«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 13:51
ЎЗO‘Z

12 бурж вакилларини товуқ йилида нималар кутмоқда?

29 дек, 19:22 21 097 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
12 бурж вакилларини товуқ йилида нималар кутмоқда? 2017 йил – оловранг товуқ йили. Бу йил барча бурж вакилларини қувончли ўзгаришлар, яхши янгиликлар, юксалишлар кутаяпти, деган умиддамиз. Эътиборингизга бу борада мута[ассисларнинг башоратларини ҳавола этамиз.

Товуқ йилида 12 бурж вакилларини нима кутмоқда?

Ҳамал

2017 йил ҳамал буржи вакиллари учун кутилмаган совғаларга бой йил бўлади. Иш борасида ўта фойдали шартномаларни имзолаш, қатор дўстлар, ҳамкорлар орттиришга эришасиз. Меҳнатингизни қадрлашни бошлашади. Агар оила қурмаган бўлсангиз, бу йил шунга жазм қилинг. Эътиборингизни қозонган инсонлар ичидан бирини танланг.

Омад ва бахт бошингизни айлантириб, манманликка берилиб кетманг. Бу ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Меҳнат қилинг. Юзага чиқасиз.

Савр

Ўтган йилдан буён сиз ичингиздаги ғалаённи тиндиришга, ўзингиз билан ўзингиз курашишга ҳаракат қилиб келаяпсиз. Омад юз ўгирган вақтлар ҳам бўлди, шундай эмасми? Агар меҳнатларим бесамар кетди, деб ўйлаётган бўлсангиз, адашасиз. Тинимсиз меҳнатингиз роҳатини товуқ йилида кўрасиз. Бу йил сиз учун сермаҳсул, омадли ва қувончларга тўла йил бўлиши кутилмоқда. Моддий томондан ҳам айни йилда муаммолар бўлмайди. Атрофингиздагиларга ёрдам қўлини чўзинг. Яхшилик ўн ҳисса бўлиб қайтади.

Жавзо

Стресс, хавотир, безовталик бу йилда сизни тарк этади. Узоқ вақт чарчаган асабларингиз, ниҳоят дам олади. Энг муҳими, ўзингизни бошқаришни ўрганинг. Яқинларингизнинг сиз ҳақингиздаги ҳавотирларини тўғри тушунинг. Ишдаги муаммолар, қалтис вазиятлар, асаббузарликларга сабаб бўладиган вазиятларда ўзингизни тута билинг. Бу йилда касб ўзгартириш, кўчмас мулк сотиб олиш учун жуда қулай. Ўзгаришлар бўлиши табиий. Мутахассислар 2017 йилда ички сезгига қулоқ солиб иш тутишингиз лозимлигини айтишмоқда.

Саратон

Бу бурж вакиллари саргузаштларни хуш кўришади. Агар баъзи нарсалардан кеча билсангиз, охирги ўн йил ичидаги катта ютуқларга эришасиз. Ёнингиздаги йўлдошингизга эътиборли бўлинг. Унинг сиз учун амалга оширган ҳар бир ҳаракатини қадрланг. Акс ҳолда маррага бир ўзингиз ета олмайсиз.

Асад

2017 йил сиз учун яхши маънода синов йили, дейиш ҳам мумкин. Пул, муҳаббат, ишдаги ўсиш борасида қатор синовларга дуч келишингиз кутилмоқда. Барчасида омадингиз келган вақтда нима қилишингизни билмай, карахт ҳолда қолишингиз ҳам мумкин. Режаларни амалга оширишга улгуриш, мумкин бўлган нарсаларни деб кераклиларидан воз кечмаслигингиз лозим. Шу сабабли, ҳаётда ўзингиз учун энг муҳим омиллар кетма-кетлигини тузиб олинг. Агар бу танловда адашсангиз, вақт ва ишончни йўқотиб қўйишингиз мумкин.

Сумбула

Сумбула буржи остида туғилган кишилар товуқ йилида муҳаббат, оила, муносабатлар мавзусига урғу беришлари лозим экан. Агар жуфтингиз бўлмаса, уни топинг. Бордию, умр йўлдошингиз бўлса, ўртангиздаги муносабатларни янада яхшилашга интилинг. Мутахассислар одатда сумбула буржи вакиллари кўплаб бошқа буржда туғилган кишилар билан оила қуришлари мумкинлигини айтишади. Бироқ бу муносабатларда чегаралаш бўлиши керак эмас. Сумбула буржи вакилларига уларни чегаралашга уринган кишилар тўғри келмайди, бундай оила мустаҳкам бўлмайди. Шуни унутманг. Кийимларингизни янгиланг. Ижодий ишларингизда катта ютуқларга эришишингиз мумкин.

Мезон

Бу йил оила қуришингиз, фарзандли бўлишингиз, укали, сингилли бўлишингиз лозим. Сезиб турганингиздек, бу йилда оилангиз сафига яна бир киши қўшилиши кутиляпти. Айни йилда шахсий ҳаёт мавзуси биринчи ўринга чиқади. Бироқ барча эътиборни шунга қаратаман деб, иш ва касбий маҳоратингизга путур етказиб қўйманг.

