуман гаплашмай қўйиш ярамайди. Сиз учун яккаликда эмас, балки жамоада ишлаш кўпроқ самара келтиради.

Шахсий рақамингиз – 3

2017 йил воқеаларни жонлантириш, идрокингизни янгилаш, тасаввурларингизни уйғотишга қарор қилганга ўхшайди. Сиз ҳам бу ўйноқи ритмга мослашинг, қизиқинг, ўзингизни кўрсатинг ва ҳаётнинг рангларидан завқланинг. Ўйнаб-кулинг, дам олиш кунлари ва байрамларни дўстлар даврасида маза қилиб ўтказинг.

Шахсий рақамингиз – 4

2017 йилда вақтни зое кетказмай, янаям яхшироқ ишлашга бел боғланг. Сабот ва қатъият, совуққонлик ва холислик, ўз-ўзини бошқара олиш асосий фазилатингиз бўлсин ва самарали қарорлар чиқаришга интилинг. Натижа сизни узоқ куттирмайди.

Шахсий рақамингиз – 5

Ҳаётингизда содир бўлаётган ҳар бир янгиликка эътиборли бўлинг, уларни очиқ юрак билан қарши олинг. Олдинги шубҳа-гумонларни унутинг: янги йил қарталарни адаштириб, қўлингизда буткул янгиси пайдо бўлади, ўйин жуда қизиқарли бўлиши аниқ. Ўзингизни бўш қўйинг, одатий нарсалар жойини алмаштиринг, агар мақсад сари йўл узоқ кўринса, қаердадир кесиб ҳам ўтиш мумкин. Таваккал қилган ютади, унутманг!

Шахсий рақамингиз - 6

Бўлар-бўлмасга куч сарфламанг, бироқ ташкилотчилик қобилиятингизни кўрсатишдан қўрқманг. Атрофингиздаги одамлар сизга муҳтож, масъулият билан масалани ҳал қилишингизга ишонишади-бу борада ўзингизни муносиб тарзда кўрсатишингиз керак. Келаётган йилда ишдаям, шахсий ҳаётдаям кўпинча воқеалар марказида бўласиз. Қатъиятли бўлинг.

Шахсий рақамингиз – 7

Омма билан кўр-кўрона югуришдан олдин, сал четроққа чиқиб, авваламбор ўз-ўзингиз билан келишиб олинг. Ўзингизга тўғри саволлар беринг, асл хоҳишларингизни аниқлаштиринг. Содир бўлаётган воқеаларни бир бошдан таҳлил қилишга вақтингиз бўлади, фақатгина сиздаги қувватни “сўриб” оладиган одамлардан узоқроқ юришга ҳаракат қилинг.

Шахсий рақамингиз – 8

Янги йил сизни чорлайди-сиз эса бу чорловни эшитасиз! 8 рақами ўзини кўрсатишга, ўз обрўйини янаям оширишга, рақиб билан очиқчасига жанг қилишга ва рақобатдошларни енгишга бел боғланганлар учун омадли сондир. Иккиланманг, ўз кучингизга ишонинг, юксак чўққилар сари интилинг!

Шахсий рақамингиз – 9

Амалга ошмаган режалар, омадсиз муҳаббатни унутинг. Ўтмишга боғланишдан бирон наф йўқ. Ўз юрагингизга қулоқ солинг,ўз фикрларингизга ишонинг-вақт чегарасини босиб, янги, ёруғ босқичга ўтишингизга оз қолди.

Манба: Дийдоразиз.уз
кўрсатишга, Масалан, беринг, Ўзингизни, буриб, сондир




Мавзуга оид янгиликлар
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 85
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 244
  • Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор 17 апр, 17:00 134
  • Қулупнайнинг сиз билмаган 10 та фойдали хусусияти 17 апр, 07:41 154
  • Буни энг иродасизлар ҳам эплай олади: Аллен Каррнинг чекишни ташлашда ёрдам берувчи “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди 17 апр, 05:30 128
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 134
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 0
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 0
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 0
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 5
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 2
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 62
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 7
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 96
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 16
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 82
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 76
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 111
  • Бўлимлар