Ақраб

Бу йил маблағ жамғаришга эътибор қаратинг. Бунинг учун сиз катта куч сарф қилишингиз ва тинимсиз меҳнат қилишга тайёр бўлишингиз лозим. Агар “Ҳамма эътибор шунга қаратилар эканда”, деб хавотирга тушаётган бўлсангиз, сизга оҳистагина айтадиган сиримиз шундаки, ўзингизни эгаллаган касбингиз нуқтаи назаридан кўрсата билинг. Шахсий муносабатларда аввал таниш бўлган инсон у ҳақидаги фикрингизнинг ўзгаришига, нотаниш инсон эса юрагингизга кириб боришга муваффақ бўлади.

Қавс

2017 йил сиз учун барча маънода жуда омадли йил. Шахсий ҳаётингиз изига тушади. Агар иш жойингизда муваффақиятсизликка дуч келсангиз, бу бошқа касбни эгаллаш ёки иш жойини ўзгартиришингиз лозимлигига ишора, деб билинг. Таваккал қилишга қўрқманг.

Жадий

Ҳаётингизни бутунлай ўзгартириб юборадиган инсонни учратасиз. Қўрқманг. Аввал сизга даромад келтирмаган ишларингиз билан шуғулланинг. Энди улар ёрдамида пул топишингиз мумкин. Агар оила қурган инсон бўлсангиз, оилангиз ҳақида кўпроқ қайғуринг. Чунки иш бутун вақтингизни банд этади. Жуфтингизга буни тўғри тушуниши лозимлигини уқтиришга ҳаракат қилинг.

Далв

Гарчи ўзингизга сезилмаётган бўлсада, ўтган йили характерингизда қатор ўзгаришлар пайдо бўлди. Шу сабабли бу йил келажагингиз билан боғлиқ қарорларни қабул қилишда бироз қийналасиз. Сизни “агар, бундай бўлсачи, ундай бўлмасачи?” қабилидаги саволлар, иккиланишлар қийнайди. Иккиланиш сизни чарчатади. Шахсий ҳаётингизда ҳам ёки омад келтирувчи, ёки бахт берувчи кишилардан бирини танлашингизга тўғри келади.

Ҳут

Ҳутлар қўрқувни енгганларига ўзларини ҳам атрофдагиларни ҳам ишонтиришга урунишда давом этмоқдалар. 2017 йилда ҳам бу жараён қисман давом этади. Мутахассисларнинг фикрича, бу уларни янада кучли, қатъиятли бўлишга ундайди. Бу йил раҳбар бўлишингиз ёки ўз ишингизни очишингиз мумкин. Ёлғиз қолишни жуда-жуда истаган маҳалларда ҳам ёнингиздаги умр йўлдошингизни ўзингиздан узоқлаштиришга уринманг. Ҳа айтганча, бу йил саёҳатга бориш имконияти ҳам туғилади.
Умида Якубова
ўзингизга, қайтади, муносабатлар, умиддамиз, охирги, синов




Мавзуга оид янгиликлар
  • Оқ нондан воз кечганда организмда қандай ўзгаришлар юз беради? 22 мар, 15:13 307
  • Фарзандлар учун ота ва оналарга муносабат ҳақида 20 мар, 00:12 208
  • Узоқ умр кўрувчи инсонларнинг 5 та одати 19 мар, 16:40 469
  • Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд? 18 мар, 22:30 311
  • Олимлар хотирани кучайтирувчи оддий машғулотни аниқладилар 16 мар, 23:43 346
  • Нечанчи фарзанд бўлиб туғилиш инсон шахсиятига таъсир қиладими? 16 мар, 16:50 423
  • Сўнгги янгиликлар
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 0
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 0
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 12
  • БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазода оташкесимни талаб қилди. Бу нимани англатади? 28 мар, 11:10 21
  • АҚШ давлат котиби Москвадаги терактга изоҳ берди: «ИШИД ҳамон катта таҳдид бўлиб турибди» 28 мар, 10:44 34
  • Бобур Йўлдошев биринчи рафиқасининг вафоти, тўйга чиқмаслиги ва ёлғизлиги ҳақида гапирди 28 мар, 10:17 160
  • Путин «Crocus City Hall»даги теракт туфайли олий мартабали кучишлатарларнинг истеъфосини тайёрламоқда 28 мар, 09:48 188
  • Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди 28 мар, 09:22 31
  • Туркия ҳарбийлари Курдистон ишчи партиясига алоқадор 5 нафар террорчини йўқ қилди 28 мар, 08:57 41
  • Америкалик эксперт: АҚШ дунёни бошқарамиз деб ўйлайди 28 мар, 08:22 182
  • Россия ТИВ: Ғарб Украинадаги манфаатлари ҳақида очиқчасига гапирди 28 мар, 07:47 252
  • Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди 28 мар, 07:13 218
  • Бўлимлар